Сиёсат

Акмал Саидов: Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди
18 октябр 2024, 18:08

Акмал Саидов: Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди

Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмаслиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қолишини маълум қилди.

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди
18 октябр 2024, 15:31

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди. У 2020 йилдан буён мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Президент Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари билан махсус хизматлар ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилди
17 октябр 2024, 19:32

Президент Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари билан махсус хизматлар ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди. Учрашувда терроризм, экстремизм ва радикализм, кибержиноятчилик ва бошқа хавфларга қарши курашиш бўйича махсус хизматларнинг яқин идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» раҳбари «Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси бўлди
17 октябр 2024, 12:03

«Ўзтемирйўлйўловчи» раҳбари «Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси бўлди

Шу вақтгача «Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилоти бош директори бўлган Шарафиддин Кадиров «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси лавозимига тайинланди.

Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
17 октябр 2024, 10:43

Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимда ишлаб келган Эркин Муҳитдинов президент мажлисида ишдан олинганди.

Фото: Хорижий сайлов участкаларида бошланган депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари
17 октябр 2024, 10:04

Фото: Хорижий сайлов участкаларида бошланган депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари

Ўзбекистон ва хориждаги сайлов участкаларида депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Жанубий Кореядаги айрим участкалардан фоторепортаж.

Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари тайинланди
17 октябр 2024, 00:52

Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари билан учрашувлар ўтказди.

Парламентлар илм-фан ва инновацияларга бюджет харажатларининг ўсишига кўмаклашиши керак — Ўзбекистон Сенати раиси
16 октябр 2024, 17:43

Парламентлар илм-фан ва инновацияларга бюджет харажатларининг ўсишига кўмаклашиши керак — Ўзбекистон Сенати раиси

Олий таълимни жадал кенгайтириш ва STEM-таълимни ривожлантириш — Ўзбекистоннинг улкан инсон капиталидан самарали фойдаланиш зарурияти, деди Сенат раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ Ассамблеяси доирасидаги дебатларда.

«Хориждаги ўзбекистонликлар 1500−2000 доллардан кам маош олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, адолатли тизим бўлади» — президент
16 октябр 2024, 16:28

«Хориждаги ўзбекистонликлар 1500−2000 доллардан кам маош олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, адолатли тизим бўлади» — президент

Президент Тошкент вилоятига ташрифи чоғида хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳақида гапирди. «Агар улар 1500−2000 доллар олса, бу нур устига аъло нур, биз уларга кўмакчи бўламиз. Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки, адолатли тизим бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Россия армиясига ёлланадиган Ўзбекистон фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилади
16 октябр 2024, 13:21

Россия армиясига ёлланадиган Ўзбекистон фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.

Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси тайинланди
16 октябр 2024, 08:56

Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси бўлди.

Тошкент вилояти ҳокимининг икки ўринбосари ишдан олинди
15 октябр 2024, 18:11

Тошкент вилояти ҳокимининг икки ўринбосари ишдан олинди

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосарлари Ботир Алимбеков ва Эркин Муҳиддинов лавозимидан озод этилди. Бунга уларнинг хизматдаги қатор камчиликлари сабаб бўлган.

Афғонистон томонидан «Термиз» чегараолди савдо марказидаги концертларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олинмаган — ТИВ
15 октябр 2024, 12:42

Афғонистон томонидан «Термиз» чегараолди савдо марказидаги концертларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олинмаган — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон муваққат ҳукуматидан чегара яқинидаги «Термиз» халқаро савдо марказида концертлар ва мусиқа жўрлигидаги тадбирларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай мурожаат олмаганини маълум қилди.

Ойбек Элмуратов Фармацевтика агентлиги директори ўринбосари бўлди
15 октябр 2024, 10:54

Ойбек Элмуратов Фармацевтика агентлиги директори ўринбосари бўлди

Шу вақтгача Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори в.б. лавозимида ишлаган Ойбек Элмуратов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланди.

Жиззах ССБга янги раҳбар тайинланди
14 октябр 2024, 20:52

Жиззах ССБга янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан Жиззах вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди. Махмарасул Умаров бунгача СЭС вилоят бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган.

Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш синовдан ўтказилади
14 октябр 2024, 14:40

Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш синовдан ўтказилади

Марказий сайлов комиссияси депутатлар сайлови куни Тошкентдаги 10 та сайлов участкасида электрон овоз беришни синовдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сайловчилар анъанавий ёки электрон овоз беришни танлаш имкониятига эга бўлади.

Тошкент вилояти ЙҲХБга янги бошлиқ тайинланди
14 октябр 2024, 11:52

Тошкент вилояти ЙҲХБга янги бошлиқ тайинланди

Полковник Азиз Садиров ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради
14 октябр 2024, 11:24

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради

Президент душанба куни Тошкент вилоятига ташриф буюриб, у ерда саноат корхоналари фаолияти билан танишади, янги лойиҳалар қурилишига старт берилади.

Ўзбекистон Халқаро космос шартномасига қўшилди
14 октябр 2024, 11:15

Ўзбекистон Халқаро космос шартномасига қўшилди

Ўзбекистон Космосни, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага қўшилди. Бу космосни ўрганиш, халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, ресурслар ва билимлар алмашинуви учун имкониятлар очиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди
11 октябр 2024, 18:41

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди

Ашхобод форуми доирасида Ўзбекистон ва Эрон президентлари учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар Имтиёзли савдо битими маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш, кооперацияларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг