Апрель ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди. Маҳсулотлар орасида помидор нархи 21,3 фоизга, гуруч 14,1 фоизга, сабзи 13,2 фоизга ва шакар 10,5 фоизга ошди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 18 ва 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Паралимпиячилар эса учинчи ўринни қайд этди.
Президент имзолаган «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, бу кўрсаткичнинг максимал миқдори ЯИМга нисбатан 60% этиб белгиланди. Уни самарали бошқариш учун 3 йиллик стратегия тасдиқланади. 2023 йил 1 январь ҳолатига, давлат қарзи 29,2 млрд долларга (ЯИМга нисбатан 36,4 фоиз) етган.
1−5 май кунлари Қозоғистондан Ўзбекистонга нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди. Кундузи ҳарорат +25…+30 даража атрофида бўлиб, айрим кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтган референдумда сайловчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди, деди МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев. Конституцияга ўзгартириш киритишни ёқлаб сайловчиларнинг 90,21 фоизи овоз берди, 9,35 фоизи қарши чиқди.
Ўзбекистонда 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори 330 000 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.
Тошкент шаҳридаги 649-референдум участкасидан олинган видеоларда урнага кўплаб қоғозлар қўшилгани эътиборни тортди. Марказий сайлов комиссияси бу муддатидан олдин овоз беришдан олинган бюллетенларни қўшишнинг стандарт тартиби эканини маълум қилди.
Ўзбекистонда 30 апрель куни янги таҳрирдаги Конституцияга овоз бериш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. «Газета.uz» овоз бериш жараёнида қатнашган кексалар, болалар ва келин-куёвлар суратларини жамлади.
Тошкентдаги 772-сайлов участкасида референдум ўтказиш бўйича участка комиссияси аъзоси кетма-кет 16 бюллетенни тўлдириб, «Ҳа» катагига белги қўйгани ҳолати юзасидан прокуратура ўрганиш ўтказмоқда.
Қарши-Еттитом автомобиль йўлида 13 кун ичида икки ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 6 нафар шахс вафот этди.
Олий таълим вазирлиги университетлар маъмуриятлари талабаларни референдумда овоз беришга мажбурлаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Вазирлик талабаларни ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга чақирди.
Марказий сайлов комиссияси участка комиссияси аъзоси кетма-кет бир нечта сайлов бюллетенининг «Ҳа» катакчасига белги қўйгани акс этган видеога муносабат билдирди. МСКнинг маълум қилишича, у ўзбошимчалик билан 16 та бюллетенни оила аъзолари номидан тўлдирган. Терговга прокуратура жалб қилинган.
Энергетика вазирлиги UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига берилган чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилиши тўғрисидаги хабарни рад этди.
Референдумда овоз берганлар улуши 17:00 ҳолатига 81,39 фоизга етди, дея маълум қилди МСК вакили Баҳром Қўчқоров. У овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмайдиган қонун бузилиши ҳолатлари борлигини тан олди, айни вақтда қонунбузарликлар ҳақидаги хабарлар орасида ҳақиқатга зидлари ҳам борлигини айтди.
UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи томонидан Наврўз байрами арафасида эълон қилинган Аи-92 бензини учун чегирма 1 майдан бошлаб тўхтатилди. Акция давомида бир литр ёқилғи 7500 сўмдан сотилди.
Энг юқори фаоллик Сирдарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида кузатилмоқда — соат 15:00 ҳолатига қарийб 80 фоиз фуқаро овоз бериб бўлди. Владивосток, Токио, Сеул, Квангжуда овоз бериш якунига етди. МСК интернетда берилаётган қонун бузилиши ҳолатлари ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Шоҳрух Аминов журналистлар ва кузатувчиларни эҳтимолий қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақириб, айнан қандай ҳолатлар қонун бузилиши деб ҳисобланишини эслатиб ўтди.
Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтган деб топилди, дея маъулм қилди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Соат 13:00 ҳолатига 12 миллиондан ортиқ киши ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг 62,24 фоизи овоз бериб бўлган.
Ўзбекистон вилоятлари раҳбарлари ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда иштирок этди.
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 9 679 нафар шахслар овоз бериши мумкин, дея маълум қилди ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаев. Унинг билдиришича, соат 11:00 га қадар қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ариза ёки хабар келиб тушмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг