Ўзбекистон президенти ва Туркия миллий мудофаа вазири ҳарбий-техника, хавфсизлик, терроризм, радикализмга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мутахассислар тайёрлаш, қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирлари миграция оқимини тартибга солиш, кибержиноятчилик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди. Владимир Колоколцевга Ўзбекистон ИИВнинг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш маркази ҳам кўрсатилди.
2013−2017 йилларда Ўзбекистон АТК вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Ким Нам Сок мамлакатнинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди. У электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича лойиҳалар, республикада АКТни жорий этиш бўйича стандартлар ва тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этган.
Шерзод Рахманов Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг янги ҳокими бўлди. У бунгача вилоятнинг Нарпай туманини 2020 йилдан буён бошқариб келаётганди.
Қонунчилик палатаси қўмитаси аъзоси Шербек Буранов Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти ва Россия ички ишлар вазири терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, киберхавфсизлик ва миграция соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Депутатлар чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топиш тўғрисидаги ўзгартиришларни қабул қилди. Бунга мамлакат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи, адоват қўзғатувчи, халқ шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини камситувчи нутқ ва ҳаракатлар сабаб бўлиши мумкин.
Фарғонада 1300 АҚШ доллари эвазига ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Шунингдек, Навоий ва Самарқандда ҳам шундай жиноят билан уч киши қўлга олинди.
Мўғулистон президенти, шунингдек, Ўзбекистон бош вазири ва ТИВ раҳбари иштирокида Мўғулистоннинг Тошкентдаги элчихонаси очилди.
Тошкентда 24 июнь куни Мўғулистон элчихонаси расман очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун берган баёнотида маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Давлат ташрифи давомида савдо, туризм, ҳаво қатнови, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга оид жами 14 та ҳужжатга имзо чекилди.
Душанба куни Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухни Кўксарой қароргоҳида кутиб олди. Фото.
Ўзбекистон президенти Дарбанд ва Махачқалъадаги терактлар муносабати билан Россия президентига ҳамдардлик билдирди. Икки черков, иккита синагога ва йўл-патруль постига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди.
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Лувсандорж Болорцетцег ҳамроҳлигида Тошкентга етиб келди. Уларни аэропортда бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Тошкентга ташрифи арафасида Дааданхуу Батбаатар ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.
Президент қарори билан «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилмоқда. Аввалроқ соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида лойиҳа офислари ташкил этилган эди.
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23−26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Президентлар дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқади. У, шунингдек, Хива шаҳрига ҳам боради.
Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди. У бунга қадар Олий суд раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
2019 йилдан бери бош прокурор лавозимида ишлаб келаётган Ниғматилла Йўлдошев яна 5 йил муддатга лавозимига қайта тайинланди.
Ахмад Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори бўлиб ишлаб келаётганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг