Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви Қирғиз Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Қозоғистоннинг биринчи президенти — элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.
Туркманистон президентига илм-фанни ривожлантириш ва икки халқ ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун Ўзбекистон Фанлар академияси фахрий академиги унвони берилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари икки давлат муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг ўзбек тилида нашр этилгани китобини совға қилди.
Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси 2019 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.
Бош прокуратура Kun.uz ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасидаги можаро юзасидан терговга қадар текширув натижаларини эълон қилди. Пойтахт ҳокимининг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун Ҳукуматга мурожаат қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Зокир Бозоров Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Татаристон президенти Рустам Минниханов амалий ташриф билан Самарқандга келди. Унинг президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашиши кутилмоқда.
Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Баҳодир Абдувалиев Тошкент прокурори ўринбосари этиб тайинланди.
АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича биринчи ўринбосари Элис Уэллс президент Шавкат Мирзиёевнинг ОАВни ҳимоя қилиш борасидаги сўзларини олқишлади.
Полковник Ҳамдам Қаршиев мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
ИИВ тузилмасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди — икки нафар вазир ўринбосари, ЙҲХББ, МваФРББ, ППХ ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ўзгарди.
Шавкат Мирзиёев баъзи раҳбарлар халқ ва матбуот билан мулоқотда муомала маданиятини унутиб қўяётганини маълум қилди. Раҳбар қандай долзарб муаммога дуч келмасин, вазиятдан оғир-босиқлик билан чиқиши лозим, деди президент.
Кейинги йилдан бошлаб, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида янги тизим жорий этилади. Энди уйлар давлат томонидан эмас, тўлиқ хусусий сектор томонидан қурилади.
Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимовга Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариш юклатилди.
29 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида турли соҳалардаги минтақавий ҳамкорлик масалалари ҳамда халқаро муаммолар кўриб чиқилади.
Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев ҳамда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Дмитрий Пан лавозимидан озод қилинди.
Президент ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Бугун бу масалалар билан 30 га яқин тузилма шуғулланмоқда, аммо соҳада муаммолар ва қонунбузарликлар учраб турибди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг