Сиёсат

«Барча ижро органини Янги Тошкентга кўчирамиз» — президент
25 ноябрь 2024, 11:13

«Барча ижро органини Янги Тошкентга кўчирамиз» — президент

Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат фойда кўради», — деди у.

ИИВ Жиноят қидирув хизмати бошлиғи ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
24 ноябрь 2024, 18:14

ИИВ Жиноят қидирув хизмати бошлиғи ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи Ахроржон Атхамов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Ташходжаев ва ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Тимур Собиров лавозимидан озод этилди.

Шухрат Халмухамедов мудофаа вазири этиб тайинланди
24 ноябрь 2024, 16:02

Шухрат Халмухамедов мудофаа вазири этиб тайинланди

Шухрат Халмухамедов мудофаа вазири этиб тайинланди. У бунгача вазирлик раҳбарининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ихтиёрига ўтказилди
23 ноябрь 2024, 20:59

Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ихтиёрига ўтказилди

Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди. ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ихтиёрига ўтказилди.

Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон ДХХнинг янги раиси этиб тайинланди
23 ноябрь 2024, 19:24

Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон ДХХнинг янги раиси этиб тайинланди

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.

ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилди
23 ноябрь 2024, 19:14

ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан олинди. У 2019 йилдан бери бу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.

Президент Тошкентда «яшил белбоғ» яратиш лойиҳаси доирасида дарахт экди (фото)
23 ноябрь 2024, 14:40

Президент Тошкентда «яшил белбоғ» яратиш лойиҳаси доирасида дарахт экди (фото)

Президент Тошкент атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт ўтқазди. Янги боғ пойтахт ҳалқа йўли бўйлаб яратилмоқда. Тадбирда ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари ва чет эллик дипломатлар иштирок этди. Айни пайтда бошқа ҳудудларда ҳам шундай боғлар барпо этилмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» ва Тошкент шаҳри транспорт бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди
22 ноябрь 2024, 18:09

«Тошшаҳартрансхизмат» ва Тошкент шаҳри транспорт бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

Санжар Саттаров «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари в.б. этиб тайинланди. Ташкилотининг аввалги раҳбари Анвар Жўраев устидан суд иши кетмоқда. Шунингдек, Миракбар Икрамов Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди. Асосий маълумотлар
22 ноябрь 2024, 13:12

Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди. Асосий маълумотлар

Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди. «Ҳукуматни чинакам халқ хизматчисига айлантириш, оддий инсонларнинг муаммоларини ҳал этиш — фаолиятимизнинг асосий мезони», — деди у. «Газета.uz» ҳукумат раҳбарининг нутқидаги асосий тезисларни келтиради.

Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашди
21 ноябрь 2024, 22:36

Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашди

Президент Россия бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар икки мамлакат бош прокуратураларининг терроризм, экстремизм, ноқонуний миграция, сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиядаги элчи этиб ҳам тайинланди
21 ноябрь 2024, 22:29

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиядаги элчи этиб ҳам тайинланди

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Ғайрат Фозилов бир вақтнинг ўзида Нидерландиядаги элчи этиб ҳам тайинланди. У Нидерландия ТИВ Протокол департаменти директори Ханс Акербумга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Ўзбекистон ҳукумати аъзолигига номзодлар маъқулланди ва тайинланди. Барча вазирлар ўз жойида қолди
21 ноябрь 2024, 17:34

Ўзбекистон ҳукумати аъзолигига номзодлар маъқулланди ва тайинланди. Барча вазирлар ўз жойида қолди

Қонунчилик палатаси депутатлари ҳукумат аъзолигига 24 нафар номзодларни маъқуллади (тўлиқ рўйхат). Президент Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.

«Бизнинг икки таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият» — президент
21 ноябрь 2024, 15:31

«Бизнинг икки таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият» — президент

Президент ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. «Бизнинг иккита ўқ томиримиз, таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият. Маънавий буюк халқ — иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади», — деди у. Мирзиёев сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом этишини ҳам айтди.

«Ўзбекистон шу даражага келишида сизнинг беқиёс хизматингиз бор». Алишер Қодиров — президент ҳақида
21 ноябрь 2024, 15:04

«Ўзбекистон шу даражага келишида сизнинг беқиёс хизматингиз бор». Алишер Қодиров — президент ҳақида

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистон шу даражага келишида Шавкат Мирзиёевнинг беқиёс ўрни борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, президент сиёсий иродаси билан Ўзбекистон дунё миқёсида ишончли ҳамкор сифатида танилган.

Президент 2025 йил нега «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт» йили деб номланганига изоҳ берди
21 ноябрь 2024, 14:25

Президент 2025 йил нега «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт» йили деб номланганига изоҳ берди

Шавкат Мирзиёев 2025 йилни «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб номланишига изоҳ берди. «Йилни шунга бағишлаб, қонунларни чархлаб, ишларни саранжом қилиб оламиз. Ҳар бир қарор, фармонни яшилликка олиб борсак, яхши бўлади», деди у.

Ўзбекистоннинг Кубадаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
21 ноябрь 2024, 12:15

Ўзбекистоннинг Кубадаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов мамлакатнинг Кубадаги биринчи элчиси сифатида аккредитациядан ўтказилди. Давлатлар дипломатик муносабатларни 2006 йилда ўрнатган.

«Ҳар бир қонунда халққа ҳурмат намоён бўлиши керак» — президент
20 ноябрь 2024, 19:31

«Ҳар бир қонунда халққа ҳурмат намоён бўлиши керак» — президент

Президент қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда ҳар доим ҳам қонун талабларига риоя этилмаётганидан норозилигини билдирди. 2018 йилда барча ҳужжатлар лойиҳаларини мажбурий жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш талаби киритилганди, аммо 2022 йил март ойида бу талаб ўзгартирилган.

«Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабат конструктив мулоқотга асосланиши зарур» — президент
20 ноябрь 2024, 18:15

«Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабат конструктив мулоқотга асосланиши зарур» — президент

Президент вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарларига парламент қуйи палатаси қўмиталари билан ҳамкорлик қилиш масъулиятини юклашни таклиф қилди. Шунингдек, у парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар қарама-қаршиликка эмас, балки конструктив мулоқотга асосланиши зарурлигини эслатди.

«Янги Ўзбекистон парламенти меъмори ким дейишса, сизни айтардим». Акмал Саидов — президент ҳақида
20 ноябрь 2024, 17:14

«Янги Ўзбекистон парламенти меъмори ким дейишса, сизни айтардим». Акмал Саидов — президент ҳақида

Депутат Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг янги таркибидаги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёевни Янги Ўзбекистон парламенти меъмори, деб атади. Унинг сўзларига кўра, президентнинг бутун фаолияти давомида парламент ҳар доим унинг диққат марказида туради.

«Бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз етади». Президент ҳукуматнинг беш йиллик вазифаларини белгилаб берди
20 ноябрь 2024, 17:00

«Бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз етади». Президент ҳукуматнинг беш йиллик вазифаларини белгилаб берди

Президент аввалги ҳукумат ишига баҳо бериб, келгуси беш йилга мўлжалланган устувор вазифаларни белгилаб берди. Улар орасида 2030 йилгача ЯИМни 160 млрд долларга етказиш, инфляцияни 5−6 фоизда ушлаб туриш, 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий соҳада ислоҳотлар ўтказиш ва бошқалар бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг