Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Икки мамлакат вазирлари ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти 19 октябрь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан тартибга солиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни бирданига учинчи ўқишда қабул қилди.
Душанбеда чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасида ҳамкорликка бағишланган конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яқин муносабатлар минтақадаги умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашиш имконини беришини таъкидлади.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раис ўринбосари этиб Сапарбаев Рустам Турсинбаевич сайланди. Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
«Газета.uz» президент матбуот хизмати фотосуратларида тақдимот слайдлари хиралаштирилаётганига эътибор қаратди. Тақдимот суратлари туфайли журналистлар муҳим лойиҳалар ҳақидаги хабарларни тўлдириш имконига эга бўлишарди. UPD: Президент матбуот котиби вазият ўнгланишини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев 20−21 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади. Икки мамлакат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилади. Шунингдек, президент ҳафта давомида маҳалла инфратузилмаси, маъмурий ислоҳотлар ва қишлоқ хўжалиги борасида муҳокамалар ўтказади.
Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда. Унинг таъкидлашича, дунёдаги янги хатарлар шароитида ҳамкорликда янги — «Термиз-Пешовар» ва «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» логистика йўлакларини ривожлантириш муҳим.
Ўзбекистон президенти Туркия шимолидаги шахтада юзага келган портлашда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлди.
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида ўзаро савдо йўлидаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш ва янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантиришга чақирди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг I конгрессини келаси йили Ўзбекистонда ўтказишни ҳам таклиф қилди.
Сенат раиси зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш учун қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатлар пакети тайёрлангани ва яқинда президентга ахборот берилишини маълум қилди. «Жамоатчилик вакиллари „Ҳамма жим ўтирибди“, деган фикрда бўлмаслиги керак», — дея таъкидлади Танзила Нарбаева.
Остонада ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлади. Унда президент янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди. Афғонистон масаласи ҳам иккинчи даражага тушиб қолганини таъкидлади.
БМТ Украина ҳудудларининг РФ томонидан аннекция қилинишини қоралаб, Москвадан Украинанинг Донецк, Запорожье, Луганск ва Херсон вилоятлари ҳудуди мақоми ҳақидаги қарорни бекор қилишини талаб қилди. Резолюцияни 143 давлат қўллаб-қувватлади, 5 давлат қарши, 35 давлат қаторида Ўзбекистон бетараф қолди.
12 октябрь куни Остонада Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этди. Музокаралар давомида «Ҳамдўстлик спорт пойтахтлари» давлатлараро дастури қабул қилинди. Кейинги йиғилиш 2023 йил 14 апрелда Тошкент шаҳрида ўтказилиши белгиланди.
Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.
10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди.
Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакат парламентига Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув тафсилотларини тушунтириб берди. Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ер, Ўзбекистонга эса Кампир-Обод сув омбори сув ҳудуди ўтади. Сув омбори биргаликда бошқарилади
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг