Сиёсат

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
3 ноябрь 2023, 10:47

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Комилжон Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари биргаликда дарахт экди
2 ноябрь 2023, 18:05

Ўзбекистон ва Франция президентлари биргаликда дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистоннинг антик давр, ўрта асрлар ва темурийлар даврини ўз ичига олган маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Франция қиролининг Амир Темурга йўллаган мактуби ҳам экспонат сифатида тақдим этилди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари дарахт экди.

«Сиёсатингизни қўллаб-қувватлаб, уни амалга оширишга ёрдам бермоқчимиз». Эммануэль Макрон — Ўзбекистон президентига
2 ноябрь 2023, 16:48

«Сиёсатингизни қўллаб-қувватлаб, уни амалга оширишга ёрдам бермоқчимиз». Эммануэль Макрон — Ўзбекистон президентига

Франция Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясига ишонч билдиради ва бу мамлакатга сармоя киритишини жуда аниқ баён этади, деди Эммануэль Макрон. «Бу икки томонлама сиёсий кафолатдир… Франция сиз томонингизда. Биз барча тармоқлар ва молиявий ресурсларимизни сафарбар қиламиз», — деди у.

Шавкат Мирзиёев — Франция компанияларига: «Ўзбекистондаги фаолиятингиз президент ва ҳукумат томонидан кафолатланади»
2 ноябрь 2023, 16:18

Шавкат Мирзиёев — Франция компанияларига: «Ўзбекистондаги фаолиятингиз президент ва ҳукумат томонидан кафолатланади»

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистондаги уран конларида геологик қидирув ишларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шавкат Мирзиёев француз компанияларига ислоҳотлар ва очиқ иқтисодиёт сиёсати давом этишига кафолат берди. Республикалар муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқмоқчи.

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги бўйича 8 та ҳужжат имзоланди
2 ноябрь 2023, 14:24

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги бўйича 8 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Франция президентлари иштирокида саккизта ҳужжат имзоланди. Улар орасида Самарқанд француз альянсини ташкил этиш, ичимлик суви инфратузилмасини яхшилаш, таълим ва маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик кабилар бор.

Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилмоқда
2 ноябрь 2023, 13:10

Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари давомида Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ишга тушиши ҳамда Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилаётгани эълон қилинди. Шунингдек, улар Самарқандда Франция альянси филиали очилишини олқишлади.

Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳи, Самарқандда эса Франция альянси филиали очилади
2 ноябрь 2023, 12:19

Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳи, Самарқандда эса Франция альянси филиали очилади

Шавкат Мирзиёевнинг Эммануэль Макрон билан ўтган тор доирадаги учрашувида Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳини очишни тезлаштириш ва француз тили ўқитувчиларини тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Шунингдек, Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилиши эълон қилинди.

Шеробод туманида ҳоким алмашди
2 ноябрь 2023, 11:48

Шеробод туманида ҳоким алмашди

Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Усмон Алимов Шеробод туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. Туманнинг собиқ ҳокими соғлиғи туфайли ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото
2 ноябрь 2023, 11:41

Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Самарқанддаги Конгресс марказида Франция президенти Эммануэль Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари у ерда кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади.

Президент Самарқандда Эммануэль Макрон билан учрашди
2 ноябрь 2023, 09:30

Президент Самарқандда Эммануэль Макрон билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан учрашди. Улар тунда Самарқанд бўйлаб сайр қилди, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди (фото, видео).

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
2 ноябрь 2023, 09:11

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент 2−3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Шавкат Мирзиёев Франция президенти билан учрашиш учун Самарқандга борди
1 ноябрь 2023, 17:39

Шавкат Мирзиёев Франция президенти билан учрашиш учун Самарқандга борди

Президент Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан икки томонлама саммит ўтказиладиган Самарқанд шаҳрига борди.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди
1 ноябрь 2023, 16:20

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Иқболжон Эргашев Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди
1 ноябрь 2023, 14:09

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди

Шу кунгача ДХХ раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ғайратулла Ёзиев Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Мазкур маслаҳатчининг қолган ўринбосарлари Президент администрациясининг янги тузилмаси бўйича ўз лавозимларига қайта тайинланди.

Ниёз Хазратқулов Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди
1 ноябрь 2023, 11:10

Ниёз Хазратқулов Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Ниёз Хазратқулов Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким бўлганди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сайхунобод туманига ҳоким бўлди
1 ноябрь 2023, 09:07

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сайхунобод туманига ҳоким бўлди

Август ойидан буён қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Анвар Каримов Сирдарёнинг Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

Муборак ва Нишон туманларига ҳокимлар тайинланди
1 ноябрь 2023, 08:49

Муборак ва Нишон туманларига ҳокимлар тайинланди

Мухтор Ҳайитмурадов Қашқадарё вилояти Муборак туманига ҳоким бўлди. У аввал раҳбарлик қилган Нишон туманига эса қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳоким этиб тайинланди.

Карманада ҳоким, прокурор, ИИБ ва электр тармоқлари раҳбарлари майнинг фермадаги ўғирлик туфайли ишдан олинди
31 октябр 2023, 20:54

Карманада ҳоким, прокурор, ИИБ ва электр тармоқлари раҳбарлари майнинг фермадаги ўғирлик туфайли ишдан олинди

Президент Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими, прокурори, ички ишлар, электр тармоқлари ва Бош прокуратура Департаменти бўлими раҳбарларини ишдан бўшатишни топширди. Сабаби — улар 10 ой давомида 452 та майнинг қурилмаси орқали 5,5 млн кВт·с электр энергиясини ноқонуний ишлатилганини пайқамаган.

Ўзбекистон маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
31 октябр 2023, 19:57

Ўзбекистон маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Адлия вазирлиги тизимида ишлаб келаётган Авазхон Таджиханов Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун 1,5 млн доллар ажратди
31 октябр 2023, 17:49

Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун 1,5 млн доллар ажратди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ажратганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг