Сиёсат

1 июлдан электр энергия ва газ нархини «ижтимоий норма» асосида ошириш таклиф этилмоқда
31 май 2022, 15:36 9

1 июлдан электр энергия ва газ нархини «ижтимоий норма» асосида ошириш таклиф этилмоқда

1 июлдан электр энергия ва газ истеъмоли учун нархларни «ижтимоий норма» асосида белгилаш кутилмоқда. Муҳокамага эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, амалдаги нархлар ошади. Шунингдек, белгиланган нормадан кўпроқ ишлатганлар ҳар бир қўшимча кВт соат электр энергия учун — 2 баравар, ҳар бир қўшимча куб метр газ учун эса — 5 баравар миқдорида тўлов қилади. Нархлар 2024−2025 йиллардан инфляция даражасига индексация қилинади, 2026 йилдан эса эркинлаштирилади.

Эмомали Раҳмон 2−3 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради
31 май 2022, 13:08

Эмомали Раҳмон 2−3 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2−3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Букмекерликни блоклаш ҳеч қачон ечим бўлмайди — ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев
29 май 2022, 12:41

Букмекерликни блоклаш ҳеч қачон ечим бўлмайди — ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев

«Менимча» кўрсатувида Ўзбекистонда букмекерлик хизматига нега рухсат берилмаганига изоҳ берилди. ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев букмекерликни жамоатчилик яхши қарши олмаганлигини қайд этди. Бироқ у букмекерликни тақиқлаш ҳам муаммога ечим бўлмаслигини таъкидлаб, соҳани назоратга олиш бўйича таклифлар кераклигини айтди. ИИВ Киберхавфсизлик маркази бошлиғи Беҳзод Мамажонов ҳам блоклаш чора бўлмаслигига тўхталиб, букмекерликни реклама қилаётган аксарият такшилотлар чет эл серверларида ўтиришига эътибор қаратди.

Мамаризо Нурмуратов МБ раислигига қайта тайинланди
28 май 2022, 13:04

Мамаризо Нурмуратов МБ раислигига қайта тайинланди

Сенаторлар Мамаризо Нурмуратов номзодини иккинчи муддатга Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқлади. У 2017 йилдан бери мазкур лавозимда фаолият юритиб келмоқда.

Сенат давлат хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллади
28 май 2022, 12:19

Сенат давлат хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Унда халққа хизмат кўрсатиш давлат хизматининг тамойилларидан бири сифатида белгилаб қўйилган, даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш, фаолиятни KPI асосида баҳолаш, коррупциявий жиноятларини содир этган шахсларни давлат хизматига қабул қилишни тақиқлаш талаблари ўрнатилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этишга чақирди
27 май 2022, 18:57

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этишга чақирди

Жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, меҳнат миграцияси тартиб-тамойилларини соддалаштириш, трансафғон темир йўли доирасида ҳамкорлик қилиш, агрокооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Қолаверса, президент иттифоқ мамлакатларини йўловчи ташиш алоқаларини тўлиқ қайта тиклашга чақирди.

Президентлар ўз муддатларини қандай «ноллаштирган»? Жаҳон тажрибаси
27 май 2022, 11:25

Президентлар ўз муддатларини қандай «ноллаштирган»? Жаҳон тажрибаси

Ўзбекистондаги олдинги конституцион ислоҳотлар Конституциянинг президентлик муддатларини чеклайдиган 90-моддасини четлаб ўтишга имкон яратган. Виржиния Университети тадқиқотчилари турли мамлакатларда шунга ўхшаш чекловларни четлаб ўтиш бўйича 60 та уринишларни ўрганиб чиқди. Бу қандай амалга оширилган ва қанақа оқибатларга олиб келган (ғаройиб ҳолатлар ҳам бўлган) — Комил Жалилов шарҳида.

Ҳокимларнинг иш ўрни яратиш бўйича режалари қониқарсиз — Шавкат Мирзиёев
26 май 2022, 17:49

Ҳокимларнинг иш ўрни яратиш бўйича режалари қониқарсиз — Шавкат Мирзиёев

Президент ҳокимларнинг иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Вилоят ҳокимларига қўшимча 110 минг иш ўрни ташкил этиш, камида 1 млрд долларлик экспорт учун шароит яратиш вазифаси қўйилди. Бундан ташқари, ЭИЗлардаги лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати ҳамда саноат зоналарнинг маъмурий кенгашлари ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилди. Зоналардаги ерлар энди ҳокимликлар томонидан эмас, балки дирекциялар томонидан аукционга қўйилади.

Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича бугунгача қандай таклифлар келиб тушди?
26 май 2022, 17:24

Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича бугунгача қандай таклифлар келиб тушди?

Ўзбекистон Бош қонунига ўзгартиришлар киритиш бўйича Конституциявий комиссия ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. 6 кун давомида 13,15, 29, 37, 40, 41, 53, 78 ва 80-моддаларга боғлиқ таклифлар келиб тушган. Комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев президентга номзод бўйича талаблар ва ваколатлар муддати белгиланган 90-модда юзасидан таклиф юборилган ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Конституцияни ўзгартириш бўйича таклиф юбориш қулай ва инклюзив бўлиши керак»
26 май 2022, 15:27 3

«Конституцияни ўзгартириш бўйича таклиф юбориш қулай ва инклюзив бўлиши керак»

Конституциявий комиссия аъзоси, депутат Бобур Бекмуродов Асосий қонунни ислоҳ қилиш бўйича таклифларни қабул қилиш, саралаш ва қонун лойиҳасида акс эттириш жараёни қандай амалга оширилишини тушунтириб берди. Унинг сўзларига кўра, таклифлар веб-саҳифа, Telegram-бот, почта, давлат ташкилотлари орқали қабул қилинади, таҳлилчилар гуруҳи уни саралайди ва комиссияга киритади. «Асосий принцип — бу таклиф юбориш қулай ва инклюзив бўлиши керак», — деди у.

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади
25 май 2022, 11:16

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади

Ўзбекистон Хитойдан мамлакатда қўшма ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 млн доллар беғараз молиявий ёрдам олади.

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»
24 май 2022, 23:47

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади. Президент Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бораётганини таъкидлаб, олдига аниқ мақсад қўйган ёшларнинг кўзлаган чўққиларга эришишларига ишонч билдирди.

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди
24 май 2022, 20:12

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Тулкин Абдусаттаров адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
24 май 2022, 18:01

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш, минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама қилдилар.

«Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш вақти келди» — Содиқ Сафоев
24 май 2022, 17:49

«Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш вақти келди» — Содиқ Сафоев

Давлат илгариги даврлардан фарқли ўлароқ, нафақат бошқарув, балки фуқароларга хизмат кўрсатиш марказига айланиб бормоқда, деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Шундай экан, амалдорларнинг фаолиятига баҳо бериш, муаммоларни парламент усулларида ҳал этиш, қонунларни қабул қилишда етук экспертларга таяниш зарур. «Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш амалиётини кенг жорий этиш вақти келди деб ўйлайман», — деди у.

Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилади
24 май 2022, 17:05

Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Томонлар табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг мониторинги ва прогнози бўйича маълумотлар алмашади, уларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

«Ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкул» — Содиқ Сафоев
24 май 2022, 17:00

«Ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкул» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкуллиги ва туб ўзгаришлар аҳоли уларни чуқур ва тўла англашига боғлиқлигини таъкидлади. «Тараққиётни таъминловчи тизимли механизмлар ичида энг муҳими — ҳокимиятнинг уч тармоғи ўртасида бир-бирини тийиб туриш тизимини такомиллаштиришдан иборат», — деди у. Сенатор шунингдек, давлат ҳокимиятининг аҳоли олдида жавобгарлигини таъминлаш зарурлигини қайд этди.

«Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди» — Акмал Саидов
24 май 2022, 14:05

«Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди» — Акмал Саидов

Сешанба куни Конституциявий комиссия раҳбари Акмал Саидов Асосий қонун ислоҳоти заруратини Карл Маркс ва Фридрих Энгелснинг «Коммунистик партия манифести»га таяниб асослантиришга ҳаракат қилди. «Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди», — деди у.

«Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда» — президент
23 май 2022, 18:20

«Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда» — президент

Ўзбекистонда бирор спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган. Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, кардиомашғулотлар бўйича мутахассислар тайёрланмайди, дея танқид қилди Шавкат Мирзиёев соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда. «Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда», — деди у.

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади
23 май 2022, 17:13

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Шавкат Мирзиёев ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилишини маълум қилди. Бухоро тажрибаси асосида — яхши натижага эришган ёш спортчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади ва улар махсус гуруҳларда бепул ўқитилади, спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг