«Малика» савдо мажмуасини Premium Prime Service қўлга киритди
17 январь 2022, 20:08

«Малика» савдо мажмуасини Premium Prime Service қўлга киритди

Premium Prime Service компанияси оммавий савдо якунлари бўйича Тошкент шаҳридаги «Малика» савдо мажмуасини қўлга киритди. Инвесторга 100 млрд сўм сармоя киритиш ва 250 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти ҳам юклатилган.

Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиш орқали 7 млрд сўмдан ортиқ кешбэк йиғди
17 январь 2022, 18:14 1

Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиш орқали 7 млрд сўмдан ортиқ кешбэк йиғди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев 17 кун ичида «Soliq» мобил иловасида қарийб 38 минг истеъмолчи харид чекларини рўйхатдан ўтказганини маълум қилди. Бу орқали ўзбекистонликлар 7 млрд 12 млн сўмдан кўпроқ кешбэкни қўлга киритган. Бундан ташқари, қўмита раҳбари харид чеки бермаётган табиркорлик субъектлари жаримага тортилишини эслатиб ўтди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
17 январь 2022, 18:05

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,00 сўмга пасайиб, 10 824,97 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

«Малика» савдо мажмуаси, Пойтахт бизнес маркази ва Билдирсой оромгоҳи сотилди
17 январь 2022, 17:42

«Малика» савдо мажмуаси, Пойтахт бизнес маркази ва Билдирсой оромгоҳи сотилди

«Малика» савдо мажмуаси — 125 млрд сўмга, Пойтахт бизнес маркази — 164 млрд сўмга, «Билдирсой оромгоҳи» канат йўли билан бирга — 107 млрд сўмга, қолаверса, «No'kis vinozavodi» АЖнинг 51% улуши — 17,5 млрд сўмга сотилди. Харидорларга белгиланган миқдорда инвестиция киритиш ҳамда дарахтларни кесишга жорий этилган мораторийга риоя қилиш талаби қўйилган.

Самарқандда IT-танлов ғолибига ишлатилган ноутбук берилгани учун туман ҳокими ўринбосари жазоланди
17 январь 2022, 17:20

Самарқандда IT-танлов ғолибига ишлатилган ноутбук берилгани учун туман ҳокими ўринбосари жазоланди

Самарқандда «Бир миллион ўзбек дастурчилари» танловининг туман босқичи ғолиби, 8-синф ўқувчиси Сардор Сатторовга ишлатилган ноутбук берилгани ортидан Нуробод тумани ҳокимининг ўринбосарига ҳайфсан берилди.

МИБнинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари пора билан қўлга тушди
17 январь 2022, 16:59

МИБнинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари пора билан қўлга тушди

Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимининг икки нафар ходими фуқародан суд қарори ижросини таъминлаб бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

UzAuto Motors акциялари биржада сотувга қўйилади
17 январь 2022, 16:18

UzAuto Motors акциялари биржада сотувга қўйилади

Президент қарорига асосан UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powetrain жамиятларининг 100 фоиз акцияси фонд биржасида сотувга чиқарилади. Шунингдек, яна 6 та акциядорлик жамиятидаги давлат улуши сотувга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонга 310 минг дозадан кўпроқ Pfizer вакцинаси келтирилди
17 январь 2022, 15:58

Ўзбекистонга 310 минг дозадан кўпроқ Pfizer вакцинаси келтирилди

COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга яна 310 050 доза Pfizer вакцинаси олиб келинди. Мазкур турдаги вакциналарнинг умумий миқдори 2,6 млн дозага етди.

Туризм соҳасида ёш тадбиркорларга 50 млн сўмдан грантлар ажратилади
17 январь 2022, 15:41

Туризм соҳасида ёш тадбиркорларга 50 млн сўмдан грантлар ажратилади

Президент фармони билан 1 майдан туризм соҳасида ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўм грант ажратилади. Маблағлар Ўзбекистонга уч йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан берилади. Молия вазирлиги эса 11 ой давомида Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳар ой қўшимча 2,5 млрд сўмдан йўналтиради.

Uzbekistan Airways самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди
17 январь 2022, 15:04

Uzbekistan Airways самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

Кучли қор ва бўрон шароитида Тошкентдан учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

Ҳафта давомида ёмғир, айрим жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда
17 январь 2022, 14:38

Ҳафта давомида ёмғир, айрим жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафтанинг илк уч кунида Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, чоршанба куни айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Пайшанба куни қуруқ об-ҳаво кузатилиши мумкин, бироқ, жума куни яна қор ёғади. Кечалари ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ, кундузи эса +10 даражага илиқ бўлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди
17 январь 2022, 13:55

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Дилбар Маҳмудова 85 ёшида вафот этди. Унинг турмуш ўртоғи билан ҳаммуаллифликдаги бир қанча пьесалари Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилганди.

Қашқадарёда 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга қамалди
17 январь 2022, 13:49 1

Қашқадарёда 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга қамалди

Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари фуқаронинг ўғлига ногиронлик нафақасини чиқариб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 500 минг сўм пора олгани айтилмоқда. Китоб туман суди шифокорни айбли деб топиб, унга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ўзбекистонга чартер рейсларни амалга оширувчиларга тўланадиган субсидия миқдори камайтирилди
17 январь 2022, 13:32

Ўзбекистонга чартер рейсларни амалга оширувчиларга тўланадиган субсидия миқдори камайтирилди

Президент фармони билан 2022 йилда бошқа мамлакатлардан чартер рейсларни ташкил этувчи туристик компаниялар ва авиаташувчиларга ҳар бир хорижий сайёҳ учун тўланадиган компенсация миқдори камайтирилди.

ХТВ Самарқандда IT-танлов ғолибига ишлатилган ноутбук берилган ҳолатни ўрганишни бошлади
17 январь 2022, 13:13

ХТВ Самарқандда IT-танлов ғолибига ишлатилган ноутбук берилган ҳолатни ўрганишни бошлади

Самарқандда 8-синф ўқувчиси «Бир миллион дастурчи» танловида биринчи ўринни олгани учун ишлатилган ноутбук берилганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ўқувчи туман босқичида биринчи ўринни олгани учун телефон билан тақдирлаганини айтмоқда. ХТВ ишчи гуруҳи мазкур ҳолат бўйича ўрганиш олиб бормоқда.

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди
17 январь 2022, 12:24

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Жомий бозори яқинидаги омборхонада ёнғин содир бўлди
17 январь 2022, 12:16

Жомий бозори яқинидаги омборхонада ёнғин содир бўлди

Олмазор туманидаги Жомий бозори ҳудудидаги омборхонада ёнғин содир бўлди. 5 дақиқа ичида 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, 30 дақиқада оловни ўчирган. Ҳодиса оқибатида бинонинг 350 квадрат метр қисми зарарланган, жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Тошкентдаги ЙТҲда икки ўсмир ҳалок бўлди
17 январь 2022, 11:16

Тошкентдаги ЙТҲда икки ўсмир ҳалок бўлди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир (2005 й.т.) Spark машинасида тезликни ошириши туфайли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир панжарага урилган. Бунинг оқибатида эса автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган.

Антирекорд янгиланди: 16 январь куни мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
17 январь 2022, 10:23

Антирекорд янгиланди: 16 январь куни мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Якшанба куни Ўзбекистонда пандемия давридан бери илк маротаба 1037 кишида коронавирус аниқланди, шуни ярмидан кўпи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Қолаверса, беморларнинг яна 3 нафари вафот этди.

Андижондаги қимматбаҳо 12 туп дарахт ноқонуний кесилган — Экоқўмита
17 январь 2022, 10:02

Андижондаги қимматбаҳо 12 туп дарахт ноқонуний кесилган — Экоқўмита

Андижон шаҳар перинатал маркази ҳудудида қимматбаҳо дарахт навлари рўйхатига киритилган 12 туп Элдор қарағайлари ноқонуний равишда кесилган. Давлат экология қўмитаси бунинг натижасида ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилган деб баҳолаб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг