Давлат дастури лойиҳасида коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилиши белгиланган.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистонда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 150 млн доллар миқдоридаги янги кредит ажратди. Бу маблағ фискал хавф ва давлат қарзини бошқаришни кучайтириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кенгайтириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш, аудит тизимлари самарадорлигини оширишга қаратилган.
Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олувчилар учун 2 та ҳудуд қурилади — бири мавжуд соябонлар ўрнига, иккинчиси — кетиш ва келиш заллари оралиғидаги P2 автотураргоҳида.
Чилонзор, Сергели ва Хўжаобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сақлаган ва сотган шахслар ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Чашма-Оқработ станциялари оралиғида тупроқ кўчкиси содир бўлди. Шу сабабли 80/79-сонли Тошкент-Термиз-Тошкент ва 682/681-сонли Қумқўрғон-Сариосиё-Қумқўрғон йўналишларидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади.
Туркияга кетган Ўзбекистон ФВВ ходимлари қутқарув ишлари бошлангандан буён 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди. Жараён давом этмоқда.
6 февралдаги зилзила қурбонлари сони 15 минг кишидан ошди. Олимлар Туркияда яқин йилларда яна бир кучли зилзила юз бериши мумкинлиги, ундан 15 млн аҳоли яшайдиган Истанбул жиддий жабр кўриши ҳақида огоҳлантирмоқда. Шаҳардаги тартибсиз қурилишлар аҳволни оғирлаштирувчи омил сифатида кўрсатиляпти.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Элчи билан суҳбатда у турк халқига ҳамдардлик билдирди ва мамлакат барча зарур ёрдамга тайёрлигини маълум қилди.
Хитой авиакомпанияси Сиандан Тошкентга авиапарвозларни 10 февралдан тикламоқда. Рейслар 2020 йилда пандемия сабабли тўхтаб қолганди.
Ўзбекистондан Туркиянинг Газиантеп шаҳрига учинчи самолётда гуманитар ёрдам, қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари ҳамда кинологлар (хизмат итлари билан) етиб борди.
Ўзгидромет раҳбари 9 февраль куни ҳудудларда меъёрдан юқори даражада шамол бўлиши кутилаётгани, шу сабаб пойтахтдаги машина эгаларига автомобилларини хавфсиз жойга қўйишни тавсия қилди.
Электромобиллар учун TOK BOR қувватлаш станцияларини бепул ўрнатиш орқали юқори даромадли истеъмолчиларни бизнесингиз жойлашган ҳудудга жалб қилишингиз мумкин.
Тижорат банклари 9 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 315 — 11 405 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 425 сўм.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтказган йиғилишда аҳоли ўз хонадонида қуёш панелини ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ энергияни тармоққа сотишни таклиф қилди. Бунда аҳоли сотган электр энергиясининг ҳар бир киловатти учун минг сўмдан берилади.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 нафар ходими июль ойида содир бўлган Нукус воқеаларида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганликда айбланди. Бош прокуратурага кўра, улар қамоққа олинди.
Молдова диний экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун Интерпол қидирувига берилган шахсни Ўзбекистонга топширди.
Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Фарғона филиалида қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди. Хусусан, ижодий имтиҳон баллари ошириб қўйилган, квоталар сунъий оширилган, коррупция ва талон-торож қилиш каби ҳолатларга йўл қўйилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва Афғонистон чегараси нейтрал ҳудудида жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда қамишзорлар ёқиб юборилди. Сурхондарё ҳокимлиги ушбу тадбир режага мувофиқ ўтказилганини маълум қилиб, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўради. Бироқ олдиндан огоҳлантириш билан чиқмади.
Туркияда қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон қутқарувчилари вайроналар остидан 11 кишининг ҳаётини сақлаб қолди, 33 кишининг жасадини аниқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг