Сенатнинг 48-ялпи мажлиси 18 декабрда ўтказилади. Унда 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Шунингдек, Экология вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда қилинаётган ишлар юзасидан вазирлик ахбороти эшитилади.
Тошкент вилояти ҳокими газ ва электр энергияси бўйича муаммоларни «бугун-эрта» ҳал этиш топшириғини берди. Унинг сўзларига кўра, баъзи раҳбарлар вазиятнинг жиддийлиги ҳақида гапирганда «пашшадан фил ясамоқда». «Аҳвол Ғазо сектори ва Украинада жиддий. Қолган жойда бартараф қилса бўлади», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги маҳаллалар ва Учтепа туманидаги иссиқлик марказида бўлиб, объектларнинг қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди.
Доҳада Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси очилиш маросими бўлди. 2023 йил май ойида Тошкентда ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхонаси иш бошлаганди.
2018 йилдан бери Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган Серобиддин Исмоилов ишдан олинди. Унинг биринчи ўринбосари Ҳожиакбар Умаров ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Президент Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида устувор вазифаларни санаб ўтди. Конституцияни бевосита қўллаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бошқалар шулар жумласидандир. У давлат хизматига киришда Конституция асослари бўйича билимларни имтиҳондан ўтказишни таклиф қилди.
Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВ бошқармаси ва департаментини бошқариб келаётганди.
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг «Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка» номли мемуари нусхасини совға қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди.
Марказий Осиёнинг беш мамлакати президентлари СОР28 иқлим саммитида ўз баёнотлари билан иштирок этди. Улар иқлим ўзгаришининг минтақага салбий таъсири ҳақида гапириб, биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Мамлакатлар етакчиларининг чиқишларидан парчалар — «Газета.uz» шарҳида.
Иқлим ўзгариши Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишининг асосий муаммоларидан бирига айланди, деди Шавкат Мирзиёев Дубайда бўлиб ўтган COP28 саммитида. У «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш «Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади» эканини таъкидлади.
Ўзбекитсонда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форуми ўтказилди. Унда Тошкент коммюникеси қабул қилинди ва БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси лойиҳасини БМТда илгари суриш таклифи қўллаб-қувватланди.
Сурхондарёнинг Қумқўрғон тумани ҳокими ҳокимлик балансига фуқародан «Equinox» машинасини ҳадя сифатида қабул қилиш бўйича фармойиш имзолаганди. Антикоррупция агентлиги тақдимномасидан кейин ҳоким эски фармойишини бекор қилди. Икки ҳужжат ҳам E-qaror тизимида яширин ҳолда турибди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македонияда бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Буюк Британия ташқи ишлар бўйича давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди.
Шоядбек Бабаев Андижоннинг Пахтаобод туманига ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган.
Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайда бўлади. Давлат раҳбари ялпи сессияда нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётганини қайд этди.
Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг