«Боқий дарбадар» романи муаллифи Исажон Султон Инновацион ривожланиш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди.
Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Қарши туман ҳокими Ғайрат Бегалиев тайинланди. Унинг ўрнини Мақсуда Мустафоева эгаллаши мумкин.
Андижонда Асака ва Бўстон туман ҳокимлари ўзгарди. Янги ҳокимлар — Иномжон Мамадалиев ва Садбархон Мамитова.
Ўзбекистон ҳарбий прокурорига янги ўринбосарлар тайинланди.
Бухоро ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ўткир Жумаев шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Ян Цзечи президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, унга Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган шахсий мактубини етказди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Миришкор туман ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг сўконғичлигини тан олди. Ҳоким ишини тегишли ташкилотлар ўрганмоқда.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев айрим туман филиал раҳбарларини ишдан олмоқда. У «тозалаш»ни Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ўтказди.
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури 284та банд билан тасдиқланди.
Ўзбекистонда Рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақдаги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган Ўктам Барноев ҳокимликдаги меҳнат жамоаси билан хайрлашди. Карим Камолов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Доҳадаги Абдулазиз Камилов президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва афғон муаммосини ҳал этиш масалалари юзасидан стратегик қарашини маълум қилди. У бу ҳақда «Халқ сўзи»га берган интервьюсида гапириб берган.
Хитойнинг АҚШдаги элчиси, ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган олий мартабали сиёсатчи Ян Цзечи Ўзбекистонга ташриф буюради. У Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига боришни ҳам режалаштирган.
Абдулазиз Камилов Доҳада бошлаган Афғонистон тинчлик музокарасида иштирок этмоқда. Унинг айтишича, афғон муаммоси минтақа давлатларининг қайғуси. Вазир ўринбосари Илҳом Неъматов музокарадан сўнг Ўзбекистонда учрашув ташкил этиш бўйича фикрини билдирди.
Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари — ҳокимнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига собиқ депутат Алия Юнусова номзоди парламент қуйи палатаси томонидан маъқулланди. Эндиликда ушбу номзод Сенат томонидан ҳам маъқулланиши лозим.
Омбудсман ягона тергов қўмитасини тузиш таклифини билдирди. У парламентга билдирган ҳисоботида шу ҳақда таъкидлаб, қўмитани терговда қийноқлар қўлланишига барҳам бериш ечими сифатида кўрсатди.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистон ва Бангладешдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ташқи ишлар вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Боккони ва Ҳарвард университетлари битирувчиси Омонулло Насриддинхўжаев молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти ва унинг рафиқасига нималар совға қилгани ва уларнинг нархлари маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг