Хивадаги тарихий Боғбонли масжидини таъмирлаш ишлари якунланди. Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ЮНEСКОнинг «Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари — Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови» ташаббуси доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистонга биринчи марта қонунга зид равишда дрон олиб кирган ёки ундан фойдаланганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда. Амалда эса мазкур ҳуқуқбузарлик учун фақат жиноий жавобгарлик — 3 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.
Қорақалпоғистондаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш), яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишларининг параметрлари тасдиқланди. Буюртмачиларга электрон шаклда таклиф бермасдан, энг яхши таклифларни аниқлаш ҳуқуқи берилади.
2-сонли Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов Республика нейрохирургия илмий-амалий маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистонда ишлашни истаган чет элликларни бўш иш ўринларига чақиришда мақсадга мувофиқликни ўрганиш тартибини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, улар четдан олиб келган машинани олиб чиқиб кетиш муддати ўтиб кетган бўлса, йиғим тўламаслиги ҳам мумкин.
Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний клонлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани делимитация қилиш жараёнини якунлаб, тезда унинг демаркациясига киришди. Бу борадаги икки давлат ишчи гуруҳларининг биринчи йиғилиши аллақачон бўлиб ўтган, кейингиси яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган.
Туркиянинг Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Яна 4 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган, уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Bronla.uz сервиси дачаларни 2 дақиқада ҳам танлаб, ҳам бронлаш имкониятини тақдим этади.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, янги ўқув йилидан республикадаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин. Бу амалиёт дастлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида йўлга қўйилган.
Ўзбекистонда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан ЙТҲлар сони 1 фоизга камайди. Уларда ҳалок бўлганлар сони 3 фоизга камайган бўлса, жароҳатланганлар сони 4 фоизга ошди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2023 йилга бориб ЙТҲ ва ўлимлар сонини 15 фоизга камайтиришни мақсад қилган.
Косонсой туманидаги уйда портлаш рўй бериб, 5 киши жароҳат олди. Улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ангрен шаҳрида 19 ёшли қиз хонадонида ўзини осиб қўйди. Уни шаҳар Миллий гвардиясида ишловчи йигит фотосуратларини тарқатиш билан қўрқитгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 апрелдан бошлаб профессионал таълим муассасаси (коллеж ва техникум) ўқитувчиларининг маоши мактаб ўқитувчилариники билан тенглаштирилиши мумкин.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 мартдан тадбиркорлар илк марта ҳуқуқбузарлик содир этаётган бўлса, уларга молиявий санкциялар қўлламаслик таклиф қилинмоқда. Агар савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилса, жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтиб, бекор қилиниши мумкин.
Косонсой туманидаги уйда содир бўлган портлаш сабабли жароҳатланган 4 фуқаро шифохонага олиб кетилди. Воқеани ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» ходимлари ўрганмоқда.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2023 йилги давлат дастурига кўра, ҳозирда анъанавий шаклда тақдим этилаётган 200 та давлат хизмати ДХМлар ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатила бошлайди. Электр, газ ва сув ҳисоблагичларини қиёслаш проактив тарзда амалга оширилиши кутилмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила марказларидан бири — Қаҳраманмараш вилоятидан олиб чиқилди. Улар Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича мамлакатга қайтиб келади.
Тижорат банклари 7 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 400 сўм.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 6 февраль куни содир бўлган даҳшатли зилзилалар қурбонлари хотирасига етти кунлик умумхалқ мотамини эълон қилди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 2316 нафарга етди, 13 293 нафари жароҳат олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг