Тижорат банклари 28 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 335 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 395 — 11 445 сўм.
Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бекор қилинган Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти 4 ой ўтиб қайта ташкил этилди.
ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Ўзбекистон ва Евроиттифоқ мамлакат ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш, хусусан, икки мақсадли товарларни қайта экспорт қилиш учун фойдаланилмаслигини таъминлаш борасида қандай ишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берди.
Юнусобод туманида 4 та юк машинаси ва 8 та енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда бир йўловчи жароҳат олиб, шифохонага етказилди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Ўзбекистонда газ қазиб олиш кескин пасайганини изоҳлаб, шу йил иккинчи ярмидан «динамиканинг ўзгариши»ни айтди. Унинг сўзларига кўра, газ қазиб олишнинг камайиши асосан «Ўзбекнефтгаз» ҳисобига бўлган, чунки «компания конларининг 75−80 фоизи ўзлаштирилган».
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Марказий Осиё давлатлари ҳақида мақола ёзди. Унинг таъкидлашича, минтақа давлатлари тарихан кўп векторлилиги билан ажралиб туради. Россия якуний танлов қилишга мажбурламагунча Украина ҳам кўп векторли бўлишга интилган, деб ёзади у.
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ҳожатхонага тушиб кетган телефонни олишга уринган бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди.
Олтин қазиб олишни 1,5 баробарга оширмоқчи бўлган Ўзбекистон, Россиядан яна 56 та метро вагони олиниши, ИТБ билан имзоланган 400 млн долларлик битимлар, Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
2021 йилдан буён 14 102 та юқори натижали хорижий тил сертификатларини қўлга киритган ёшларга имтиҳон учун қилган тўлови қайтариб берилди. Уларнинг 10 356 таси IELTS учун тўланган компенсациядир. Бунда талабгор 7 баллдан юқори натижа кўрсатиши талаб этилади.
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки билан қишлоқ ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан 400 млн долларлик битимлар имзоланди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форумидаги нутқида Халқаро тижорат судини ишга тушириш режалари, «яшил иқтисодиёт»га ўтишни давом эттириш ниятини маълум қилди ва хусусийлаштириш дастури ҳақида гапирди.
Ўзбекистон олтин қазиб олишни қарийб бир ярим баробарга, яъни 150 тоннагача оширишни режалаштирмоқда.
Халқаро Ер кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник нутқ сўзлади. У табиатни асраш учун барча ташкилот ва фуқаролар бирга ҳаракат қилиши кераклигини айтди. «Деярли барча кийимларимни second-hand`дан харид қиламан, бу одатга айланган», — деди элчи.
Давлат ижрочисининг ҳар қандай қарорлари ёки ҳаракатлари устидан шикоят энди фақат маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.
Тошкент метрополитени 2023 йилда яна 56 та вагон ёки 14 та таркибни қабул қилиши керак, деди «Трансмашхолдинг» (Россия) раҳбари пойтахтдаги «Иннопром» кўргазмасида. 2019−2021 йилларда 60 та вагон етказиб берилган.
Ўзбекистонда халқаро экспертлар кўмагида Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади. Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади.
Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилишини маълум қилди.
Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва станцияси салкам 23 млрд сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилгани аниқланди. Улар газни қабул қилиш ва етказишда ҳукумат қарори талабларига риоя этмаган.
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишни бир ҳафта кейинга қолдирди. Регуляторга кўра, «прогнозларни янгилаш, ички ва ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларни кенг қамровли таҳлил қилиш» учун қўшимча вақт талаб этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йилдан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ҳам баҳолашни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг