Ҳукумат ва БМТ ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат органини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун интеграциялашган ёндашувни жорий қилишга қаратилган қўшма дастурни амалга оширади.
Шавкат Мирзиёев «Валдай» халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси иштирокчиларига қутловида Ўзбекистон савдо, саноат кооперацияси, инвестиция, инновациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги, йирик трансминтақавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Россия билан ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини тўлиқ ишга солишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Сиёсий партиялар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови учун номзодлар рўйхтани эълон қилди.
Президент вилоят ва туман ҳокимларига икки кун ичида тадбиркорларга мурожаат қилиб, бундан кейин улар олдида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслигига кафолат беришларини топширди.
Йил бошидан буён МДҲ махсус хизматлари халқаро террористик ташкилотларнинг 13 та бошланғич бўлинмалари фаолиятига чек қўйиб, 138 жангарини қўлга олди.
Шавкат Мирзиёев МДҲ хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари делегациялари бошлиқларини қабул қилди.
Сенат раиси ўринбосари Светлана Ортиқова бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф ва ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг мажлисида иштирок этиш учун келган Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцянни қабул қилди.
2020 йил бошида БМТнинг Дин ёки эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Тошкентда бўлиб турган Беларусь бош вазири Сергей Румасни қабул қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун келган Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келган Қозоғистон бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари учрашувида иштирок этиш учун келган Қирғиз Республикаси бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевни қабул қилди.
Парламентда Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида"ги ҳисоботи эшитилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди.
Ўзбекистон ва Буюк Британия «Брексит» содир бўлган тақдирда икки давлат алоқалари узилиб қолмаслиги учун шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади.
Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Адлия вазирлиги айрим блогер ва ОАВлар томонидан бош вазир номзодини тасдиқлаш юзасидан қонунчиликка зид маълумот тарқатиш, ҳар хил асоссиз сўровлар ўтказиш ҳолатлари учраётганини билдирди.
Эндиликда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари Қонунчилик палатаси сайловида қатнашишлари учун консуллик рўйхатига киришлари шарт эмас.
Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинган Зафар Рўзиев Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига ҳоким бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг