Сиёсат

Хабибулла Мирсоатов Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари этиб тайинланди
8 февраль 2022, 08:46

Хабибулла Мирсоатов Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари этиб тайинланди

Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Хабибулла Мирсоатов Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари бўлди. У Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиқовнинг ўғли.

Қарши туманига янги ҳоким тайинланди
7 февраль 2022, 16:36

Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси биринчи ўринбосари Беҳзоджон Юсупов Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди. Қашқадарё ҳокими туманнинг олдинги раҳбари Мақсуда Мустафоева ҳокимлиги пайтида йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталди. «2021 йилнинг ўзида ер ажратиш бўйича қонунга зид қарорлар туфайли давлатга 6 млрд сўм зарар етказилган», — деди Муротжон Азимов.

«Мен энди бориб дўппосламайман-ку». Русланбек Давлетов — Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳақида
7 февраль 2022, 16:35

«Мен энди бориб дўппосламайман-ку». Русланбек Давлетов — Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳақида

Адлия вазири президент фармони билан ҳокимларнинг ер ажратишига тақиқ қўйилган даврда Тошкент вилоятида 781 гектар ер тадбиркорга вақтинча бириктириб берилганини маълум қилганди. Вилоят ҳокимлиги эса бунга муносабат билдириб, ер ажратиш қонуний бўлганини айтди. Журналистнинг ҳокимлик вазирни нотўғри гапирганликда айблагани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Русланбек Давлетов шундай деди: «Мен энди бориб дўппосламайман-ку. Гапираверсин, шунинг учун ҳам судда гаплашамиз».

«Ўзининг диний ўлчовлари, уйидаги қарашлари билан жамиятга ўлчов қўйишга йўл қўймаймиз, қонун бор» — Адлия вазири
7 февраль 2022, 14:22 2

«Ўзининг диний ўлчовлари, уйидаги қарашлари билан жамиятга ўлчов қўйишга йўл қўймаймиз, қонун бор» — Адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов диний ташкилотларнинг айрим вакиллари кимларгадир ҳукм ўқиши ҳуқуқий нуқтаи назардан нотўғрилигини қайд этиб, бу жамиятда бўлинишга олиб келаётганлигини, диний ташкилотлар бундай ихтилоф қилишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади. У Адлия вазирлиги ушбу соҳадаги фаолиятни назорат қилишини эслатди. «Ўзининг диний ўлчовлари, уйидаги қарашлари билан жамиятга ўлчов қўйишга йўл қўймаймиз, чунки қонун бор», — деди Давлетов.

«Математикани қаерда ўқигансиз?» Президент — Автойўл қўмитаси раҳбарига
6 февраль 2022, 22:39

«Математикани қаерда ўқигансиз?» Президент — Автойўл қўмитаси раҳбарига

Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Абдураҳмон Абдувалиев президентнинг неча фоиз йўл ёқаларига дарахт экилгани ҳақидаги саволига нотўғри жавоб берди. Жавобни эшитган Шавкат Мирзиёев ундан: «Математикани қаерда ўқигансиз», — деб сўради.

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдўғонга соғлик тилади
6 февраль 2022, 17:52 1

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдўғонга соғлик тилади

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййиб Эрдўғонга йўллаган мактубида Туркия президенти ва унинг рафиқаси коронавирусга чалингани ҳақидаги хабардан хавотирга тушганини билдирди. Уларга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва янги муваффақиятлар тилади.

Президент дарахт экишдаги қўшиб ёзишлар ҳақида маълум қилди
6 февраль 2022, 10:49 1

Президент дарахт экишдаги қўшиб ёзишлар ҳақида маълум қилди

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури доирасида экилган дарахтлар бўйича рақамларга ишонмаслигини маълум қилди. У, шунингдек, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов дарахт экиш бўйича режа бажарилмагани учун лавозимидан четлаштирилганини айтди.

Камбағаллик ва коррупцияни қисқартириш борасида Хитой тажрибаси ўрганилади
6 февраль 2022, 10:15

Камбағаллик ва коррупцияни қисқартириш борасида Хитой тажрибаси ўрганилади

Ўзбекистон президенти ва ХХР раисининг Пекиндаги учрашувида камбағалликка ва коррупцияга қарши курашиш борасида Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди. Томонлар беш йиллик Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурини ҳам имзолади.

Фото: Шавкат Мирзиёев Пекинда ҳамкасблари билан учрашди
5 февраль 2022, 12:16

Фото: Шавкат Мирзиёев Пекинда ҳамкасблари билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиши доирасида Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Миср президентлари, шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот қилди.

Учта агентликда тайинловлар амалга оширилди
4 февраль 2022, 18:05

Учта агентликда тайинловлар амалга оширилди

Стратегик ривожланиш, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентликларида раҳбар лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади
4 февраль 2022, 15:06

Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади

Сенаторлар «прописка» сўзи маънан эскирганлиги ва фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқараётгани учун уни қонун ҳужжатларидан бутунлай чиқаришни маъқуллашди. Энди унинг ўрнига «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси қўлланилади.

Сенаторлар географик кўрсаткичлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади
3 февраль 2022, 15:17

Сенаторлар географик кўрсаткичлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Географик кўрсаткичлар тўғрисида» ги қонун кўриб чиқилди. Унга кўра, энди тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши керак. Қайд этилишича, ҳозиргача Ўзбекистонда фақат 4 та товар, хусусан, 2 та маҳаллий маҳсулотнинг географик кўрсаткичи рўйхатдан ўтказилган. Сенаторлар ишонтиришича, мазкур қонун минтақавий брендлар ривожланиши ва ҳудудларнинг туристик жозибадорлиги ошишига хизмат қилади.

«Сенаторлар қўмита мажлиси ёки қайсидир тадбирда иштирок этиш билан чекланиб қолмоқда» — Сенат раиси
3 февраль 2022, 12:12

«Сенаторлар қўмита мажлиси ёки қайсидир тадбирда иштирок этиш билан чекланиб қолмоқда» — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Нарбаева ялпи мажлис вақтида сенаторлар фаолиятидаги тадбирбозликни танқид қилди. «Сенаторлар фақатгина қўмита мажлиси ёки қайсидир тадбирда иштирок этиш билан чекланиб қолмоқда» — деди у. Қолаверса, қўмиталар етарлича ишламаётгани, улар фақат раҳбарларнинг ахборотини тинглаш билан шуғулланаётгани таъкидланди.

Эркинжон Турдимов танқидий материал ёзадиган журналист ва блогерларни мукофотлашни таклиф этди
3 февраль 2022, 10:43

Эркинжон Турдимов танқидий материал ёзадиган журналист ва блогерларни мукофотлашни таклиф этди

Самарқанд вилояти ҳокими танқидий материал ёзувчи журналист ва блогерларни моддий рағбатлантиришини маълум қилди. «Негатив» материал учун рағбатлантириш ишлари 15 февралдан бошланиб, ҳар ҳафта амалга оширилиши айтилди. Маблағлар ишида камчиликка йўл қўйган давлат хизматчилари ойлигидан тушган жарималар ҳисобига тўланади.

Депутатлар ҳокимларнинг манфаатлар тўқнашувига шароит яратувчи яна бир қонунни маъқуллади
2 февраль 2022, 16:21

Депутатлар ҳокимларнинг манфаатлар тўқнашувига шароит яратувчи яна бир қонунни маъқуллади

1 февраль куни Қонунчилик палатаси депутатлари ҳокимларнинг манфаатлар тўқнашувига шароит яратиб берувчи яна бир қонунни маъқуллади. Гап ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби ҳақида кетмоқда. Депутат Дониёр Ғаниев ҳоким компенсация ажратишни кўриб чиқиш масаласини ўзига-ўзи киритиши ва уни яна ўзи ҳал қилишини танқид қилди. Қуйи палата спикери эса ҳокимларнинг халқ депутатлар кенгаши раиси мақоми бекор қилинсагина, бу муаммо бартараф этилишини айтди. «Унгача шу, бошқа илож йўқ», — деди Нурдинжон Исмоилов.

Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди
2 февраль 2022, 13:27

Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Давронбек Махсудов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда президентга маслаҳатчи бўлиб кетган Музаффар Комиловнинг ўрнини эгаллади.

Музаффар Комилов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
2 февраль 2022, 11:12

Музаффар Комилов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимида ишлашда давом этади.

«Снос»га тушган ҳужжати йўқ уйларга ҳам компенсация тўлаб берилади
1 февраль 2022, 15:31

«Снос»га тушган ҳужжати йўқ уйларга ҳам компенсация тўлаб берилади

Депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасига кўра, ҳужжати бўлмаган уйлар «снос» га тушганда, уларга ҳам компенсация тўлаб бериш таклиф этилмоқда. Бунда даъвогар мулкка 15 йил давомида ошкора ва узлуксиз эгалик қилган ҳамда солиқларни тўлаган бўлиши лозим. Лойиҳа қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

2022 йилда пойтахтга $3,8 млрдлик инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган
1 февраль 2022, 10:49

2022 йилда пойтахтга $3,8 млрдлик инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган

2022 йилда Тошкент шаҳрида умумий қиймати 3,8 млрд долларлик 738 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган. Шундан 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзидаёқ ишга тушиши, бунинг натижасида 27 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Президент Тошкентнинг молиявий ва иқтисодий имкониятлар кенглигини, ҳар бир туманга қўшимча 100 млн доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.

5 йилда президент Халқ қабулхоналарига 5,7 млндан ортиқ мурожаат келиб тушди
1 февраль 2022, 10:04

5 йилда президент Халқ қабулхоналарига 5,7 млндан ортиқ мурожаат келиб тушди

2017−2021 йиллар давомида президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 5 млн 780 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Шундан 3 млн 288 мингдан ортиғи қаноатлантирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг