Ўзбекистон коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун инсонпарварлик ёрдами юборди.
Самарқанд вилояти Пайариқ туман ҳокими Д. Мусинов коронавирус инфекцияси қайд этилган пайтда Туркияда хизмат сафарида бўлгани учун карантинга олинган. Унинг соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқ ва карантин даври тугагандан сўнг иш фаолиятини давом эттиради.
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкидан 1 млрд долларгача миқдорда маблағ ажратишни сўради. ОТБ президенти Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовга видеоконференция орқали ушбу жараённи тезлаштиришини маълум қилди.
Бахром Ашрафханов Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимидан озод этилди. У Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси бўлиши кутилмоқда.
Қайта ташкил этилган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарияти тасдиқланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича яна бир бор халққа мурожаат қилди. «Коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак», — деди у.
Наргис Исламова Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Коронавирус сабабли тадбиркорларга Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш бошланди. Сертификатни бир кунда олиш мумкин.
Президент қарори билан полковник Саидкарим Нишанбаев ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бош прокуратура бошқармаларидан бирига раҳбарлик қилган Шавкатжон Раҳимов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди.
Сенатнинг ялпи мажлиси карантин сабабли видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Сенаторлар Ўзбек тили байрами кунини белгилаш, бир қатор кодексларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунларни кўриб чиқади.
Хоразм вилоятидаги Ҳазорасп тумани ва Тупроққалъа маскани ҳудудидаги айрим маҳаллалар янги ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказилади. Питнак шаҳри туманнинг маъмурий маркази бўлади.
Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирини Покистон куни билан табриклади.
Ташқи ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — матбуот котиби тайинланди.
Ўзбекистон президенти фармони билан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Жамшид Эгамбердиев АТ ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди. У инвестициялар ва молия масалаларига жавоб беради.
Президент қарори билан прокуратура ва ички ишлар органларида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича масъул лавозимлар жорий қилинди. Бош прокуратура ва ИИВ тузилмасида ҳам айрим ўзгаришлар бор.
«Ўзбекистон 24» телеканали директори Мадамин Сафаров Миллий телерадиокомпания раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Алишер Хўжаев эса МТРК раиси бўлди (бунга қадар вазифасини бажарувчи эди).
Жорий йилда «Рақамли Тошкент» дастури доирасида транспортга чипталарни онлайн сотиб олиш, мактабларда онлайн журнал ва кундаликлар, коммунал хизматлар учун онлайн тўловлар ва ягона электрон тиббий карта ягона тизими жорий этилади. Май ойидан «Халқ назорати» портали иш бошлайди.
Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг