Сиёсат

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий раҳбарлари ҳоким ўринбосари лавозимини эгаллайди
4 декабрь 2024, 15:00

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий раҳбарлари ҳоким ўринбосари лавозимини эгаллайди

Президент қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий раҳбарлари ҳоким ўринбосари лавозимини эгаллаши белгиланмоқда. Вазирликнинг ҳудудий таркибий бўлинмаларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходим лавозими жорий этилмоқда.

Уй қамоғидагиларни назорат қилиш учун электрон браслет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
4 декабрь 2024, 11:45

Уй қамоғидагиларни назорат қилиш учун электрон браслет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Криминология тадқиқот институтида электрон браслет қурилмаси ва унинг дастурий таъминоти тайёрланди. Қурилмани ишлаб чиқариш ҳамда тижоратлаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

ТИВда БАА элчиси билан Абу-Дабида Ўзбекистон фуқароларининг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди
2 декабрь 2024, 22:46

ТИВда БАА элчиси билан Абу-Дабида Ўзбекистон фуқароларининг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев БАА элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди. Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик эркак фуқароларнинг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.

АҚШ Хоразмда жинсий жиноятларда айбланган собиқ амалдорларга нисбатан санкциялар киритди
2 декабрь 2024, 22:07

АҚШ Хоразмда жинсий жиноятларда айбланган собиқ амалдорларга нисбатан санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг икки собиқ давлат хизматчиси ва меҳрибонлик уйи собиқ раҳбарига инсон ҳуқуқларини жиддий бузгани учун санкциялар киритди. Гап «Хоразм иши» бўйича Урганчдаги болалар уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноят содир этганликда айбланганлар ҳақида кетмоқда.

Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади
2 декабрь 2024, 17:18

Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади

Октябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилган Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади. У вазирликнинг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Саудия Арабистонида БМТнинг чўлланишга қарши конференцияси бошланди
2 декабрь 2024, 16:55

Фото: Саудия Арабистонида БМТнинг чўлланишга қарши конференцияси бошланди

Ар-Риёд шаҳрида БМТ Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси томонлар конференцияси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон ҳам иштирок этаётган тадбирда чўлланиш, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчилик муаммоларига эътибор қаратилади. Фоторепортаж.

Орган ходимларига тадбиркорлик билан шуғулланиш тақиқланди
2 декабрь 2024, 15:04

Орган ходимларига тадбиркорлик билан шуғулланиш тақиқланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.

Хитой ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади
1 декабрь 2024, 18:16

Хитой ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади

Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон фуқароларига 30 кун давомида Хитой Халқ Республикасига визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи келишувни имзоладилар. Ўзгаришларнинг кучга кириши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистонда 14 нафар ҳоким қиш мавсумига тайёргарлик кўришдаги камчиликлари учун ҳайфсан олди
1 декабрь 2024, 09:29

Ўзбекистонда 14 нафар ҳоким қиш мавсумига тайёргарлик кўришдаги камчиликлари учун ҳайфсан олди

Учта вилоятнинг 12 та туман ва шаҳри ҳокими электр энергияси ва газни тежаш бўйича режаларни бузгани, улардан фойдаланиш лимитларини оширгани учун ҳайфсан олди. Энергия ресурслари талон-торож қилингани учун 2 ҳоким ва 3 ҳоким ўринбосари жазоланди. «Ўзбеккўмир» раҳбари ўринбосари ҳам жазо олди.

Бахтиёр Адилов Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар этиб тайинланди
30 ноябрь 2024, 17:18

Бахтиёр Адилов Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар этиб тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Бахтиёр Адилов тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Когон шаҳри ва Қоровулбозор туманига янги ҳокимлар тайинланди
30 ноябрь 2024, 14:51

Когон шаҳри ва Қоровулбозор туманига янги ҳокимлар тайинланди

Миршакар Тўрабоев Когон шаҳрига, Ўткир Ҳамроев Қоровулбозор туманига ҳоким бўлди. Ушбу ҳудудларнинг аввалги ҳокимлари Вобкент ва Пешку туманларига ҳоким этиб тасдиқланганди.

Вобкент ва Пешку туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди
30 ноябрь 2024, 10:07

Вобкент ва Пешку туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди

Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу лавозимда ишлаб келаётган Фарҳод Умаров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бундан ташқари, Пешку туманига Ҳаёт Давлатов ҳоким этиб тасдиқланди.

Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси бўлди
29 ноябрь 2024, 08:56

Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси бўлди

2020 йилдан буён Сенат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди. Илгари у Украина (ўриндошлик асосида Молдовада) ва Францияда (ўриндошлик асосида Португалияда) ҳам элчи бўлиб ишлаган.

Самарқанд вилоятини 6 йил бошқарган Эркинжон Турдимов ишдан кетди
28 ноябрь 2024, 14:19

Самарқанд вилоятини 6 йил бошқарган Эркинжон Турдимов ишдан кетди

2018 йилдан бери Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов президент фармони билан лавозимдан олинди. Унинг ўрнини Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаган Адиз Бобоев ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида эгаллади.

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи элчиси бўлди
27 ноябрь 2024, 11:26

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Венгрия, Хорватия ва Словениядаги элчиси бўлган Ойбек Шахавдинов Черногориядаги биринчи элчи этиб тайинланди.

Депутатлар Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификациялади
26 ноябрь 2024, 23:10

Депутатлар Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификациялади

Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. ТИВ раҳбари ўринбосари Илхом Хайдаров Тожикистоннинг КХШТга аъзолиги Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига дахл қилмаслигини айтди.

Италия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
26 ноябрь 2024, 20:37

Италия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон раввиннинг ўлдирилгани бўйича терговда БАА ва Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда — ТИВ
26 ноябрь 2024, 14:34

Ўзбекистон раввиннинг ўлдирилгани бўйича терговда БАА ва Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Исроил элчиси Гидеон Лустигга раввин Зви Коган вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Аввалроқ БААда унинг ўлимида гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинганди. Саидовнинг айтишича, ўзбек томони терговда ҳар икки давлат расмийлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги янги доимий вакили тайинланди
25 ноябрь 2024, 21:45

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги янги доимий вакили тайинланди

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили этиб тайинланди ва ташкилот бош котибига ишонч ёрлиқларини топширди. У мамлакатнинг Саудия Арабистонидаги элчиси лавозимидаги вазифасини ҳам давом эттиради.

«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди
25 ноябрь 2024, 21:03

«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди

Акбар Султанов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди. У 2021 йил майидан буён раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Султанов мартдан бери уюшма раиси вазифасини бажариб келаётган Фарход Нурмухамедов ўрнини эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг