ХДП Юнус Ражабий маҳалласидаги футбол майдони ва яшил ҳудудни бузиб, ўрнида бино қуришга қарши чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлади. Аввалроқ «Газета.uz» мазкур вазият ҳақида ёзганди. Партия Тошкент шаҳри ҳокимлигига сўров юбориб, собиқ ҳоким қарорини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.
Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 146-давлат бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжат Нью-Ёркда имзоланди.
Президент ҳукумат, парламент аъзолари ва бошқа расмийлар ҳамроҳлигида янги Tashkent City Mall мажмуасини бориб кўрди. У дўконлар, ўйин майдонлари, фитнес маркази, мамлакатдаги биринчи IMAX кинотеатри ва 31 қаватли меҳмонхонани айланиб чиқди, бошқа шаҳарларда ҳам бундай марказлар зарурлигини айтди.
Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими йўл қўйган камчиликлари, Бухоро тумани ҳокими эса соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Уларнинг ўрнига янги ҳокимлар тасдиқланди.
Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввали ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилганди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва комиссия вакиллари АҚШда президентлик праймеризларида овоз беришга тайёргарлик кўриш жараёни билан танишиш мақсадида Калифорния штатида бўлди. Ташриф давомида улар АҚШда қўлланиладиган замонавий сайлов технологияларини ҳам ўрганадилар.
2021 йил декабрь ойида 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов 2023 йилнинг май ойидан буён жазо муддатини манзил колонияда ўтамоқда, дея тасдиқлади Олий суд.
Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси Қадамбай Султонов фаолиятини якунлади. У мазкур давлатларда 2019−2024 йиллар давомида фаолият юритди.
Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар ва маҳаллалардаги ишлар билан танишилади. Шунингдек, Хоразмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.
Президент қарори билан Тимур Бутунбаев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Хабибулла Қувондиқов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.
«Миллий тикланиш» партияси пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг Тошкентда 500 гектар жой реновацияга тушгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Партия дастур мулкдорлар розилигига асосланиши, жамоатчилик муҳокамаларидан ўтиши ва реновация тўғрисида қонун бўлиши кераклигини таъкидлади.
Украина элчиси Николай Дорошенко мамлакатнинг Россия босқинига кўрсатган 2 йиллик қаршилигини сарҳисоб қилди. У Россияда «сунъий равишда яратилган давлат» ҳақидаги риторика фақат унинг давлатига қаратилмаганини таъкидлади. «Россиянинг агрессив режалари Украинадан анча узоққа чўзилади», деди у.
Украина элчиси Николай Дорошенко Ўзбекистон билан 2024 йилги ҳамкорлик ҳақида гапирди. Мамлакатлар иқтисодий «йўл харитаси»ни шакллантириш ниятида, Тошкентда Украина фармацевтика компаниялари лойиҳалари давом этмоқда, Киевда эса украиналик рассомларнинг Ўзбекистон ҳақидаги суратлари намойиш этилади.
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йилни «Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» деб эълон қилиш бўйича резолюцияни бир овоздан маъқуллади.
Ўзбекистонда электрон ва телекоммуникацион ускуналар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Mvizion компанияси Европа Иттифоқи санкцияларига киритилди. Ўтган йил охирида компанияга АҚШ ва Буюк Британия расмийлари томонидан ҳам чекловлар қўлланганди.
Шавкат Мирзиёев мудофаа вазирига қўшинлар фаолиятини рақамлаштириш, Қуролли кучлар тузилмасини такомиллаштириш, миллий армияни замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳукумат бўйсунувига ўтказилади.
Президент қарори билан шу пайтгача энергетика вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Акмал Жуманазаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоғанга қўнғироқ қилиб, уни 70 ёши билан табриклади. Суҳбатда Шавкат Мирзиёев «замонавий Туркиянинг барпо этилиши ва глобал майдондаги нуфузи юксалишида» унинг ўрни юқорилигини таъкидлади.
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрига Музаффар Ражаббоев ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Шаҳарнинг собиқ ҳокими февраль бошида лавозимини тарк этганини эълон қилиб, аҳолига миннатдорлик билдирганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг