Сиёсат

Президент армияни замонавий қурол ва ҳарбий воситалар билан таъминлаш зарурлигини айтди
26 февраль 2024, 23:55

Президент армияни замонавий қурол ва ҳарбий воситалар билан таъминлаш зарурлигини айтди

Шавкат Мирзиёев мудофаа вазирига қўшинлар фаолиятини рақамлаштириш, Қуролли кучлар тузилмасини такомиллаштириш, миллий армияни замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
26 февраль 2024, 23:23

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳукумат бўйсунувига ўтказилади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳукумат бўйсунувига ўтказилади.

Акмал Жуманазаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори бўлди
26 февраль 2024, 20:50

Акмал Жуманазаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори бўлди

Президент қарори билан шу пайтгача энергетика вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Акмал Жуманазаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Туркия президентини 70 ёши билан табриклади
26 февраль 2024, 14:58

Шавкат Мирзиёев Туркия президентини 70 ёши билан табриклади

Ўзбекистон президенти Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоғанга қўнғироқ қилиб, уни 70 ёши билан табриклади. Суҳбатда Шавкат Мирзиёев «замонавий Туркиянинг барпо этилиши ва глобал майдондаги нуфузи юксалишида» унинг ўрни юқорилигини таъкидлади.

Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангарон шаҳрига ҳоким бўлди
26 февраль 2024, 12:38

Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангарон шаҳрига ҳоким бўлди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрига Музаффар Ражаббоев ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Шаҳарнинг собиқ ҳокими февраль бошида лавозимини тарк этганини эълон қилиб, аҳолига миннатдорлик билдирганди.

Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими бўлди
24 февраль 2024, 11:45

Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими бўлди

Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев Қўштепа туманига ҳоким бўлди. Январь охирида президент бош вазирга 2023 йилда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани туфайли Қўштепа собиқ ҳокимининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширганди.

Президент парламент ваколатларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади
22 февраль 2024, 18:23

Президент парламент ваколатларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади

Президент парламент палаталари ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирувчи ўзгартишларни тасдиқлади. Ўзгаришлар орасида ҳар икки палатанинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати, бош вазирни тайинлашнинг янги тартиби, қонунларни тасдиқлаш муддатини ўзгартириш ва бошқалар бор.

Президент 2026 йилги «Келажак ўйинлари»ни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди
22 февраль 2024, 10:54

Президент 2026 йилги «Келажак ўйинлари»ни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида бўлиб ўтган «Келажак ўйинлари» турнирининг очилиш маросимида иштирок этиб, мусобақани 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди.

Мирзиёев Путин билан ҳамкорлик масалаларини гаплашиб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди
22 февраль 2024, 00:38

Мирзиёев Путин билан ҳамкорлик масалаларини гаплашиб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Қозонда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. У Путиннинг бўлажак сайловларда ғалаба қозонишига ишончи комил эканини таъкидлаб, Ўзбекистонга таклиф қилди. Томонлар спортни ривожлантириш, қўшма фонд яратиш, Трансафғон темирйўли лойиҳаси ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияда бўлади
21 февраль 2024, 09:22

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияда бўлади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни амалий ташриф билан Россияга боради. Давлат раҳбари Қозон шаҳрида «Келажак ўйинлари» мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Қолаверса, икки давлат етакчиларининг учрашуви ҳам режа қилинган.

Бухоро вилояти прокурори ўзгарди
21 февраль 2024, 01:21

Бухоро вилояти прокурори ўзгарди

Маҳмуд Истамов ўрнига Қўқон шаҳрининг собиқ прокурори Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди. Бир неча кун аввал вилоятнинг Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга олинганди.

Муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишидан олдин жамоатчиликка эълон қилинади
20 февраль 2024, 16:36

Муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишидан олдин жамоатчиликка эълон қилинади

«Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишидан олдин уларнинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот муҳокамалар порталига жойлаштирилади. Бунда жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари ҳисобга олинади.

Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси ёки Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши тақиқланди
20 февраль 2024, 11:40

Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси ёки Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши тақиқланди

Ўзбекистонда айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси ёки Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши тақиқланди. Шунингдек, депутатга ва сенаторга 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили берилиши белгиланди.

Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
20 февраль 2024, 10:51

Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимига Шерали Жўраев, Навоий вилояти ҳокимига эса Элбек Ғаффоров ўринбосар этиб тайинланди.

«Болангга диван-кровать олиб бер, полда ухламасин» — Самарқанд вилояти ҳокими (видео)
19 февраль 2024, 21:47

«Болангга диван-кровать олиб бер, полда ухламасин» — Самарқанд вилояти ҳокими (видео)

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ота-оналар билан йиғилишда кўпчилик «ҳамма яхши нарсалар меҳмонга» тамойили бўйича яшаб, «ерда ухлаб ётган» фарзандларини унутиб қўйишини айтди. Ота-оналарнинг дунёқарашини ўзгартириб, бола тарбиясига эътибор қаратиш лозим, деди у.

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди
19 февраль 2024, 20:06

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Бахтиёржон Салимжонов Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Бекзод Ҳамдамов йўл қўйган «хато ва камчиликлари» учун ишдан олинди.

Янги ЭИЗ, мебелсозлик комплекси, ўқув марказларини субсидиялаш. Президентнинг Хонободдаги йиғилиши якунлари
18 февраль 2024, 14:05

Янги ЭИЗ, мебелсозлик комплекси, ўқув марказларини субсидиялаш. Президентнинг Хонободдаги йиғилиши якунлари

Шавкат Мирзиеёв Андижонда ўтказган йиғилишда вилоятни ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирларни маълум қилди. Хусусан, заргарлик махсус зонаси, мебелсозлик комплекси, янги иқтисодий зона ташкил этиш ҳамда тил ўргатувчи хусусий ўқув марказларини субсидиялашни бошлаш ва бошқалар режа қилинмоқда.

Президент — 100 минг доллар билан қўлга тушган Когон прокурори ҳақида
16 февраль 2024, 16:15

Президент — 100 минг доллар билан қўлга тушган Когон прокурори ҳақида

Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Когон тумани прокурори 100 минг доллар билан қўлга тушгани, вазиятни ўзи кузатиб боргани, прокурор жами 200 минг доллар сўраганини айтди. Бош прокурорга эса уни ишдан олиш топширилди. «Ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?» — деди президент.

Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди
16 февраль 2024, 12:26

Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди

Ўзбекистонда ихтиролар, товар белгилари, реклама, дори воситалари ва давлат божи тўғрисидаги қонунларни ЖСТ битимларига уйғунлаштиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинди.

Ўзбекистон демократия рейтингида 148-ўринни эгаллади
15 февраль 2024, 20:58

Ўзбекистон демократия рейтингида 148-ўринни эгаллади

Ўзбекистон EIU`нинг глобал демократия рейтингида 167 мамлакат ичида 148-ўринни эгаллади (Хитой билан бир хил). Мамлакатда бир неча йилдан бери демократия билан боғлиқ вазият 10 дан 2,12 балл сифатида баҳоланмоқда. МОдаги бошқа давлатлар каби Ўзбекистон ҳам авторитар тузумлар гуруҳида қолмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг