Давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, давлат мулкини аукцион, танлов савдолари, музокарага оммавий таклиф қилиш, биржа ва бошқа йўл билан хусусийлаштириш мумкин. Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган мулклар: кўчмас мулк объектлари, давлат улушлари, ДУК ва давлат муассасаларидир.
Россия ТИВ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадовга ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзлари муносабати билан норозилик билдирди. Россия ТИВ журналистнинг Ўзбекистонда ўзбек тилини билмайдиганлар ҳақидаги сўзларини ҳақоратомуз деб атади.
Бухоро вилояти Когон тумани прокурори қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик бериш эвазига 90 минг доллар олгани ва ДХХ ходимлари томонидан ушлангани айтилмоқда.
Андижоннинг Хўжаобод туманига Жамшид Бозорбоев ҳоким этиб тайинланди. Ушбу лавозимга қадар у вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Отавуллахон Расулов Андижон вилоятининг Олтинкўл туманига, Муҳаммад Ҳайдаров Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди.
Салкам 2 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Гулнора Абдуллаева лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Гулнора Аҳмедова эгаллади.
Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди. У бу лавозимга ўтган йилнинг июнь ойида тайинланганди. Марказ апрель ойида ташкил этилган.
Бош режалар йўқлиги сабабли Ўзбекистонда айрим шаҳар ва қишлоқлар фақат энига кенгаймоқда. Бу инфратузилма харажатлари ошишига, қишлоқ хўжалиги ерлари камайишига олиб келмоқда, деди президент. У урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича концепция ва қонун ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида тузилган баённомага киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқаролар мамлакатга кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди. Мазкур қоида январь ойидан кучга кирган.
ТАТУнинг Нукус филиали директори сифатида ишлаб келган Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди. У машҳур ёзувчи Тулепберген Каипбергеновнинг ўғли ҳисобланади.
Пойтахт транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг собиқ раҳбари Анвар Жўраевга нисбатан жиноят иши ДХХ томонидан олиб борилмоқда. У компания бош муҳандиси ва 2 автобус саройи раҳбари билан тил бириктириб, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилишда гумонланмоқда.
Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ТИВ департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.
Сенаторлар Марказий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзосидан 14 нафарини ўз аризаларига кўра ваколатини тугатиш ва 2 нафар янги аъзо сайлаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг ортидан МСК аъзолари сони 9 нафаргача тушди.
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ дам олиш масканида бўлди. Улар биргаликда чанғи учди. Фото.
Қонунчилик палатаси депутатлари Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколатларини тугатиш ва 2 нафар янги аъзони сайлаш бўйича қарорлар қабул қилиб, Сенатга юборди. Амалдаги қонунчиликда МСК парламент палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши белгиланган.
Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ўзбекистон «ажойиб суръатларда» ривожланаётганини айтди. У товар айирбошлаш ҳажми етарли эмаслигини билдириб, давлат раҳбарлари ўртасида келишув мавжуд экан, алоқаларни ривожлантиришга чақирди. «Ҳокимиятга ёшлар келади — улар бошқача».
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд доллардан ошириш, Жанубий Осиёга элтувчи савдо коридорларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари илм-фан ва ишлаб чиқариш, энергетика, интеллектуал мулк, агросаноат, туризм ва бошқа соҳаларни ўз ичига олган жами 14 та ҳужжатни имзолади. Давлатлар раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди.
«Кўксарой» қароргоҳида Беларусь президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди. Фото.
Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасблари Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, президентлик сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Exit-poll натижаларига кўра, у сайловда 93,9 фоиз овоз билан ғалаба қозонмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг