Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мудофаа маҳкамалари раҳбарлари мажлисида иштирок этди. Ушбу ташкилотлар илк бор терроризмга қарши кураш бўйича қўшма ўқувлар ўтказишни режалаштирмоқда.
Тошкент, Самарқанд ва Қаршида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотираси ёдга олинди. Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, парламент ва ҳукумат вакиллари пойтахтдаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан давлат арбоблари Содиқ Сафоев ва Азиз Абдуҳакимов ҳамда тадбиркор Зафар Ҳошимов «Газета.uz»га 1991 йил 31 август кунини қандай эслаб қолганликлари, ўша вақтда қандай туйғуларни ҳис қилганликлари ва мустақиллик улар учун нимани англатиши ҳақида айтиб беришди.
31 август куни президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Давлат раҳбари мамлакат мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Қашқадарё вилоятида «Автомобилсиз 1 кун» лойиҳаси доирасида вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари велопойга уюштиришди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар ғолиб бўлишди.
Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, икки давлат ўртасидаги савдо, транспорт ва энергетика масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йиллик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланди.
Мактабларда таълим жараёни бир вақтнинг ўзида икки хил — анъанавий ва масофавий шаклда йўлга қўйилади. Янги ўқув йили эса 14 сентябрдан бошланади. Президент пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
Президент барча раҳбарларни COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирди. Бунга уринганларга жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чоралар кўрилиши мумкин. Тўй-маросимларни бир кунда 3−4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Президент фармонига кўра, Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Президент фармони билан Бўстонлиқ туманида 2022 йил якунигача алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинади. Ушбу ҳудудга бош вазир ўринбосари масъул шахс этиб тайинланди. Унга ҳудудни бошқариш Дирекцияси билан биргаликда туманни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаси юклатилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг департаменти бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Жўрабек Аҳмедов Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Марказий Осиёнинг бешта мамлакати биргаликда XXI асрда минтақани ривожлантириш учун дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида давлатлараро ҳужжатни тайёрламоқда, деди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.
Тошкентнинг Бектемир ва Сергели туманларида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) ректори Анатолий Торкуновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Тошкент ҳокими ўринбосари — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Бахтиёр Раҳмонқулов Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган Жаҳонгир Иброҳимов Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Элбек Шукуров Тошкентнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди.
Пойтахтнинг Бектемир тумани ҳудудини Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари ҳисобидан кенгайтириш режалаштирилмоқда. Энг камида 50−60 минг киши учун кўп қаватли уйлар қуриш мўлжалланган. Президент Шавкат Мирзиёев сайловолди дастуридаги шаҳарда 5 йилда 500 та уй қуриш бўйича ваъдасини 2,5 йилда бажарганини маълум қилди.
Тошкентнинг Бектемир тумани сектор раҳбарлари, жумладан, ҳоким Шоҳрух Мамажонов лавозимидан озод қилинди. Президент туманга ташрифи вақтида улар фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади. Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳам лавозимини тарк этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг