Сиёсат

Можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибасини бошқа минтақаларда ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда
12 декабрь 2024, 09:44

Можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибасини бошқа минтақаларда ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон ташаббуси билан тузилган Қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича минтақавий кенгаш бу борада халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар этиш маркази вазифасини бажара олади. Мазкур масала БМТнинг Нью-Йоркдаги тадбирида муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Сурия ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди
11 декабрь 2024, 19:39

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Сурия ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали икки мамлакат муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, Сурия ва Украина атрофидаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлиши кутилмоқда
11 декабрь 2024, 14:47

Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлиши кутилмоқда

Президент Марказий банк бошқаруви раиси лавозими учун Сенатга Тимур Ишметов номзодини тақдим этди. Аввалроқ Мамаризо Нурмуратов бу лавозимдан озод этилганди. Бунгача Ишметов президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Мамаризо Нурмуратов МБ бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди
11 декабрь 2024, 14:28

Мамаризо Нурмуратов МБ бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди

Сенат кенгаши президент тақдимномасига мувофиқ Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мамаризо Нурмуратов Марказий банк раиси лавозимидан озод этилиши кутилмоқда
11 декабрь 2024, 12:42

Мамаризо Нурмуратов Марказий банк раиси лавозимидан озод этилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев Сенатга Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритди.

Алишер Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари бўлди
10 декабрь 2024, 15:26

Алишер Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари бўлди

Алишер Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Янги Зеландия, Босния ва Герцеговина ҳамда Венесуэланинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди
9 декабрь 2024, 17:31

Янги Зеландия, Босния ва Герцеговина ҳамда Венесуэланинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Янги Зеландия, Босния ва Герцеговина ҳамда Венесуэланинг Ўзбекистондаги янги элчилари билан учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Оғир сурункали касалликка чалинган шахсларнинг субсидия олишдаги муаммолари юзасидан ССВга сенатор сўрови юборилди
7 декабрь 2024, 15:07

Оғир сурункали касалликка чалинган шахсларнинг субсидия олишдаги муаммолари юзасидан ССВга сенатор сўрови юборилди

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси оғир сурункали касалликка чалинган шахслар субсидия олишда муаммоларга дуч келаётганини маълум қилди. Бу юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига сенатор сўрови юборилди.

Конституциянинг ҳар бир моддасини ўрганиш муқаддас бурч ва мезонга айланиши керак — президент
6 декабрь 2024, 19:58

Конституциянинг ҳар бир моддасини ўрганиш муқаддас бурч ва мезонга айланиши керак — президент

Конституция — «халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли», деди президент Конституция куни билан табригида. «Бу ноёб қомуснинг ҳар бир моддасини ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиш барчамиз учун муқаддас бурч ва мезонга айланиши керак», — деди у.

Вазирлик ва идораларда жамоавий спорт турлари бўйича клублар ташкил этилади
6 декабрь 2024, 15:21

Вазирлик ва идораларда жамоавий спорт турлари бўйича клублар ташкил этилади

Президент қарори билан 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат олийгоҳларида жамоавий спорт турлари бўйича клублар ташкил этилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларда ҳам спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқдаги Ugam River туристик мажмуасини бориб кўрди
6 декабрь 2024, 15:05

Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқдаги Ugam River туристик мажмуасини бориб кўрди

Президент Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган Ugam River туристик мажмуаси билан танишди. У соҳа мутасаддиларига ҳудуд тарғиботини кенгайтириб, бундай масканларга сайёҳларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради
6 декабрь 2024, 11:10

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради

Жума куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида президент транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Музаффар Комилов яна Ислом академиясига раҳбар бўлди
5 декабрь 2024, 22:38

Музаффар Комилов яна Ислом академиясига раҳбар бўлди

Президентнинг собиқ маслаҳатчиси Музаффар Комилов яна Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди.

Одил Темиров яна «Ўзкимёсаноат» раҳбари этиб тайинланди
5 декабрь 2024, 16:43

Одил Темиров яна «Ўзкимёсаноат» раҳбари этиб тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари этиб тайинланди.

Президент: Тинч атом — ҳозирги шароитда муҳим муқобил ечим
5 декабрь 2024, 16:05

Президент: Тинч атом — ҳозирги шароитда муҳим муқобил ечим

Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги шароитда атом энергиясини тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳаёт сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини амалга оширишда муҳим муқобил ечим ҳисобланади, дея таъкидлади.

Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди
5 декабрь 2024, 14:56

Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди

Президент фармони билан Болалар масалалари бўйича комиссия вазифалари қайтадан белгиланди. Ҳужжат билан республика комиссиясининг янгиланган таркиби ва ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиблари ҳам тасдиқланди.

Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди
4 декабрь 2024, 22:20

Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

Хуршид Қорабоев Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача ССП бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси вазифасини бажаришга киришди
4 декабрь 2024, 21:28

Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси вазифасини бажаришга киришди

Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттини вазифасини бажаришга киришди. У 4 декабрь куни ТИВда вазир Бахтиёр Саидов томонидан қабул қилинди.

Абдусалом Азизов президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди
4 декабрь 2024, 19:36

Абдусалом Азизов президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди. ДХХнинг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов эса унинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб белгиланди.

Шавкат Мирзиёев МАГАТЭ бош директори билан учрашди
4 декабрь 2024, 17:43

Шавкат Мирзиёев МАГАТЭ бош директори билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди. Унда тинч атом соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг