Сиёсат

Мария Захарова — россиялик сиёсатчининг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш бўйича берган таклифи ҳақида
21 декабрь 2023, 21:16 1

Мария Захарова — россиялик сиёсатчининг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш бўйича берган таклифи ҳақида

Россия ТИВ расмийси Мария Захарова россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш бўйича таклифига муносабат билдириб, суверенитетни ҳурмат қилиш ўзаро мажбурият эканини таъкидлади. Унинг таклифи Россиянинг расмий позициясидан анча узоқда, деди Захарова.

Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлашда етарли Қуролли Кучларга эга
21 декабрь 2023, 20:26

Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлашда етарли Қуролли Кучларга эга

Мудофаа вазирлиги Конституциянинг 153-моддасидан иқтибос келтириб, Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли Қуролли Кучларга эга эканини эслатди. Бу россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг ТИВ Россия элчисини вазирликка таклиф этгани фонида юз берди.

Ўзбекистон ТИВ россиялик сиёсатчининг республикани Россияга қўшиб олиш ҳақидаги сўзлари ортидан Россия элчисини таклиф қилди
21 декабрь 2023, 19:00 1

Ўзбекистон ТИВ россиялик сиёсатчининг республикани Россияга қўшиб олиш ҳақидаги сўзлари ортидан Россия элчисини таклиф қилди

Россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ТИВга таклиф этилди. Унга бу каби чиқишлар провокацион бўлиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди.

«Бу Ўзбекистонга тажовуз қилишдек гап». Жамоатчилик — россиялик сиёсатчининг СССР ҳудудларини қайта тиклаш таклифи ҳақида
21 декабрь 2023, 17:49

«Бу Ўзбекистонга тажовуз қилишдек гап». Жамоатчилик — россиялик сиёсатчининг СССР ҳудудларини қайта тиклаш таклифи ҳақида

Россиялик сиёсатчи Захар Прилепин СССРга тегишли бўлган барча ҳудудларни тиклаш таклифи билан чиқди. У мисол сифатида Ўзбекистонни қўшиб олиб, у ерда рус тилини ўргатиш кераклигини айтди. Жамоатчилик таклифни мустақилликка тажовуз сифатида баҳолаб, ТИВ расмий нота юбориши кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини Миср президентлигига қайта сайлангани билан табриклади
21 декабрь 2023, 17:29

Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини Миср президентлигига қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. 10−12 декабрь кунлари ўтказилган сайловларда 89,6 фоиз овоз йиғган ас-Сиси кетма-кет учинчи муддатга Миср президенти этиб сайланди.

Олий судга 3 нафар судья сайланди
21 декабрь 2023, 12:32

Олий судга 3 нафар судья сайланди

Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. 8 нафар судья лавозимидан озод этилди.

«Буни бажаролмасак, ишлашга нолойиқмиз». Энергетика вазири — 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички талабни 100 фоиз қондириш вазифаси ҳақида
21 декабрь 2023, 11:06

«Буни бажаролмасак, ишлашга нолойиқмиз». Энергетика вазири — 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички талабни 100 фоиз қондириш вазифаси ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов YouTube`даги «Ўзи нима гап?» лойиҳасига берган интервьюсида 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички эҳтиёжни 100 фоиз қоплаш вазифаси қўйилганини билдирди. «Агар буни бажаролмасак, нафақат мен, балки тизимдаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз», — деди у.

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди
21 декабрь 2023, 09:52

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди. У шу пайтгача Қозон шаҳридаги бош консулликни бошқариб келаётганди.

«Ҳар бир соҳа рақамли технологиялар билан ҳамоҳанг бўлмаса, мамлакат ривожланмайди» — президент
20 декабрь 2023, 21:27

«Ҳар бир соҳа рақамли технологиялар билан ҳамоҳанг бўлмаса, мамлакат ривожланмайди» — президент

Шавкат Мирзиёевга икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш, IT-park ҳудудида Англия ҳуқуқини жорий этиш, резидентлар учун солиқ имтиёзларини 2040 йилгача узайтириш, сунъий интеллект асосида биометрик идентификация қилиш, электр таъминоти биллингига доир режалар юзасидан тақдимот қилинди.

Давлат ташкилотларига бюджет маблағлари ҳисобидан корпоратив йиғилишлар ўтказиш тақиқланди
20 декабрь 2023, 15:34

Давлат ташкилотларига бюджет маблағлари ҳисобидан корпоратив йиғилишлар ўтказиш тақиқланди

Бош вазири Абдулла Арипов барча давлат ташкилотларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан байрам дастурхони ёзишни ва корпоратив йиғилишлар ўтказишни тақиқлади.

«Ҳалоллик вакцинаси» билан эмланган янги авлодни тарбиялаш устувор вазифамиздир — Шавкат Мирзиёев
19 декабрь 2023, 15:59

«Ҳалоллик вакцинаси» билан эмланган янги авлодни тарбиялаш устувор вазифамиздир — Шавкат Мирзиёев

Президент Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофотнинг тақдирлаш маросимида «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланган янги авлодни тарбиялаш устувор вазифа эканини таъкидлади. У Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази ҳамда коррупцион суриштирув институти жорий этишни таклиф қилди.

Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади
19 декабрь 2023, 15:48

Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади

Президент Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши кўзда тутилган қонунни имзолади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монумент очилди
19 декабрь 2023, 14:51

Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монумент очилди

Ўзбекистон президенти ва Қатар амири коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументини очиб берди. «Қўл кўринишида композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади», — дейилади хабарда.

Беруний туманига янги ҳоким тайинланди
19 декабрь 2023, 14:28

Беруний туманига янги ҳоким тайинланди

Икром Хидиров Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинди
19 декабрь 2023, 12:38

Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаевни қўлга олди. У бу лавозимга тўрт ой аввал тайинланганди.

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
19 декабрь 2023, 10:18

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган Бурҳон Кулдашев Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Қатар амири Ўзбекистонга келади
18 декабрь 2023, 20:12

Қатар амири Ўзбекистонга келади

19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро мукофотни топшириш маросимида қатнашиш учун Қатар амири Тошкентга келади. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлади.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?
18 декабрь 2023, 19:46

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?

Олий суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бош прокурор ўринбосари илтимосномасидан сўнг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. У ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди
18 декабрь 2023, 16:12

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди, деб хабар берди «Газета.uz» манбаси. У иқтисодий жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистонда болалар ташкилотини тузиш таклиф этилмоқда
16 декабрь 2023, 14:23

Ўзбекистонда болалар ташкилотини тузиш таклиф этилмоқда

«Камалак» болалар ташкилоти негизида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш режа қилинмоқда. Бу болаларнинг қобилият ва иқтидорларини ривожлантиришга, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиши керак. Давлат раҳбарига ўтаётган йилда ёшлар қандай қўллаб-қувватлангани бўйича маълумот берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг