Халқаро хавфсизлик Афғонистондаги жараёнлар билан бевосита боғлиқ. Уни ўз муаммолари билан яна ёлғиз қолдириш катта хато бўлади, деди Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясида. У инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш, Афғонистоннинг музлатилган активларини ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтиришга чақирди.
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеяси минбарида сўзларкан, Марказий Осиё минтақасида «минтақавий ўзига хосликни англаш» туйғуси кучайиб бораётганини таъкидлади. «Бизнинг тарих ва келажагимиз ҳам, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумийдир. Минтақавий ҳамкорлигимизни кенгайтиришдан бошқа йўлимиз йўқ!»
Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида «ишонч инқирози» ва «халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш» туфайли дунёда кескинлик ортиб бораётганини таъкидлади. У мамлакатларни «умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда» жипслашишга чақирди.
Президент Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг «С5+1» форматидаги биринчи саммитида иштирок этди. Унда «бутун минтақа тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга» ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва бошқалар кўрсатиб ўтилди.
Қонунчилик палатаси мажлисида қатнашмаётган уч нафар депутат номидан овоз берилди. Жумладан, кун тартибини тасдиқлашда овозлар инобатга олинди. Спикер депутатларнинг йўқлигини пайқагач, уларнинг овозларини ҳисобга олиш тўхтатилди.
USAID`нинг Ўзбекистондаги мақсадлари қандай? Агентлик мамлакатда қайси соҳаларда иш олиб боряпти? Нима учун барча болалар яхши ўқитувчилари ва ўқув дастури бор мактабда ўқиши муҳим? «Газета.uz» USAID администраторининг Осиё бюроси ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур билан шулар ҳақда суҳбатлашди.
Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш, савдо ва сармоя ҳажмини ошириш, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов Россиянинг Ўзбекистонда мактаб қуриш таклифи интернетда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. Унинг айтишича, давлатлар бир-бирининг ҳудудида мактаб қуриши жаҳон тажрибасида бор ва шундай мактаб қурилса ҳам, унинг дастури ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида ядро тиббиёти соҳасида стратегик шериклик, 2023−2024 йилларда кадастр баҳолаш тизимини яратишда Ўзбекистон томонига текин техник ёрдам кўрсатиш, РФга пахта ип-калавасини етказиб бериш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркка етиб борди. Бир неча кун давом этадиган ташриф доирасида у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этади.
Андижон, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятлари судларининг раислари лавозимидан озод этилди. Фарғона вилояти судига янги раис тайинланди.
Зуфар Қурбонов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Марказий Осиё ва АҚШ президентларининг бўлажак саммити «ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган». «Бу биз ишлашни истаган мамлакатлар билан ижобий кун тартиби ҳақида», деди у.
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди, дея маълум қилди Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов. Аввалроқ тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилиши талаби ҳақида ёзгандик.
Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари вакиллари «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини тузишга ҳаракат қилган Хидирназар Аллақулов билан учрашиб, «Ўзбекистондаги сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёнини муҳокама қилди».
Марказий Осиёда сув ресурслари тақчиллиги ва ундан самарасиз фойдаланиш муаммолари узоқ муддатга мўлжалланган янги қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этмоқда, деди Ўзбекистон президенти Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш жамғармаси саммитида.
Ўзбекистон президенти Оролни қутқариш жамғармаси саммитида Афғонистонда Қўштепа канали қурилаётганига тўхталди. У каналнинг таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва Афғонистон вакилларини сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этишни таклиф қилди.
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлди. Унда иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш муҳокама этилиб, бу масалада халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб қилиш таклифи билдирилди.
2022 йил охиридан бери Қорақалпоғистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг