Сиёсат

Ўзбекистон ва Багама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
3 октябр 2024, 12:35

Ўзбекистон ва Багама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон Багама ороллари билан дипломатик алоқа ўрнатди. У Ўзбекистон билан муносабатлар ўрнатган 155-давлат бўлди.

Парламент палаталари бир куннинг ўзида «Креатив иқтисодиёт» тўғрисидаги қонунни маъқуллади
2 октябр 2024, 09:49

Парламент палаталари бир куннинг ўзида «Креатив иқтисодиёт» тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари 1 куннинг ўзида «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги қонунни қабул қилди ва маъқуллади. Унда креатив иқтисодиёт соҳалари сифатида 15 та йўналиш белгиланган, соҳани ривожлантириш бўйича республика кенгаши ва креатив индустрия паркларини ташкил этиш режалаштирилган.

Бишкекда Хитой − Қирғизистон − Ўзбекистон темирйўлини қуриш компанияси таъсис этилди
1 октябр 2024, 17:34

Бишкекда Хитой − Қирғизистон − Ўзбекистон темирйўлини қуриш компанияси таъсис этилди

Хитой − Қирғизистон − Ўзбекистон темирйўлини қуриш компанияси офиси Бишкекда ташкил этилди. Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров лойиҳани «аср қурилиши» деб атади.

Комил Алламжонов Президент администрациясидаги ишидан кетди
30 сентябрь 2024, 18:48

Комил Алламжонов Президент администрациясидаги ишидан кетди

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистонда дастлабки сайловолди дебатлар бўлиб ўтди. Партия раҳбарлари нималар ҳақида гапирди?
28 сентябрь 2024, 18:07

Ўзбекистонда дастлабки сайловолди дебатлар бўлиб ўтди. Партия раҳбарлари нималар ҳақида гапирди?

Ўзбекистонда парламент сайловлари олдидан дастлабки дебатлар бўлиб ўтди. Уларда илк бор партия раҳбарлари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлади, депутатлар эса ўз рақибларининг ташаббусларида камчиликларни топишга ҳаракат қилди. Дебатлар қандай ўтгани ҳақида ушбу мақолада танишишингиз мумкин.

Нью-Йоркда «C5+1» форматидаги йиғилиш бўлиб ўтди
28 сентябрь 2024, 10:52

Нью-Йоркда «C5+1» форматидаги йиғилиш бўлиб ўтди

АҚШда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ давлат котиби ўртасида «C5+1» форматидаги учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин
27 сентябрь 2024, 20:09

Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин

Президент БАА мудофаа вазири билан учрашувда иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Сенатнинг навбатдаги мажлиси 30 сентябрь куни чақирилади
27 сентябрь 2024, 17:47

Сенатнинг навбатдаги мажлиси 30 сентябрь куни чақирилади

Сенатнинг 58-ялпи мажлиси душанба куни чақирилади. Унда қишлоқ хўжалиги кооперативи, темирйўл транспорти, халқаро битимларни ратификация қилиш каби қонунлар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Либерия ва Того мамлакатлари билан дипломатик алоқа ўрнатди
27 сентябрь 2024, 15:57

Ўзбекистон Либерия ва Того мамлакатлари билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Ғарбий Африканинг икки мамлакати — Либерия ҳамда Того Республикаси билан дипломатик алоқалар ўрнатди.

«Тошшаҳарнур»нинг собиқ раҳбари яна лавозимига қайтди
27 сентябрь 2024, 12:09

«Тошшаҳарнур»нинг собиқ раҳбари яна лавозимига қайтди

Умидбек Ражабов 2023 йилда «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари лавозимидан озод этилганди. 8 ойдан сўнг у яна ўша ишга қайтиб, раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия билан муносабатларда бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлигини таъкидлади
27 сентябрь 2024, 11:12

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия билан муносабатларда бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлигини таъкидлади

Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳим, деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув якунида.

Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди
27 сентябрь 2024, 10:34

Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди. Аввалги кунларда Бурунди, Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан ҳам бу борада ҳужжатлар имзоланганди.

«Муаммоларга тўла ўз ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўларди» — Алишер Қодиров РФ ТИВнинг Тошкентда ўқитувчи ўқувчини урганига муносабати ҳақида
26 сентябрь 2024, 12:23

«Муаммоларга тўла ўз ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўларди» — Алишер Қодиров РФ ТИВнинг Тошкентда ўқитувчи ўқувчини урганига муносабати ҳақида

Алишер Қодиров Тошкентда ўқитувчи ўқувчини ургани бўйича Россия ТИВ Ўзбекистондан «расмий тушунтириш» сўраганига муносабат билдирди. «Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди», — дейди Миллий тикланиш партияси раиси.

Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди
26 сентябрь 2024, 11:48

Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Бунёд Мамаджанов Тошкент шаҳри Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача «Асакабанк» раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи воқеасига Россия ТИВ муносабат билдирди
26 сентябрь 2024, 11:28

Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи воқеасига Россия ТИВ муносабат билдирди

Чилонзордаги мактабда синов муддатидаги рус тили ўқитувчиси 6-синф ўқувчисини ургани ортидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондан «расмий тушунтириш» сўради. Улар, шунингдек, ўқитувчига нисбатан «чора кўришга» чақирган. Аввалроқ ИИБ ҳолат бўйича суриштирув кетаётгани ҳақида хабар берганди.

ТИВ раҳбари БМТдаги нутқида иқлим ўзгариши, дунёдаги можаролар ва Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди
26 сентябрь 2024, 10:27

ТИВ раҳбари БМТдаги нутқида иқлим ўзгариши, дунёдаги можаролар ва Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди

Бахтиёр Саидов БМТдаги чиқишида барча давлатларни иқлим ўзгариши, камбағаллик ва технологик тенгсизлик муаммоларини ҳал этишда глобал ҳамкорликка чақирди. У Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари сифатида барқарор ривожланиш мақсадларига содиқлик ва МОда тинчлик ва барқарорликка кўмаклашишни таъкидлади.

Алишер Қурбонов Музработ тумани ҳокими бўлди
26 сентябрь 2024, 01:34

Алишер Қурбонов Музработ тумани ҳокими бўлди

Сурхондарё вилояти Музработ туманига Алишер Қурбонов ҳоким этиб тайинланди. У бунгача фермер хўжалиги раҳбари бўлган.

Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик алоқалар ўрнатди
26 сентябрь 2024, 00:53

Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик алоқалар ўрнатди

Ўзбекистон ва Бурунди ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.

ДИИҲБ Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатиш миссиясини бошлади
26 сентябрь 2024, 00:43

ДИИҲБ Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатиш миссиясини бошлади

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатиш бўйича миссиясини бошлади.

Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди
25 сентябрь 2024, 22:39

Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди

Акбарали Ишмурзоев Сурхондарё вилояти Шўрчи туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Денов ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган. Аввалги ҳоким бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимидан олинганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг