Қашқадарё вилоятига Зойир Мирзаев ҳоким бўлди. Зафар Рўзиев, унинг икки ўринбосари, ИИБ, прокуратура ва солиқ хизматлари раҳбарлари, Қарши ва бир қатор туманлар ҳокимлари ишдан бўшатилди.
Шароф Рашидов тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
«Энди банклар ресурс жалб этиш бўйича „ўз аравасини ўзи тортиши“ керак», — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Сўнгги икки йил ичида банклар капитализациясини ошириш учун 3,3 млрд доллар берилди, бироқ ушбу маблағлардан самарали фойдаланилмади, деди у.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси декабрдаги сайловларда ғалаба қозонган тақдирда, Очилбой Раматов номзодини бош вазир лавозимига илгари суришни режалаштирмоқда. Бошқа партиялар муносиб номзодлар захираси мавжудлигини маълум қилди, бироқ улар номини ошкор этмади.
Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш, нефть-газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб бериш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келган Алишер Амиров Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Шавкат Мирзиёев барча соҳаларда ўзбек тилидан тўлақонли фойдаланиш, лотин ёзувига асосланган алифбони такомиллаштириш ва бошқа миллат вакилларининг тил ўрганиши учун шароитлар яратишнинг муҳимлигини таъкидлади.
Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади. Янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссияси тузилмоқда.
Янги «Конгресс-холл» саройида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
«Ўзбекистон 24» телеканалида сиёсий шарҳловчи бўлиб ишлаган Мурод Содиқов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига раҳбар бўлди.
Қуйи тизимда уларни бажарадиган савияли раҳбар кам. Ҳоким тайёрлаш мактабини яратдикми деган саволга ижобий жавоб йўқ. Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган», — деди президент.
«Биз еримизга, сарфланаётган харажатга нисбатан кам ҳосил оляпмиз», — деди Сурхондаёрнинг Ангор туманидаги пахта даласига ташриф буюрган президент. У агросектордаги илмий ютуқлардан фойдаланиш муҳимлигини қайд этиб ўтди.
Мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда экспортчилар ва қайта ишлаш корхоналари иштирокида кооперациялар ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан бевосита танишиш учун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида иштирок этди. У туркий тилли давлатларнинг қўшма инвестиция фондини ташкил этиш ва Ёш тадбиркорлар форумини таъсис қилишни таклиф этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида иштирок этиш учун Бокуга келди.
Президент қурилаётган уйлар таннархини 30 фоизга пасайтиришга топшириқ берди. Қурилишда иссиқлик ўтказмайдиган материаллардан фойдаланишни кўпайтириш ва ғиштдан фойдаланишни қисқартириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати йигирма учинчи ялпи мажлисида кун тартибига киритилган 31 масаладан 19 таси қонун, Вазирлар Маҳкамасига оид 4 та парламент сўрови кўриб чиқилди.
Мирзабек Тошбоев Оҳангарон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг