Янгийўл туманида фуқаро Кадастр агентлигида ишловчи танишлари орқали 40 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро номига ноқонуний тарзда расмийлаштириб беришга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи бунинг эвазига келишилган 29 минг доллардан 10 минг долларини олганда ушланди.
Президент қарори билан Олий спорт маҳорати институтига қабул 2023/2024 ўқув йилидан бошланади. Институт Самарқандда жойлаштирилади, унга яхши натижага эришган Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчилари қабул қилинади. Битирувчиларга «тренер», «ҳакам», «селекционер» мутахассисликлари берилади.
Президент қарори билан Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди. Қолаверса, Абдулла Қодирий кўчасида Паралимпиячилар боғи бунёд этилади. Метронинг янги бекатларидан бирига «Паралимпия ҳаракати» номи берилади, 2023 йилдан Тошкентда «Паралимпиячилар матонати» халқаро форуми ўтказилади.
20 май куни Оҳангаронда ЙПХ инспектори жарима майдончасига олиб кетаётган «ВАЗ-2121» ҳайдовчиси ўзини машинадан ташлаб юборди. 27 ёшли фуқаро 6 июнь куни кечаси шифохонада вафот этди. Прокуратура текширув ўтказмоқда.
Россиядаги иқтисодий инқироз, шунингдек, Россия компаниялари ва иқтисодиёт тармоқларига нисбатан санкциялар Ўзбекистондаги фаолиятга таъсир қилади, деб таъкидлади S&P. Мамлакат Россиянинг Украинага бостириб кирган давр мобайнида ташқи шоклар ва ноаниқликларга бардош беради, аммо хавфлар ҳам мавжуд.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат импорти ҳажми 48,9 фоизга ошиб, 1,12 млрд долларни ташкил қилди. Таъминотнинг асосий қисмини буғдой, хом шакар, маргарин ва аралаш ёғлар, гўшт ва картошка ташкил қилади.
Туркманистон орқали юкларини транзит юборишга рухсат олган Ўзбекистон, Тошкентга келган ФИФА кубоги, Бразилия президентига ҳамдардлик йўллаган Шавкат Мирзиёев, Фарғонада қизини калтаклаб, ўлдириб қўйган ота, янги тайинловлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 6 июндаги хабарлар дайжестида.
Ҳукумат қарори билан Ботир Парпиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди. Унинг лавозими мақом бўйича вазир ўринбосари лавозимига тенг.
Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етган.
Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесганлик учун жарималар миқдорини ошириш ҳамда ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чорасини белгилаш таклиф қилинмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида фуқаро ўз томорқасида 329 туп кўкнори етиштираётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқандда туристларга электрошокер қўллаган ИИБ ходимларининг икки нафар раҳбари ҳам лавозимидан озод этилди. Вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматовнинг сўзларига кўра, мазкур воқеадан кейин ходимларга фуқаролар билан қандай муомалада бўлиш ва электрошокер қўллаш тартиби бўйича йўриқнома тарқатилган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФдан 2150 та компьютер қабул қилиб олди, бу мамлакатнинг самарали вакцина ва иммунизация бошқарувини жорий этиш имкониятларини ошириши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига Абдушукур Садиков тайинланди. У мазкур лавозимда Нодиржон Турсуновнинг ўрнини эгаллади.
Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ишига тўсқинлик қилиш, уларга ноқонуний топшириқлар бериш учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Унга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган жисмоний шахс БҲМнинг 5 баравари, мансабдор эса 7 баравари миқдорида жаримага тортилади ёки 10 суткага қамоққа олинади.
Тбилисидаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар битта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.
Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспортини оширишни таклиф қилди. Ўзбекистондан Мўғулистонга эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади. Мамлакатлар ўртасидаги савдони ривожлантириш учун чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин.
Шанба куни Учкўприк туманида 16 ёшли қизини бир йигит билан учрашиб юрганини кўриб қолган ота уни уриб, тан жароҳатлари етказгани айтилмоқда. Бунинг оқибатида қиз вафот этган. Гумондор ҳибсга олинди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган. Суд уни оқлади, бироқ дрон ундан тортиб олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг