МСК референдум ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди
29 июнь 2022, 10:27

МСК референдум ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди

Марказий сайлов комиссияси Конституциявий референдум ўтказиш жараёнларига тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. Июль-август ойларида 944 нафар тренер 140 мингдан ортиқ участка-округ комиссия аъзоларини референдум ўтказиш қоидалари бўйича ўқитиши режалаштирилмоқда.

Профессор Иброҳим Ҳаққул вафот этди
29 июнь 2022, 09:56

Профессор Иброҳим Ҳаққул вафот этди

Адабиётшунос олим, профессор Иброҳим Ҳаққул 73 ёшида вафот этди. У Абдулҳамид Чўлпон, Хожа Аҳмад Яссавий ва бошқа арбобларнинг асарларини ўқувчиларга етказган, қолаверса, рус тилидаги икки жилдлик «История узбекской литературы» китобининг муаллифларидан бири ҳисобланади.

Бизнес учун солиқ маъмурчилиги соддалаштирилади
29 июнь 2022, 09:23

Бизнес учун солиқ маъмурчилиги соддалаштирилади

1 июлдан бўш турган кўчмас мулк объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари қўлланилмайди, қолаверса, ҚҚС маъмурчилиги ҳам соддалаштирилади. 2023 йилнинг март ойигача «E-aktiv» га маълумотларни киритиш ихтиёрий бўлади.

Энергетика вазирлиги вакили: Энергия тизимида эркин бозор нима учун керак?
28 июнь 2022, 23:34

Энергетика вазирлиги вакили: Энергия тизимида эркин бозор нима учун керак?

Энергетика вазирлиги давлат кафолатларини беришни қисқартириш ҳамда таваккал қилиб, электр станцияларини қурадиган хусусий инвесторларни жалб қилиш мақсадида энергетика тизимида эркин бозор яратмоқда, дея маълум қилди Энергетика вазирлигининг лойиҳа бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди
28 июнь 2022, 23:06

Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди

Бокуда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессиясида Хива 2024 йил «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» дея эълон қилинди.

28 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим ҳабарлар дайжести
28 июнь 2022, 22:49

28 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим ҳабарлар дайжести

1 июлдан текин бўладиган «тонировка», пахтани қайта ишлашда йилига $9 млрд йўқотаётган Ўзбекистон, ҳокимларга кластернинг ички ишига аралашиш тақиқлангани, конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётганлар, уксусдан вафот этган аёл ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 28 июндаги хабарлари дайжестида.

ССП раҳбари Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига ректор этиб тайинланди
28 июнь 2022, 21:53

ССП раҳбари Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига ректор этиб тайинланди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди. ОТМнинг 3 — 4-босқич талабалари ҳафтада уч куни Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки амалий ўқув машғулотларида қатнашадилар.

Ака-ука Гупталар БААда ҳибсга олинди
28 июнь 2022, 20:56

Ака-ука Гупталар БААда ҳибсга олинди

ЖАРда коррупция иши бўйича айбланиб, таъқиб қилиб келинган ва АҚШ молия вазирлиги томонидан санкциялар қўлланилган ҳамда Ўзбекистонда йирик бизнес лойиҳаларини амалга ошираётган ака-ука Гупталар БААда қўлга олинди.

Марказий Осиё омбудсманлари инсон ҳуқуқлари бўйича иккита ҳужжатни имзолашди
28 июнь 2022, 19:21

Марказий Осиё омбудсманлари инсон ҳуқуқлари бўйича иккита ҳужжатни имзолашди

Марказий Осиёнинг бешта давлати омбудсманлари минтақада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган иккита ҳужжатни имзолади.

Ўзбекистон пахтани қайта ишлашда йилига $9 млрд йўқотмоқда — президент
28 июнь 2022, 19:11

Ўзбекистон пахтани қайта ишлашда йилига $9 млрд йўқотмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси пастлиги оқибатида йилига 9 млрд доллар йўқотаётганини маълум қилди. Шунинг учун президент маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилашни жорий этди.

Аномал иссиқда автомобилни қандай сақлаш керак — UzAuto Motors тавсиялари
28 июнь 2022, 18:46 1

Аномал иссиқда автомобилни қандай сақлаш керак — UzAuto Motors тавсиялари

UzAutoMotors аномал иссиқда машиналарни қуёш нуридан сақлаш, унга ёқилғи қуйиш, моторларини асраш, ҳаво ҳарорати таъсирини камайтириш ва бошқалар бўйича тавсиялар берди.

1 июлдан орқа ён ойналарни қорайтириш бепул бўлади
28 июнь 2022, 18:22

1 июлдан орқа ён ойналарни қорайтириш бепул бўлади

1 июлдан автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинди, олд ён ойналарни эса 2,4 млн сўм этиб белгиланди. Мазкур тартиб президент қарори билан расман тасдиқланди.

«Тинчлик» метро бекатининг деворидан сув сизиб чиқди
28 июнь 2022, 17:40

«Тинчлик» метро бекатининг деворидан сув сизиб чиқди

«Тинчлик» метро бекатининг 2-вестибюлида иссиқ сув қувурларидан сув сизиб чиқиши ҳолати содир бўлди. Шу боис бекатнинг бир қисми вақтинча ёпилди ва муаммолар бартараф этилмоқда, деб маълум қилди Тошкент метрополитени.

Ҳокимларга кластерларнинг ички ишларига аралашиш тақиқланди
28 июнь 2022, 17:32

Ҳокимларга кластерларнинг ички ишларига аралашиш тақиқланди

Президент айрим ҳокимлар кластерларни кун давомида мажлис ва бошқа ишларга жалб этаётганини танқид қилди. Шунга кўра, у ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашишни тақиқлади. Қолаверса, энди битта туманда кўпи билан иккита кластер ташкил этишга рухсат берилади, ҳозиргача учта эди.

Доллар курси ўзининг 2022 йилдаги минимум қийматигача тушиб кетди
28 июнь 2022, 17:00

Доллар курси ўзининг 2022 йилдаги минимум қийматигача тушиб кетди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 22,97 сўмга арзонлаб, 10 800,55 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.

«83% респондентлар конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди» — Ижтимоий фикр
28 июнь 2022, 15:13

«83% респондентлар конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди» — Ижтимоий фикр

Ижтимоий фикр маркази ўтказган сўровномада респондентларнинг 83 фоизи «конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши ва замонавий шароитларда Конституцияни такомиллаштириш заруриятини эътироф этишини» маълум қилди. 47,2% респондент эса Бош қонунни такомиллаштиришда иштирок этишни хоҳлайди.

Ўзбекистон 5 ой ичида Россиядан $2,3 млрдлик маҳсулот импорт қилди
28 июнь 2022, 14:59

Ўзбекистон 5 ой ичида Россиядан $2,3 млрдлик маҳсулот импорт қилди

Ўзбекистон йил бошидан бери Хитойга $1 млрддан ортиқ қийматдаги товарларни экспорт қилди, кейинги ўринларни Россия ($939,4 млн) ва Туркия ($741,4 млн) эгаллади. Импорт кўрсаткичида ҳам Хитой ($2,7 млрд) ва Россия ($2,3 млрд) мамлакатнинг энг самарали ҳамкорлари қаторида қолди.

Самарқандда 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этди
28 июнь 2022, 13:47

Самарқандда 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этди

Самарқандда истиқомат қилувчи 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиши оқибатида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда у ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бош прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатларини ўз назоратига олди.

«Совкомбанк» санкциялар туфайли «Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олиш бўйича битимни бекор қилди
28 июнь 2022, 12:16

«Совкомбанк» санкциялар туфайли «Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олиш бўйича битимни бекор қилди

Россиянинг «Совкомбанк» и Ўзбекистондан «Ўзагроэкспортбанк» ни сотиб олиш бўйича битимни бекор қилди. Бунга сабаб — санкциялар.

Коронавируснинг кунлик ҳолати 100 тадан камайди
28 июнь 2022, 11:47

Коронавируснинг кунлик ҳолати 100 тадан камайди

Душанба куни 91 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани қайд этди, бир кун аввал мазкур кўрсаткич 133 тани ташкил қилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг