Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари музокараларида Шавкат Мирзиёев ҳамкорларни Ўзбекистон давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштиришда иштирок этишга чақирди. Томонлар ҳудудлар кенгашини тузишга келишиб олди ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишини тезроқ бошлаш муҳимлигини таъкидлади.
Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўша ерда Хитой раиси Си Цзиньпин ва Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари бошланди. Фото.
Хитойга давлат ташрифи билан борган Шавкат Мирзиёев ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашди. Улар инфратузилмани модернизация қилиш, «яшил» энергетика, авиақатновлар ва сайёҳлик алмашинувини янада кенгайтириш кабиларни муҳокама қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга етиб борди. Эртага, 24 январь куни у мамлакат раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади.
Қўшилмаслик ҳаракатининг барча аъзолари 2027−2029 йилларда ҳаракат раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлади.
Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Хитой муносабатларига бағишланган мақоласи эълон қилинди. У янги йилда илк ташрифини Хитойга амалга ошираётгани чуқур рамзий маънога эгалиги ва муносабатлар «ўз тарихидаги энг яхши даврни» бошдан кечираётганини қайд этди.
2023 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси этиб тайинланган Фариддин Насриев мамлакат президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистон президенти Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ажралишини ва Ёшлар ишлари агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказишни тасдиқлади.
Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди. Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.
Ички ишлар органларига жиноят содир этган ёки қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва топишда хусусий ОАВ имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Сенат буни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳозирда ИИО фақат давлат органлари таъсисчилигидаги ОАВ имкониятидан фойдалана олади.
Сенаторлар Олий Мажлис палаталари фаолиятига оид қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича қонунни маъқуллади. Унга кўра, Сенат аъзолари сони 100 тадан 65 тага қисқаради, уларнинг 9 нафарини президент тайинлайди, Қонунчилик палатаси ва Сенат ўзини ўзи тарқатиб юбора олади.
Брюсселда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Еврокомиссия вакили Живка Петкова билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзоланишидан манфаатдор эканини билдирди.
Сенаторлар Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этишни маъқуллади. Манбага кўра, у 2023 йилда президентликка ўзининг номзоди кўрсатилган «Адолат» партиясини бошқариши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23−25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. У ерда олий даражадаги музокаралар, шунингдек, мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар бўлади.
Президент юк ташиш учун қўшимча йиғимлар, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаблиги ва бошқа масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазирини огоҳлантирди. Давлат раҳбари айрим элчилар ва савдо маслаҳатчиларини ҳам танқид қилди.
Ўз тизимидаги камчилик ва сусткашлик бўлгани учун инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Дилшод Сатторовни лавозимидан озод қилинди.
Депутатлар мамлакат ва Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги саволларга жавоб бериши учун экология вазири Азиз Абдуҳакимовни парламентга таклиф қилади. Бу мавзу экологиядан бутун халқнинг хавфсизлиги ва саломатлиги билан боғлиқ ижтимоий аҳамиятга эга бўлган даражага кўтарилди, деди депутат.
Янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига Қаҳрамон Қуронбоев раис этиб сайланди. Шу муносабат билан у Президент администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, уюшма раисига ўринбосарлар ҳам сайланди.
Валижон Адизов Навоий вилоятининг Кармана туманига раҳбар бўлди. Бу туманнинг аввалги ҳокими майнинг ферма билан боғлиқ можаро туфайли ишдан олинганди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Шамсиддин Сохибназаров қўшимча равишда бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг