Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташқи қарзни қонун нуқтаи назаридан олаётгани, қолаверса, шунинг ҳисобига ҳам ойлик, ҳам метро бўлаётганини таъкидлади. «Шунча тиббиёт ходимлари ёки муаллимларнинг ойликлари ошмас эди. Ўтираверар эдик олдингига ўхшаб қарсак чалиб, баландпарвоз гап гапириб», — деди президент.
Ўзбекистон ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун 10 дан ортиқ хорижий давлат тажрибаси, жумладан, Vision Zero стратегиясини ҳаётга тадбиқ этмоқчи. ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг сўзларига кўра, ушбу тажриба Фарғона вилоятида яхши натижа берган. Эндиликда пиёдаларга йўлларни кесиб ўтиш учун шароит яратиш билан бирга қоида бузганларини жазолаш ҳам кўзда тутилмоқда. UNICEF ҳамкорлигида эса болалар учун видео ва китоб шаклида қўлланмалар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро қутлов мактубларини алмашди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Спутник» мавзесидаги авария ҳолатига келиб қолган ёғоч уйлар бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар жойларга кўчириш дастури бошланишини маълум қилди. Шунингдек, уй эгаси кўчишни истамаган тақдирда, у кўчирилмаслиги қўшимча қилинган.
Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт тумани фаоллари билан учрашувда жамоат транспорти, хусусан, трамвай ҳақида сўз очган. Давлат раҳбари трамвайни хавфсиз, экологик тоза транспорт деб атаб, уни Тошкентга қайтариш қарорини «адолатли» дея баҳолаган.
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «Дўстлик» маҳалласида маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар бўйича масъуллар билан суҳбати давомида туманни обод қилиш кераклигини айтди.
Сенатор Содиқ Сафоев Халқаро мунозара клубидаги чиқишида мамлакатни модернизация қилишнинг белгиларини санаб ўтди. «Замонавийлашган жамият доимий тараққиётни таъминловчи ички механизмларга эга. Бу алоҳида шахсга эмас, тизим ишлашига боғлиқ», — деди у.
Президент божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда «Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак», дея қайд этди. Президент топшириғига кўра, йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, пандемия ва иқлим ўзгариши шароитида дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиб бораётган бир вақтда, айрим туман ҳокимларида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш учун қандай тизимли ишларни амалга ошириш кераклиги ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Шу сабабли, вилоят ҳокимларига бир ойда ўзгариш қилмаган туман ҳокимларини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.
Тошкент ҳокими олдин ишлаган компаниялари Artel ва Akfa томонидан шаҳарга кўрсатилаётган ҳомийлик ёрдами ҳақидаги саволлардан чарчаганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, компаниялар баъзи активларини сотиб, маблағларни шаҳардаги лойиҳаларга ҳомийлик қилишга йўналтирмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжаев қилган савоб ишлари ҳақида ҳеч кимга айтмаганлигини, бу ҳақида афсусланишини билдирди. «3,5 йил ишлаган бўлсам, давлатнинг бир сўм пулига ҳам хиёнат қилганим йўқ», — деди у.
Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Космонавтлар майдонини «чиройли қилиш учун» унга 10 кун вақт беришларини сўради. «Ўн кун сабр қилинг. Агар нотўғри бўлса, мени ҳар қанча айблашларингга розиман», — деган шаҳар ҳокими. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ишлар олиб борилиши жараёнида қонунчилик бузилганини тасдиқлади.
Президент душанба кунги йиғилишда UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилишини маълум қилди. «Ўзавтосаноат»га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди. Аввалроқ, «Газета.uz» депутат Расул Кушербаев билан айни шу мавзудаги интервьюни эълон қилганди.
Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғон Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзолари билан учрашувда март охирларида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тугатилиб, вазирлик таркибида алоҳида бошқарма сифатида қайта ташкил этилиши мумкин. Русланбек Давлетов вазирлик тегишли таклифларни ишлаб чиқаётганини айтди. «Бу президентимизнинг ғояси… Бу соҳани ўзгартиришни президент ҳал қилади», — деди вазир. ДХМлар орқали ҳозирги кунда 170 турдаги давлат хизмати кўрсатилмоқда, шундан 120 таси пуллик. 4 йилдан кўпроқ вақт ичида агентлик хизматлари бўйича жами 40 млнга яқин мурожаат келиб тушган.
Ўзбекистоннинг Киевдаги ваколатхонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, улардан элчихона билан алоқада бўлиб туришни сўраган. Дипломатик миссия бир ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ва текширилмаган, фейк хабарларни тарқатмасликни сўраган.
Фаолиятидаги камчиликлар ва аҳоли мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ариповга «ҳайфсан» берилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев «Ички ишлар вазирлиги ходимларига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги барча муаммоларнинг сабабларини тушунтириб бергани ва уларнинг олдини олиш чораларини ўзи белгилаб бергани» учун президентга миннатдорлик билдирди.
«Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машиналарни ололмаётганини гапирган лавҳалар эфирга узатилди. «Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти», — деди президент.
Президент қарори билан жамоатчилик учун очиқ бўлган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестри шакллантирилади. Хорижга илмий экспедициялар уюштирилиб, алломалар ва мутафаккирларнинг ижодига мансуб қадимий ёзма манбалар Ўзбекистонга олиб келинади. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардаги қўлёзмалар харид қилиниб, давлат тасарруфига ўтказилади. Қолаверса, қадимий қўлёзмалар таржима қилиниб, халқчил тилда нашр этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг