Сиёсат

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» чегара пости 14 йилдан сўнг қайта очилди (фото)
12 сентябрь 2024, 11:06

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» чегара пости 14 йилдан сўнг қайта очилди (фото)

Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ одам ўтиб-қайтиши мумкин.

Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарлари билан учрашади
12 сентябрь 2024, 10:46

Президент Туркия ТИВ, ИИВ ва разведка хизмати раҳбарлари билан учрашади

Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари, шунингдек, Миллий разведка хизмати директорини қабул қилади. Бундай форматдаги учрашув биринчи марта ўтказилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш соҳасида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилувчи бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилади
12 сентябрь 2024, 10:03

Камбағалликни қисқартириш соҳасида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилувчи бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилади

Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади. У камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига етиб боришини ва топшириқлар ижросини назорат қилади.

Прокурор Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига раҳбар бўлди
12 сентябрь 2024, 08:01

Прокурор Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига раҳбар бўлди

Андижон ва Тошкент вилоятлари прокурори лавозимларида ишлаган Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси Тойво Клаар иш бошлади
11 сентябрь 2024, 16:37

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси Тойво Клаар иш бошлади

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Тойво Клаар ўз вазифасини бажаришга киришди. Уни мамлакат ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қутлади. Сўнгги етти йилда у Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган.

Акмал Бурханов коррупционерлар реестрининг ишга туширилиши кечиктирилганига изоҳ берди
10 сентябрь 2024, 17:15

Акмал Бурханов коррупционерлар реестрининг ишга туширилиши кечиктирилганига изоҳ берди

Ўзбекистонда коррупция учун судланган 566 нафар шахс давлат хизматига қайта қабул қилиниб, яна шу жиноятни содир этган. Антикоррупция агентлиги раҳбари 2021 йилдан буён муҳокамада бўлган коррупционерлар реестрини жорий этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киритиш режа қилинганини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Россия бош вазирини қабул қилди
10 сентябрь 2024, 14:37

Шавкат Мирзиёев Россия бош вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Мишустин, шунингдек, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан иқтисодиёт, маданият, таълим ҳамда меҳнат миграцияси бўйича суҳбатлашди.

Тошкентда ўтган қўшма комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари нималарни гаплашди?
10 сентябрь 2024, 10:58

Тошкентда ўтган қўшма комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари нималарни гаплашди?

Ўзбекистон Россия билан яқин ва конструктив ҳамкорликка доим тайёр, деди бош вазир Абдулла Арипов қўшма комиссия йиғилишида. Россия бош вазири Михаил Мишустин полимерлар, фуқаро учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва темирйўл машинасозлигини йўлга қўйиш бўйича таклифлар берди.

Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади
10 сентябрь 2024, 10:46

Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади

Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади. Бу борада Олий таълим вазирлиги ва Қатарнинг Education above all фонди ўртасида меморандум имзоланди. Лойиҳа харажатларининг катта қисмини Қатар томони қоплайди.

Трабзонда Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди
10 сентябрь 2024, 09:41

Трабзонда Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди

Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди. Шу пайтгача бундай ваколатхона Бурса, Адана, Анталия вилоятларида бўлган.

Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди
10 сентябрь 2024, 05:24

Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди

Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураевни қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг компанияда ишлаган қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади
9 сентябрь 2024, 07:56

Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади

Россия бош вазири Михаил Мишустин расмий ташриф билан Тошкентга келади. Пойтахтда ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида қатнашди (фото)
8 сентябрь 2024, 23:21

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида қатнашди (фото)

Президент Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Мусобақада дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан ортиқ спортчи кураш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, пойга каби йўналишларда куч синашади.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди
8 сентябрь 2024, 16:26

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Президент у ерда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари мусобақаларининг очилиш маросимида қатнашади.

Бухорода Мирзиёев ва Назарбоевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди (фото)
8 сентябрь 2024, 11:38

Бухорода Мирзиёев ва Назарбоевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди (фото)

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташриф буюриб, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Улар биргаликда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини кезди.

Германия канцлери Ўзбекистонга келади
6 сентябрь 2024, 16:58

Германия канцлери Ўзбекистонга келади

Германия канцлери Олаф Шольц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, у, хусусан, «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этади.

Фото: Ўзбекистонда илк бор МДҲ давлатларининг «Шарқ-Аксилтеррор» машғулотлари ўтказилди
6 сентябрь 2024, 12:06

Фото: Ўзбекистонда илк бор МДҲ давлатларининг «Шарқ-Аксилтеррор» машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистонда илк бор «Шарқ-Аксилтеррор» қўшма антитеррор машғулотлари ўтказилди. Иштирокчилар гаровга олинганларни озод қилиш ва муҳим инфратузилма объектларида шартли террорчиларни зарарсизлантириш сценарийларини ишлаб чиқди, бунда авиация ва учувчисиз аппаратлардан фойдаланилди.

Собиқ вазир Азиз Воитов судида адвокатлар «хорижликлар агенти» бўлиши мумкинлигидан хавфсираб ОАВ иштирокига қаршилик қилди
5 сентябрь 2024, 22:03

Собиқ вазир Азиз Воитов судида адвокатлар «хорижликлар агенти» бўлиши мумкинлигидан хавфсираб ОАВ иштирокига қаршилик қилди

Миробод суди собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги собиқ раҳбари Ҳусниддин Каримовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Адвокатлар журналистлар «хорижликлар агенти» бўлиши мумкинлигини айтиб, уларнинг суд ишига аралашувига қарши чиқди.

Тошкент вилоятининг Сирдарё ва Наманган вилоятлари билан чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
5 сентябрь 2024, 16:49

Тошкент вилоятининг Сирдарё ва Наманган вилоятлари билан чегарасига ўзгартириш киритилмоқда

Тошкент вилоятининг Сирдарё, Наманган билан чегара ҳудудларида ўзгаришлар режалаштирилган. Бу вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Парламент сайлови бюллетенларининг шакли тасдиқланди
5 сентябрь 2024, 15:04

Парламент сайлови бюллетенларининг шакли тасдиқланди

Марказий сайлов комиссияси Парламент сайлови бюллетенларининг шакли ва тавсифини тасдиқлади. Бундай бюллетенлар ихчамлиги сабаб чоп этиш харажатларини 3 млрд сўмгача камайтиради, натижаларни аниқлаш учун сарфланадиган вақт сарфи ҳам қисқаради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг