Сиёсат

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши 27 декабрдан бошланади
21 декабрь 2024, 22:59

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши 27 декабрдан бошланади

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг маълум қилишича, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши 27 декабрдан бошланиши режалаштирилмоқда. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва қўшма темирйўл компанияси лойиҳа бўйича инвестиция битимини имзолади (тафсилотлар).

Асроржон Аскаров «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари этиб тайинланди
21 декабрь 2024, 17:04

Асроржон Аскаров «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари этиб тайинланди

«Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган Асроржон Аскаров акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди.

«Аминманки, келгуси йилларда камбағаллик даражасини 6 фоизга туширамиз» — президент
20 декабрь 2024, 20:00

«Аминманки, келгуси йилларда камбағаллик даражасини 6 фоизга туширамиз» — президент

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси йил охиригача 9% га тушади, деди президент. Унга кўра, агар тадбиркорлар билан ҳамкорлик давом этса, «келгуси йилларда бу кўрсаткични бемалол 6 фоизга туширамиз». У, шунингдек, туризм, солиқ, экспорт ва инфратузилма соҳаларидаги режалар ҳақида ҳам гапирди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
20 декабрь 2024, 11:28

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамшиджон Абдузухуров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган.

Шавкат Мирзиёев Россия генерали ўлими юзасидан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
19 декабрь 2024, 23:06

Шавкат Мирзиёев Россия генерали ўлими юзасидан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда бир неча кун аввал Россия ҚК генерали Игорь Кириллов ўлдириб кетилгани юзасидан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди ва мамлакат «ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралашини» таъкидлади. Генерал ўлимида Ўзбекистон фуқароси гумон қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси тайинланди
19 декабрь 2024, 17:25

Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси тайинланди

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У бир пайтнинг ўзида Италиядаги элчи ҳам ҳисобланади.

Лейли Сеитова Қорақалпоғистон экология вазири бўлди
19 декабрь 2024, 16:34

Лейли Сеитова Қорақалпоғистон экология вазири бўлди

Лейли Сеитова Қорақалпоғистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланди. У бунгача Нукус тумани молия бўлими бошлиғи бўлган.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ишдан олинди
19 декабрь 2024, 12:38

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ишдан олинди

2017 йилдан буён Жиззах вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Эргаш Салиев ишдан олинди. Унинг ўрнини «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раиси Улуғбек Мустафоев эгаллади.

Президент Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерини бориб кўрди
18 декабрь 2024, 21:14

Президент Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерини бориб кўрди

Президент Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерида биринчи босқичда технопарк, жумладан, маъмурий марказ, R&D маркази, хавфсизлик назорати лабораторияси, клиник тадқиқотлар маркази, Фармацевтика техник университети ва виварий қуриладиган ишларнинг боришини кўздан кечирди.

Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
16 декабрь 2024, 23:17

Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

ИМВда қатор тайинловлар амалга оширилди: МҲТИ директори Умид Абидхаджаев ва ДХШ лойиҳалари департаменти директори Илҳом Умрзаков вазир ўринбосарлари бўлди. Ғазнақўм раиси Мурод Бекберганович Пенсия жамғармасига раҳбар этиб тайинланди, унинг ўрнини эса вазир ўринбосари Абдулазиз Хайдаров эгаллади.

Тошкент вилояти ҳокимига оила ва аёллар бўйича янги ўринбосар тайинланди
16 декабрь 2024, 21:48

Тошкент вилояти ҳокимига оила ва аёллар бўйича янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Янгийўл тумани ҳокимига ўринбосар бўлган.

Шавкат Аюпов Фанлар академиясига президент бўлди
16 декабрь 2024, 16:53

Шавкат Аюпов Фанлар академиясига президент бўлди

Физика-математика фанлари доктори, сенатор Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди. У бунга қадар академиянинг Математика институти директори бўлиб ишлаган.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
16 декабрь 2024, 16:33

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Зебо Саидова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди. У бунга қадар шаҳар ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.

«Сайловчиларга нима деб жавоб берамиз?» Қуйи палатада жамоат транспортининг алоҳида йўлакларидаги жарималар баҳсга сабаб бўлди
14 декабрь 2024, 12:42

«Сайловчиларга нима деб жавоб берамиз?» Қуйи палатада жамоат транспортининг алоҳида йўлакларидаги жарималар баҳсга сабаб бўлди

Қонунчилик палатасида жамоат транспорти йўлакларида ҳаракатланган ҳайдовчиларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Аммо ташаббус баҳсларни келтириб чиқарди. Жумладан, спикер Нуриддин Исмоилов ташаббусни асосланмаган деб атади. Тафсилотлар.

Адлия вазирлиги: медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
14 декабрь 2024, 11:12

Адлия вазирлиги: медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди

Адлия вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази эълон қилган медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилмагани ва юридик кучга эга эмаслигини маълум қилди. Қарор ҳужжатни қабул қилган органлар томонидан бекор қилинган ва ижродан чақириб олинган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда
13 декабрь 2024, 23:14

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси штатида биринчи котиб — ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда. Мақсад — Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қилишга кўмаклашиш ва жиноятчиликка қарши курашишда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Ўзбекистон МДҲни эркин савдо зонаси самарадорлигини оширишга чақирди
12 декабрь 2024, 22:21

Ўзбекистон МДҲни эркин савдо зонаси самарадорлигини оширишга чақирди

Абдулла Арипов МДҲ давлатларини эркин савдо зонасини янада самаралироқ қилишга, айрим хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан тариф ва нотариф чораларини бекор қилишга чақирди. Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш ҳақида гапирар экан, у уруш даври фожиаларини такрорламаслик муҳимлигини таъкидлади.

Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
12 декабрь 2024, 17:17

Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди

Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди. Қолаверса, унга «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали топширилди.

Можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибасини бошқа минтақаларда ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда
12 декабрь 2024, 09:44

Можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибасини бошқа минтақаларда ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон ташаббуси билан тузилган Қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича минтақавий кенгаш бу борада халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар этиш маркази вазифасини бажара олади. Мазкур масала БМТнинг Нью-Йоркдаги тадбирида муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Сурия ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди
11 декабрь 2024, 19:39

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Сурия ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали икки мамлакат муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, Сурия ва Украина атрофидаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг