Афғонистонда чоршанбага ўтар тунда содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони минг нафардан ошди. Бош вазир жабр кўрган оилалар учун 100 млн афғоний ($1,1 млн) ажратди. Мудофаа вазирлиги воқеа жойига 7 та вертолёт ва тиббий бригадасини жўнатди.
Январь-май ойларида қиймати 335 млн долларлик 615,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даври билан қараганда 44 минг тоннага кўп демакдир. Ўз навбатида, ички бозорда сабзавотлар нархи ошди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашида ишлаб келаётган Гулзира Бахиева Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазири лавозимига тайинланди.
Конституциявий комиссиянинг илк йиғилишидан бир ой ҳам ўтмасдан Конституцияни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланиб, Қонунчилик палатасига киритилди. Таъкидланишича, Бош қонуннинг 66 та моддасига 170 дан ортиқ тузатиш киритилмоқда. Бироқ, лойиҳанинг тўлиқ шакли эълон қилинмади.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 48,91 сўмга арзонлаб, 10 847,08 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам пасайди, рубль эса қимматлаб, илк бор 200 сўмдан ошди.
Урганч аэропорти шўрланиш туфайли яроқсиз ҳолга келган ва реконструкцияга ярамайди, шу боис янги ҳаво бандаргоҳи қурилиши режалаштирилмоқда, деди Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева. Бухородаги аэродромни эса реконструкция қилиш ва янги терминал қуриш талаб этилади.
Ўзгидромет ҳафта охирига қадар ва душанба куни кузатиладиган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел келишидан огоҳлантирди. Аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.
Президент танқидидан сўнг, ҳоким ёрдамчилари учун ҳалоллик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус курслар ташкил этилди. Семинарларда коррупцияга қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олиш механизмлари ва бошқалар таҳлил қилинмоқда.
Сирдарё вилояти Боёвут туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими иш жойида осилган ҳолда топилди. У қимор ўйинида ютқазиб қўйгани учун ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида 23 июнь куни соат 7:00 дан 20:00 гача электр энергияси вақтинчалик узилади. Бу вақтда электр узатиш линияларининг янги таянч устунлари ўрнатилади. Манзиллар.
Сурхондарёда икки шахс фаолият юритиш учун рухсатномага эга бўлмаса-да At Termiziy University хусусий таълим муассасасини ташкил этгани аниқланди. Улар Telegram орқали тарғибот олиб боришгани ва 73 кишидан қарийб 307 млн сўм ундиргани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига бағишланган бешинчи йиғилишда ишчи гуруҳ мамлакатнинг ташқи савдо режимига оид ҳужжатларни, шу жумладан республиканинг иқтисодий ва божхона-тариф сиёсати юзасидан аниқ хулоса ва маълумотларни муҳокама қилишни бошлади. Аввалги учрашув икки йил олдин ўтказилганди.
22 июнь куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Evos биносида ёнғин содир бўлди. Тахминан 40 дақиқадан сўнг ёнғин ўчирилди. ФВВ маълумотларига кўра, жароҳат олганлар ва қурбон бўлганлар йўқ.
InterContinental Hotels & Resorts орадан 10 йил ўтиб, Тошкентга қайтишини маълум қилди. Бренднинг янги меҳмонхонаси пойтахт марказидаги Trilliant Business Park мажмуасида жойлашади.
«Ўзбекгидроэнерго» «Тўпаланг» сув омбори пастки қисмидан катта ҳажмда сув чиқишига ГЭСнинг 2-компонент иншоотидаги сув қувури тўсини шикастланиши сабаб бўлганини маълум қилди. ГЭС директори ва туман ФВБ бошлиғи «ваҳимага ва аҳолини эвакуация қилишга ҳожат йўқлигини» таъкидлашмоқда.
22 июнь куни тунда Афғонистонда содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида қарийб 300 киши ҳалок бўлгани, 600 дан ортиқ киши эса жароҳат олгани айтилмоқда. Қўшни мамлакатдаги ерости силкинишлари Ўзбекистон ҳудудларида ҳам (2−3 балл атрофида) сезилди.
Тошкент шаҳрида 9 нафар фуқарога Япония ва Россияга учиш учун қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берганликда гумонланган тадбиркор ҳибсга олинди. У чипталарни 2420 доллар ва 20,9 млн сўмга сотгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бир йилда қабул қилинган ҳужжатларнинг 30 фоизига, жумладан тадбиркорлик билан боғлиқ ҳужжатларнинг 80 фоизига ўзгартиришлар киритилди. Бу қонунчиликнинг барқарорлигига салбий таъсир қилмоқда, «фуқаролар ва бизнес вакиллари далилларга асосланган қонунчиликни талаб этмоқда», деди адлия вазири.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборидан сув чиқаётгани акс этган видеолар тарқалди. ФВВ буни сув омборидан чиқаётган сув ташламаси режавий кўрсаткичдан ошиб кетгани билан изоҳлади. «Ўзбекгидроэнерго» эса сув омбори тўғони сув қўйиб юборганлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди.
Ўзбекистонга келган Озарбайжон президенти ва имзоланган 18 та ҳужжат, Ўзбекистоннинг қарийб $500 млнга камайган олтин-валюта захираси, Самарқандда аҳолига ажратилган 85 тонна ун қимматга сотилгани ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг