Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, фуқаро мудофааси ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
2023 йил август ойидан бери Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ҳокимлик қилиб келган Эркин Муҳитдинов лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Унинг ўрнини вилоят ҳокими ёрдамчиси Дониёр Мадиримов эгаллади.
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан мамлакат олий диний раҳбарига ҳамдардлик билдирди.
Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат ахборот алмашинуви, ҳарбий-техник ёрдам олиш ва бошқа масалаларни қамраб олади.
Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнди». Қидирув ноқулай об-ҳаво шароити ва қоронғилик туфайли мураккаблашган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш, сунъий интеллект, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Зиёрат туризми бўйича «Умра плюс» дастури йўлга қўйилади. Президент Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этишга тайёрлигини айтди.
Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлиси 18 май куни ўтказилади. Унда Солиқ кодексининг 227−1-моддасига ўзгартириш киритиш, давлат мулкини ижарага беришда маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинади. Марказий банкининг 2023 йилдаги ҳисоботи эшитилади.
Қозоғистон президенти Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари котиблари билан бўлиб ўтган биринчи учрашувда «минтақа давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва уларни бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга биргаликда қаршилик кўрсатишга» чақирди.
Жума куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни аэропортда ҳамкасби Абдулла Арипов кутиб олди. Улар «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Ҳукумат раҳбари куннинг 2-ярмида «Кўксарой» қароргоҳида олий даражадаги тадбирларда қатнашади.
2023 йил ноябрь ойида Лондонга янги элчи сифатида етиб борган Равшан Усманов Буюк Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди.
Маҳмуд Истамов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари этиб тайинланди. У аввал Бухоро вилояти прокурори, МСК раиси ўринбосари, адлия вазирининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. У Тошкентдан ташқари, Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Дания элчиси Якоб Хеннингсен ва Литва элчиси Эгидиюс Навикасдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Португалиянинг янги элчиси Мадалена Фишердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Шавкат Мирзиёев 16 май куни Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги янги объект ва лойиҳалар билан танишилади.
Президент ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Тошкентда ёшларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар, шунингдек, ёш мутахассисларнинг ташкилот институтларида стажировка ўташини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Бобур Худжамов Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади, Шавкат Мирзиёев ва мамлакатга ташриф буюрган БМТ бош котиби ўринбосари, ташкилот ижрочи директори Сима Сами Бахус ташаббусни қўллаб-қувватлади.
13−14 май кунлари Самарқандда ўтаётган Осиё хотин-қизлари форумига 30 дан ортиқ давлатдан меҳмонлар, жумладан, БМТ бош котиби ўринбосари келди. Сенат раиси Танзила Нарбаева президентнинг иштирокчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. «Газета.uz» жараённинг биринчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.
Президент ўтказган йиғилишда «Сайхунобод тажрибаси» доирасидаги ишларда сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъул ишдан олингани маълум қилинди. Шунингдек, мазкур тажриба орқали апрель ойида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани билдирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг