Сиёсат

Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони бўлди
16 март 2020, 19:40

Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони бўлди

Икки йилдан бери ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланди. Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов унинг ўрнини эгаллади. Шуҳратжон Собиров эса ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди.

Бош вазир аҳоли ўртасида ваҳима тарқатганлар жавобгарликка тортилишини маълум қилди
15 март 2020, 18:15 1

Бош вазир аҳоли ўртасида ваҳима тарқатганлар жавобгарликка тортилишини маълум қилди

Абдулла Арипов жамоат тинчлигига таҳдид солувчи чақириқлар ва маълумотларни тарқатганлар жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, автомобиллар қимматлашганига қарши намойиш ўтказишга чақирган шахс ушланган ва у қонун олдида жавоб беради.

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳоким ўзгарди
14 март 2020, 15:40

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳоким ўзгарди

Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳоким ўзгарди. Янгибозор ва Хозараст туманларида ҳам ҳокимларнинг янгиланиши кутилмоқда.

«Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик» — президент
13 март 2020, 17:06

«Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик» — президент

«Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик. Президентга ёлғон гапириш — Ватанга хиёнат», — деди президент Хоразм вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда. У вилоят ривожланишда орқада қолиб кетганини таъкидлаб, тадбиркорликни ривожлантиришни тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Наврўзга бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар бекор қилинди
13 март 2020, 16:20

Наврўзга бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар бекор қилинди

Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар коронавирус сабабли бекор қилинди. Халқ сайли ва умумхалқ хайрия ҳашари эса тегишли профилактик тадбирлар кўрилган ҳолда ўтказилади.

«Ўзавтосаноат» раҳбари — автомобиллар нархининг кўтарилиши, таннархларнинг пасайиши ва мажбуриятлар ҳақида
13 март 2020, 09:35 4

«Ўзавтосаноат» раҳбари — автомобиллар нархининг кўтарилиши, таннархларнинг пасайиши ва мажбуриятлар ҳақида

«Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, сўм девальвацияси, хом-ашё нархининг кўтарилиши ва паст маржага қарамай, компания автомобиллар нархларининг ўсишини тўхтатиб турган эди. У ишлаб чиқарувчи автомобиллар нархини пасайтириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаргани — долларларда аксарият моделлар 2017 ва 2018 йилдагига қараганда арзонроқ эканини таъкидлади.

Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди
12 март 2020, 18:08

Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев коронавирус иқтисодиёт ва бошқа соҳаларга таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. У аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Президент Хоразмга жўнаб кетди
12 март 2020, 10:48

Президент Хоразмга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига жўнаб кетди.

Сардор Умурзоқовга янги биринчи ўринбосар тайинланди
11 март 2020, 20:59

Сардор Умурзоқовга янги биринчи ўринбосар тайинланди

«Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқарув раиси лавозимида ишлаган Азиз Воитов инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.

Президент «Рақамли Тошкент» лойиҳаси билан танишди
11 март 2020, 10:12

Президент «Рақамли Тошкент» лойиҳаси билан танишди

Пезидент таълим, тиббиёт, уй-жой коммунал, транспорт, қурилиш, кадастр ва бошқа соҳаларни қамраб олувчи «Рақамли Тошкент» лойиҳаси билан танишди. Бу йил шаҳар миқёсида электрон тиббиёт картаси жорий этилади.

Сардор Умурзоқов номзоди бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди
10 март 2020, 17:11

Сардор Умурзоқов номзоди бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Қонунчилик палатаси бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқуллади.

Олмазор туманига прокурор тайинланди
10 март 2020, 11:57

Олмазор туманига прокурор тайинланди

Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган Ойбек Маннонов Олмазор тумани прокурори этиб тайинланди.

Ҳукумат жаҳон бозорларидаги вазиятнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини муҳокама қилди
10 март 2020, 09:09

Ҳукумат жаҳон бозорларидаги вазиятнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини муҳокама қилди

Ўзбекистон ҳукумати халқаро молия ва товар бозорларидаги вазиятнинг мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсирини камайтариш бўйича чораларни ишлаб чиқмоқда. Сўм курси ҳозирча барқарор деб баҳоланмоқда.

Нефть нархи кескин пасайди, рубль арзонлашди — жаҳон биржаларидаги қулашлар
9 март 2020, 20:32

Нефть нархи кескин пасайди, рубль арзонлашди — жаҳон биржаларидаги қулашлар

Brent нефть нархи 35 АҚШ доллари атрофида бўлиб турибди, рубль сўнгги тўрт йил ичида кескин арзонлашди, жаҳон биржалари қулашни бошлади. Бунинг сабаблари ва оқибатлари — «Газета.uz» шарҳида.

«Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди» — президент
8 март 2020, 16:12

«Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди» — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.

Ўзбекистон ЕОИИ билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилмоқчи
7 март 2020, 07:57 1

Ўзбекистон ЕОИИ билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилмоқчи

Вазирлар Маҳкамаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилиш таклифини маъқуллади. Ушбу таклиф Олий Мажлисга киритилади.

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди
6 март 2020, 16:19

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

«Ўзагрокимёҳимоя» бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Олимжон Исаев Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Каттақўрғон шаҳрига ҳам аёл киши ҳоким этиб тайинланди
6 март 2020, 10:40

Каттақўрғон шаҳрига ҳам аёл киши ҳоким этиб тайинланди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига сенатор Гавҳар Алимова ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Депутатлар Давлат экология қўмитасининг янги раҳбарини тасдиқлади
5 март 2020, 17:07

Депутатлар Давлат экология қўмитасининг янги раҳбарини тасдиқлади

Қонунчилик палатаси Давлат экология қўмитаси раиси лавозимига Шавкат Абдураззоқовнинг номзодини тасдиқлади. Бунгача у Наманган ҳокими бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилди
5 март 2020, 11:47

Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилди

Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилди. ХХҲГКга аъзолик миллий қонунчиликка бир қатор ўзгартишлар киритиш, жумладан, хориждаги фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга имкон беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг