Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратходжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.
Депутатлар «Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Шунга ўхшаш лойиҳа 2016 йилда ҳам ишлаб чиқилган, аммо қабул қилинмаган эди. Мамлакатда коронавирусга қарши чеклов чоралари қўлланилиши билан фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун зарурлиги долзарб бўлиб қолди.
Ўзбекистон АҚШда жойлашган Sandvine компаниясидан вебсайтларни ва ижтимоий тармоқларни блоклайдиган технологияларни харид қилган. Bloomberg маълумотларига кўра, Миср, Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон каби давлатлар ушбу компаниядан фойдаланувчиларнинг вебсайт-браузерлари тарихи бўйича маълумот йиғадиган технологияларни ҳам сотиб олишган.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари қўшма баёнотида Қирғизистон халқини мамлакатда тинчликни сақлаш ва барқарорликни тиклаш учун ўзига хос доноликни намоён этишга чақириб, барча сиёсий партиялари ва жамоатчилик доиралари тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишига умид билдирдилар.
Президент ва махсус мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университетига ректор этиб тайинланди. ТАТУнинг собиқ ректори Тўлқин Тешабоев эса Тошкент молия институти ректори лавозимини эгаллади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келган Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. Наманган вилояти прокуратурасини эса эндиликда Жаҳонгир Ҳотамов бошқаради.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикасидаги воқеалар ривожига тўхталиб, ушбу мамлакатдаги вазият тез фурсатда барқарорлашиши зарурлигини қайд этди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғизистондаги вазият тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирдилар.
Қирғизистонда юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон вазият тез орада барқарорлашувига умид қилмоқда.
Сенат раҳбари Танзила Нарбаева Наманганга сафари вақтида туман ҳокимларини «яхши» рейтинг баҳоларини олган ҳудудлардан ўрнак олишга, депутатларни эса янада талабчан бўлишга чақирди.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича «қониқарсиз» баҳоланган ҳокимлар ва туманлар сектор раҳбарлари аҳолидан кечирим сўраб, вазиятни тўғирлашга ваъда беришди. Жами 33 та туман ва шаҳарлар «қизил» ҳудуд деб топилди. Касби, Томди, Конимех ва бошқа туманларнинг раҳбарлари биринчи бўлиб узр сўрашди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди.
Ўзбекистон энди чегараларни ёпмайди, энди интернет узлуксиз ишлайди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президентнинг сўзларига кўра, ОАВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги йўқ.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда миссияси очганини эълон қилди. Бунга қадар агентлик идораси USAIDнинг Марказий Очиёдаги миссиясининг бир қисми сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтиш талаб қилинади. Имтиҳонлар марказлар томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
Андижон вилоятида Хонобод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди. Ўлимига ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлгани маълум қилинди. Аввалроқ эса унинг пневмония билан даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистонда 1995 йилгача қабул қилинган ва ҳозирда эскирган 5000 дан ортиқ стандартлар бекор қилинади. Президент маҳсулот хавфсизлиги бўйича техник регламентни Европа ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига ммослаштириш тўғрисида кўрсатмалар берди.
Президент бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилишга қаратилган қонунни имзолади. Ушбу қонун билан ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатларини бекор қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг