Икки йилдан бери ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланди. Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов унинг ўрнини эгаллади. Шуҳратжон Собиров эса ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди.
Абдулла Арипов жамоат тинчлигига таҳдид солувчи чақириқлар ва маълумотларни тарқатганлар жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, автомобиллар қимматлашганига қарши намойиш ўтказишга чақирган шахс ушланган ва у қонун олдида жавоб беради.
Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳоким ўзгарди. Янгибозор ва Хозараст туманларида ҳам ҳокимларнинг янгиланиши кутилмоқда.
«Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик. Президентга ёлғон гапириш — Ватанга хиёнат», — деди президент Хоразм вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда. У вилоят ривожланишда орқада қолиб кетганини таъкидлаб, тадбиркорликни ривожлантиришни тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар коронавирус сабабли бекор қилинди. Халқ сайли ва умумхалқ хайрия ҳашари эса тегишли профилактик тадбирлар кўрилган ҳолда ўтказилади.
«Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, сўм девальвацияси, хом-ашё нархининг кўтарилиши ва паст маржага қарамай, компания автомобиллар нархларининг ўсишини тўхтатиб турган эди. У ишлаб чиқарувчи автомобиллар нархини пасайтириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаргани — долларларда аксарият моделлар 2017 ва 2018 йилдагига қараганда арзонроқ эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев коронавирус иқтисодиёт ва бошқа соҳаларга таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. У аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
«Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқарув раиси лавозимида ишлаган Азиз Воитов инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Пезидент таълим, тиббиёт, уй-жой коммунал, транспорт, қурилиш, кадастр ва бошқа соҳаларни қамраб олувчи «Рақамли Тошкент» лойиҳаси билан танишди. Бу йил шаҳар миқёсида электрон тиббиёт картаси жорий этилади.
Қонунчилик палатаси бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқуллади.
Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган Ойбек Маннонов Олмазор тумани прокурори этиб тайинланди.
Ўзбекистон ҳукумати халқаро молия ва товар бозорларидаги вазиятнинг мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсирини камайтариш бўйича чораларни ишлаб чиқмоқда. Сўм курси ҳозирча барқарор деб баҳоланмоқда.
Brent нефть нархи 35 АҚШ доллари атрофида бўлиб турибди, рубль сўнгги тўрт йил ичида кескин арзонлашди, жаҳон биржалари қулашни бошлади. Бунинг сабаблари ва оқибатлари — «Газета.uz» шарҳида.
«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.
Вазирлар Маҳкамаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилиш таклифини маъқуллади. Ушбу таклиф Олий Мажлисга киритилади.
«Ўзагрокимёҳимоя» бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Олимжон Исаев Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига сенатор Гавҳар Алимова ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Қонунчилик палатаси Давлат экология қўмитаси раиси лавозимига Шавкат Абдураззоқовнинг номзодини тасдиқлади. Бунгача у Наманган ҳокими бўлиб ишлаган.
Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилди. ХХҲГКга аъзолик миллий қонунчиликка бир қатор ўзгартишлар киритиш, жумладан, хориждаги фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга имкон беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг