Ҳафтанинг президент иштирокидаги асосий воқеаларига бағишланган «Махсус ракурс» лойиҳасини нафақат ўзбек ва рус, балки қорақалпоқ тилида ҳам намойиш этиш бошланди. Уни тайёрлаш учун Нукусда алоҳида гуруҳ тузилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири ва собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга ташриф буюради. Унинг Ўзбекистондаги ҳамкасби билан музокараларида минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режа қилинган.
Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max смартфонларини харид қилди. Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max сотиб олди. Бошқа давлат идоралари ҳам смартфонлар харид қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 22 апрелдан қисқа муддатли таътилга чиқди. Олдинги сафар у 2023 йилнинг декабрида таътилга чиққанди.
Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонаси очилди. Унга консул этиб Кянан Жалилов тайинланди.
Бош вазир қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбарларига янги ўринбосарлар тайинланди.
ЕИ ҳомийлигидаги «Ўзбекистонда бошқарув тизимини такомиллаштириш» ташаббуси доирасида «Инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш» ва «Коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш» лойиҳалари ишга туширилди. Улар мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, умумий қиймати 7 млн евродан ошади.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги янги қурилган ваколатхонаси очилиш маросимида қатнашди. Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирди.
Президент Тожикистон билан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзолангани ҳақида шундай деди: «Бу қадам билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштириш бўйича ортга қайтмас йўлдан юришга қатъий интилишимизни тасдиқладик».
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари музокаралар якунида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномага қўл қўйди. Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида жами 28 та ҳужжат имзоланди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор ҳамда кенгайтирилган доирада учрашиб, ҳукуматлар олдига товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди. Транспорт ва транзит ташиш соҳасидаги ҳамкорлик стратегик йўналиш сифатида кўрилди.
«Юксалиш» ҳаракати раҳбарига кўра, электр энергиясига янги тарифларни жорий этиш билан бир пайтда соҳадаги муаммоларни ҳал этиш зарур. Иситиш, газ тизими йўқ ҳудудларни ҳисобга олиш, шунингдек, тизимни ривожлантиришда харажатлар шаффофлигини таъминлаш ва дифференцияланган тарифларни киритиш муҳим.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбега борди. Уни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Давлат раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Фото, видео.
Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва университети ҳамда Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани марказида музей қурилиши лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
18−19 апрель кунлари Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлади. Душанбеда олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашув ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
НАТО ходимлари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий альянс тўғрисида маълумот бериб, НАТОга аъзо давлатларда сержантлар қандай тайёрланиши бўйича машғулотлар ташкил этди. Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари 20 апрелгача давом этади.
Демократиянинг нима кераги бор? Ривожланаётган мамлакатлар учун анъанавий автократия яхшироқ эмасми? Бу саволларнинг жавоби, FT шарҳловчиси Мартин Вульфнинг қайд этишича, фақат ривожланаётган мамлакатлар аҳолисинигина қизиқтираётгани йўқ. «Газета.uz» унинг шу ҳақдаги мақоласини таржима қилди.
Президент «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» мулоқоти йиғилишига келган, жумладан, Қатар, Саудия Арабистони, Ўмон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди. Томонлар иқтисодий ҳамкорлик, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият — Эрон-Исроил можароси кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини билдирди. Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин, — дейилади баёнотда.
Мамлакат тинчлигини сақлаш, аҳолини даромад ва муносиб шароит билан таъминлаш учун барқарор ва тез суръатларда ўсадиган иқтисодиёт керак, деди Шавкат Мирзиёев. «Бунга мен етти йил умримни қўйдим… Халқим фаровон бўлсин, ниятлари амалга ошсин, деб ишга келдим мен», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг