Сиёсат

Мирзиёев Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилидаги асарлари тўпламини совға қилди
11 октябр 2024, 17:33

Мирзиёев Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилидаги асарлари тўпламини совға қилди

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унга Махтумқулининг ўзбек тилидаги асарлари тўпламини совға қилди.

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган форумда нутқ сўзлади
11 октябр 2024, 17:03

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган форумда нутқ сўзлади

Президент Шавкат Мирзиёев Ашхободда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этди. У туркман шоири мероси шарқ шеърияти ва жаҳон адабиётини бойитганини таъкидлади. «Махтумқули ўзбек халқи учун ҳам ғоят ардоқли ва суюкли сиймо», — деди давлат раҳбари.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 октябр 2024, 10:05

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Илҳом Собиров Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У бунга қадар «Ўзчармсаноат» уюшмасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган.

Кон-геология вазирига янги ўринбосар тайинланди
11 октябр 2024, 09:31

Кон-геология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Урал Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаган.

Шавкат Мирзиёев Ашхободга учиб кетди
10 октябр 2024, 21:03

Шавкат Мирзиёев Ашхободга учиб кетди

Президент амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди. У ерда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади. Шу ойда Ўзбекистонда ҳам шоир ва мутафаккирнинг юбилейи нишонланади.

Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари бўлди
10 октябр 2024, 13:05

Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари бўлди

Президент фармони билан Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар МБда департамент директори лавозимида фаолият юритган. Аввалги ўринбосар Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлганди.

ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
10 октябр 2024, 00:31

ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, фойдаланилмаётган салоҳиятни рўёбга чиқариш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси: камида 7,5 млн аҳолига мўлжалланган мегаполис
9 октябр 2024, 20:39

Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси: камида 7,5 млн аҳолига мўлжалланган мегаполис

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бош режаси лойиҳасига кўра, ҳудуд 3 та зонага бўлинади: консервация, реконструкция ва реновация. Экологик муаммолар, «15 дақиқалик шаҳар» тамойили ҳамда Тошкент вилояти туманларини пойтахт билан ягона агломерация сифатида ривожлантириш ҳисобга олинган.

Ўзбекистонда Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди
9 октябр 2024, 14:39

Ўзбекистонда Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузурида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди. У давлат хизматчиларининг шахсий ва профессионал диагностикаси, уларнинг касбий билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ва психологик сўровлар ўтказиш билан шуғулланади.

«Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси Ҳуснутдин Хосилов лавозимидан озод этилди
9 октябр 2024, 10:51

«Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси Ҳуснутдин Хосилов лавозимидан озод этилди

Декабрь ойидан бери «Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган Ҳуснутдин Хосилов ўз аризасига биноан ишдан кетди. У ўтган йили компания раиси лавозимида ишлаган вақтида тизимда сусткашликка йўл қўйгани ортидан ишдан олинганди.

Қорақалпоғистон транспорт вазири в.б. тайинланди
8 октябр 2024, 21:54

Қорақалпоғистон транспорт вазири в.б. тайинланди

Парахат Каипбеков Қорақалпоғистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи бўлди. У бунгача хусусий секторда, шунингдек, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари сифатида ишлаган.

Самарқандда МДҲнинг сунъий интеллектни ривожлантиришга доир конференцияси ўтказилади
8 октябр 2024, 21:22

Самарқандда МДҲнинг сунъий интеллектни ривожлантиришга доир конференцияси ўтказилади

Москвада бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари йиғилишида махсус хизматларнинг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди. Ўзбекистон президенти Самарқандда сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига оид конференция ўтказишни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
7 октябр 2024, 19:29

Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Россия пойтахти Москвага етиб борди. Уни аэропортда РФ президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқалар кутиб олди. Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида МДҲ саммитида қатнашади.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
7 октябр 2024, 15:13

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни амалий ташриф билан Россия пойтахти Москва шаҳрига жўнаб кетди. Мамлакат раҳбари МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Президент амалий ташриф билан Москвага боради
6 октябр 2024, 19:56

Президент амалий ташриф билан Москвага боради

Ўзбекистон президенти 7−8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москвага боради. 8 октябрь куни у ерда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади.

Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси бўлди
6 октябр 2024, 11:54

Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси бўлди

Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини ошириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди
4 октябр 2024, 15:07

Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини ошириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди

Президент фармонига кўра, боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Муассасаларда кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмалар ривожлантирилади. Боғча раҳбари ва педагог кадрларини вазир жамғармаси ҳисобидан рағбатлантиришга рухсат этилади.

Бош вазир Абдулла Арипов Шахмат федерациясига раис бўлди
4 октябр 2024, 12:22

Бош вазир Абдулла Арипов Шахмат федерациясига раис бўлди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Шахмат федерациясига раис этиб сайланди. Мазкур лавозимда ишлаб келаётган Алишер Саъдуллаев эса унинг биринчи ўринбосари бўлди.

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
4 октябр 2024, 10:36

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Ўзбекистонда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. У чиқиндини саралаш, қайта ишлаш натижасида энергия ресурслари, хомашё ва материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш чораларини татбиқ этилишини ташкил этади.

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда — ТИВ
3 октябр 2024, 20:44

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотир билдирди. «Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига олиб келиши мумкин», — дейилади баёнотда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг