Франциянинг «SUEZ» компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш учун лойиҳаларни амалга оширади. Франция томонидан Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аҳолиси учун коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. «Энг маъқулини топамиз. Бизнинг иқлимимизга мос, халқимизга фойдаси кўпроқ бўладиган вакцинани сотиб оламиз», деди президент.
Ўзбекистон президенти БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида нутқ сўзлайди. Шавкат Мирзиёев мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига тўхталиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри ҳокими ва прокурорини «Бунёдкор» маҳалласининг ҳолати учун танқид қилди. «Бу сизнинг юзингиз», — деди у, ИИБ таянч пунктининг оқланмаган деворларини кўрсатиб.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига 2021−2022 йилларда умумий қиймати 23 трлн 700 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Наманган шаҳри инфратузилмасини яхшилашга, лойиҳаларни молиялаштириш ва лимончиликни ривожлантиришга 60 млн доллар ажратилади. «Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади», — деди президент.
Президент Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва бош вазирнинг собиқ ўринбосари, марҳум Ўктам Барноевни ҳудудлар ривожланишига қўшган ҳиссаси учун мақтади. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, улар президентнинг топшириғини «вақтида» ва «муҳокама қилмасдан» бажаришарди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти аҳолини касбга ўргатиш ва иш билан таъминлашга тўхталиб, «энди пул берилмаслигини, ким нимага қодирлигига қараб имконият яратилишини» таъкидлади. Шавкат Мирзиёев вазир ва давлат идоралари раҳбарларига муаммоли ҳудудларда аҳоли билан бирга яшаб, масалаларни ҳал этишни буюрди. «Ўша уйда ётасизлар, ётиб, ўша уйни ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинлаш бўйича таклиф киритди.
Президент иштирокидаги халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши йиғилишида Шавкат Абдуразоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланди. «Наманган тумани ва шаҳрида ишлаган, уни олиб кетиб, Тошкентдаги кабинетларни кўрсатганман, уларни эшигини қандай очишни ўргатганман. Ҳозирги лавозимга Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ», — деди Шавкат Мирзиёев у ҳақида.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига сафари доирасида илк бор маҳаллий журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. У ОАВни тўртинчи эмас, балки биринчи ҳокимият деб билишини, вилоятга ташрифидан кўзланган асосий мақсадларидан бири ҳоким тайинлаш эканини маълум қилди. Президент в. б. ҳоким Шавкатжон Абдураззоқовни синовдан ўтган инсон эканини айтиб, вилоятдаги қатор муаммоларни санаб ўтди.
Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида мамлакат ривожига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони қайд этди. Унинг фикрича, кадрлар масаласи, коррупуция ва давлат идоралари раҳбарларининг савияси Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдирмоқда.
«Баъзи жойлардаги айрим участкаларни берамиз, бошқа жойлардаги участкаларни эса оламиз», — дея маълум қилди Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ўзбек-қирғиз давлат чегаралари демаркацияси бўйича музокаралар тўғрисида сўзлар экан.
«Қарши-Хонобод» ҳарбий зонасида радиация мавжудлиги масаласига Мудофаа вазирлиги муносабат билдирди. Вазирликка кўра, ушбу ҳарбий зонадаги барча аҳоли ва ҳарбийлар доимий тиббий текширувдан ўтказилади. Тиббий хизмат полковниги Нодир Фозилов аҳоли орасида нур касаллиги билан боғлиқ бўлган касалликлар қайд этилмаганлигини қайд этди. «Бу мутахассис бўлмаган одамларнинг фикри эканлиги кўриниб турибди», — деди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари Ашхобод шаҳрида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилишини маълум қилди.
Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз лавозимида ишлаган вақтида туман ҳудудидан тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун ҳоким қарорини чиқартириб бериб, эвазига ундан 35 минг доллар олган. У олинган пулнинг бир қисмини қайтариб бераётганида қўлга олинди. Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги ерларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган бошқа шахслар ҳам ушланди. Улардан бири Паркент туманида 5 гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига йўл олди. Ташриф давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.
Тошкент давлат аграр университети профессори Алишер Тўраев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди.
1999 йил 16 февралда Тошкентда, шу жумладан Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биноси яқинида бир қатор кучли портлашлар содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳат олган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов терактнинг диний экстремистлар томонидан уюштирилгани, уларнинг мақсадларидан бири унинг ҳаётига суиқасд уюштиришдан иборат бўлганини таъкидлаган эди. «Газета.uz» ўша куни муҳрланган тасвирларни эълон қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг