Сенат раиси Танзила Нарбаева АҚШ давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея, Демократлар партиясидан конгрессмен Ами Бера ва АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссиясининг катта сиёсий маслаҳатчиси Женис Хелвиг билан учрашди.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камилов давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.
Самарқанд вилоятининг Қўшработ ҳамда Иштихон туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла Ўзбекистонга ташрифини ҳар бир мамлакат тўқнашаётган хавф-хатарлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида суҳбатлашишни кўзда тутган «тинглаш сафари»нинг бир қисмига қиёслади. У махсус кучлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.
Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.
Президентнинг ваколат муддатини ўзгартириш, «фуқаро» атамасини «ватандор» га алмаштириш, қўшфуқаролик ва қўшхотинликка рухсат бериш, Бош прокуратурани Адлия вазирлигига қўшиб юбориш, ҳокимлар ва сенаторларни сайлаш — Конституция бўйича юборилаётган таклифлар ҳақида батафсил «Газета.uz» материалида.
Республика 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Ахмед Наримбетов Қорақалпоғистон халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.
Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик муносабатларни ўрнатган 141-давлат бўлди.
Сенаторлар давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Эндиликда давлат органларининг масъул ходимлари ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни эълон қилмаса, 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмолини чеклашга оид қонунни рад этди. Сенаторлар нормалардаги зиддият ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти етарлича ўрганилмаганини таъкидлади. Қонун маҳаллий пиво ва виноларни реклама қилишга рухсат берувчи қонунга мувофиқлаштирилиши кераклиги айтилди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарини қабул қилиб, Ўзбекистон Америка томони билан мудофаа соҳасида давлатлараро муносабатларни фаоллаштиришга тайёр эканини таъкидлади.
Сенаторлар 2017 йилдан бери Олий суд раиси сифатида ишлаб келаётган Козимжон Комиловни президент тақдимномасига мувофиқ, лавозимга қайта сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича 11 июнь ҳолатига жами 20 148 та таклиф келиб тушди, шуни 70 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлганлар томонидан йўлланган. Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари етакчилик қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев автомашинада Тошкент бўйлаб бир ярим соат юриб, жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлганини айтди. «Хоҳлаган одам хоҳлаганини қилиб юрибди. Одам қўрқиб ҳам кетди», деди у.
Гурлан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Муроджон Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Кузда вилоят ҳокими унга ҳайфсан эълон қилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Вазир БАА ҳукумати Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали рўёбга чиқарилишида зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келди. Қолаверса, Навоийда «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўп қаватли уйлар ҳамда Менделеев университети тажрибаси асосида барча ОТМларда қуёш панеллари ўрнатилади.
Конституцияда давлат ва жамият ўзаро бир-бирини тийиб туришини янада мустаҳкамлаш таклифи билдирилди. Сенатор Наримон Умаров буни «фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим омил» деб атаган бўлса, Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов «ҳеч хаёлимизга келмаган таклиф» дея таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кисида билан телефон орқали иккитомонлама муносабатларни муҳокама қилди. Томонлар Осака шаҳрида ўтказиладиган «ЭКСПО-2025» бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг экспозициясини ташкил этишга келишиб олишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг