Тошкентда Олий суд раиси Козим Комиловга тегишли Malibu русумли хизмат машинаси ЙТҲга учради. Ҳодиса юз берганда раис машинада бўлмаган. Автомобиль ҳайдовчиси ҳозирда даволанмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк икки томонлама ташрифи 19 ноябрь куни Россияга бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев йил охиригача Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда келишувга эришилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов республикадаги барча маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимига молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран ўтказилаётганига изоҳ берар экан, «бу ноқонуний», дея таъкидлади. «Ҳеч кимни мажбур қилишга ҳаққи йўқ… Тазйиқлар бўладиган бўлса мурожаат қилиши мумкин», — деди у. Вазир шунингдек, касбни эркин танлаш конституциявий ҳуқуқ эканлигини эслатиб ўтди.
Президент фармони билан 2018 йилдан бери халқ таълими вазири сифатида ишлаб келаётган Шерзод Шерматов АКТ вазири лавозимига тайинланди. Унинг ўрнига эса 2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритган Бахтиёр Саидов вазир бўлди.
Инамжон Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Миллий атласи яратилиши, янги қабул қилинган президент қарорлари, тўққиз ой ичида ишсизлик даражаси 9,4 фоизгача тушиши — «Газета.uz»нинг 16 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев навбатдаги очиқ мулоқотни тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан, олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан ўтказади. Шундан келиб чиқиб, ССВ аҳоли ва тиббиёт ходимларининг таклиф, муаммо ва камчиликларини ўрганиш мақсадида махсус «Call-марказ»ни ишга туширди.
Энди тадбиркорлик, шаҳарсозлик, якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш учун берилган ерлар, қолаверса, хусусийлаштирилган давлат объектлари ҳудудларини хусусийлаштириш мумкин. Ариза бериш тартиби, уни рад этиш асослари, хусусийлаштирилган ерларни мулкдордан олиб қўйишни тартибга солувчи қонун президент томонидан имзоланди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг фикрича, Афғонистоннинг янги ҳукумати ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажара олади. Чунки мамлакатни тинчлик ва фаровонликка олиб боришнинг бошқа йўли йўқ.
Президент ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашувини тақиқлашни назарда тутувчи қарорни имзолади. Эндиликда, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар агротехник тадбирлар ўтказиш, кредитлардан фойдаланиш, буғдойни сотиш жараёнларига аралаша олмайди.
Сенатнинг 21 ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади ва унда асосий эътибор «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ва «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунларга қаратилади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш кутилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказини ахбороти ва ҳукуматга юборилган сўров ҳам муҳокама қилинади.
Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 2018 йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимни Рустам Иноятов эгаллаб келаётган эди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов коррупцияни кескин камайтиришда бирёқлама ёндашув, жумладан, фақат ўлим жазосини жорий қилиш ёки фақат диний таълимни кучайтириш билан иш битмаслигини таъкидлади. Вазирнинг фикрича, муаммони ҳал этиш учун комплекс ёндашиш, «агрессив кадр сиёсатини юритиш керак».
Ўзбекистон Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилишни бошлаши, Андижонда 6 киши зўрлаганини айтган аёл туҳмат учун жавобгарликка тортилиши, Беҳзод Мусаев тунда Тошкент шифохоналаридаги вазиятни ўрганиши — «Газета.uz»нинг 15 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Антикоррупция агентлиги Меҳнат кодексига давлат органларига ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларни ишга қабул қилишни тақиқловчи ўзгартишлар киритишни таклиф қилди. Қариндошлиги ҳақида хабар бермаган ходимларга 5,4 млн сўмгача, ходимларнинг қариндошлигини била туриб чора кўрмаган мансабдорларга эса 8,1 млн сўмгача жарима қўлланилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан маҳаллалар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда инвестиция дастурлари ишлаб чиқилишини, бунга эса ҳоким ёрдамчилари масъул бўлишини маълум қилди. «Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи маҳаллабай тамойили асосида ишлаб чиқади. Яъни, дастур вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади», — деди давлат раҳбари.
Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шарифидаги халқаро аэропортни реконструкция қилиш, техник носозликлар ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериш учун 30 кишидан иборат техник гуруҳ юборди. Шунингдек, аэропортнинг 83 нафарга яқин афғон техник ходимлари Ўзбекистонда ўқитилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳозирга қадар тизим тўлиқ рақамлаштирилмагани учун хорижлик ҳамкасблари олдида уялиб қолаётганини таъкидлади. «Ўзбекистон олий таълим тизимида журнал, рейтинг дафтарча қоғоз кўринишда бўлмайди», — деди Абдуқодир Тошқулов. У шунингдек, энди талабалар гувоҳномаси ҳам ID карта шаклида бўлишини қўшимча қилди.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбарига ўринбосар этиб сайланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг