Сиёсат

Қораўзак туманига ҳоким тайинланди
8 август 2024, 09:45

Қораўзак туманига ҳоким тайинланди

Анвар Баймуратов Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланди. Бунгача у айни шу ҳудуд ҳокимига ўринбосар эди.

Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди. Уни Қозоғистон президенти кутиб олди
7 август 2024, 19:32

Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди. Уни Қозоғистон президенти кутиб олди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Остонага етиб борди. Уни аэропортда президент Қосим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Раҳбарлар 8 август куни Олий давлатлараро кенгаш мажлисини ўтказади.

Тўртта туманга янги ҳокимлар тайинланди
7 август 2024, 14:28

Тўртта туманга янги ҳокимлар тайинланди

Мазкур 4 та туманга янги ҳокимлар тайинланди: Тахиатош — Камилжан Айтбаев, Мингбулоқ — Ахрор Мансуров, Фурқат — Элёрбек Асронкулов, Тошкент тумани — Сардорбек Эргашев.

Ғозғон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
7 август 2024, 10:01

Ғозғон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Нурали Жўраев Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Аввалги ҳоким президент йиғилишида фаолиятидаги тизимли камчиликлар учун ишдан олинганди.

Дониёр Ғаниев депутатлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди
6 август 2024, 11:10

Дониёр Ғаниев депутатлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Дониёр Ғаниев депутатлик фаолиятини муддатидан аввал якунлаганини эълон қилди. «Бу фаолиятда давом этиш ўзим учун ҳам, сайловчилар учун ҳам манфаатли бўлмаслигини тушуниб етдим», — деб ёзди у. Ғаниев ишини Вазирлар Маҳкамасида давом эттиради.

Қозоғистон президенти Остонада Ўзбекистон раҳбари ёрдамчиси Саида Мирзиёевани қабул қилди
5 август 2024, 15:50

Қозоғистон президенти Остонада Ўзбекистон раҳбари ёрдамчиси Саида Мирзиёевани қабул қилди

Қозоғистонда ўтаётган «Заковат» халқаро интеллектуал ўйинлари муносабати билан Остонага борган Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёевани Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди. Қозоғистон раҳбари икки давлат президент админстрациялари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди
5 август 2024, 14:31

Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Шавкат Мирзиёев 10 кун давом этган меҳнат таътилидан қайтди. Жорий ҳафтада давлат раҳбари Қозоғистонда бўлиши ва «Марказий Осиё + Япония» форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония бош вазири Фумио Кисида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

78-ўрин: Ўзбекистоннинг Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги ўрни ўзгаришсиз қолди
3 август 2024, 16:49

78-ўрин: Ўзбекистоннинг Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги ўрни ўзгаришсиз қолди

World Justice Project халқаро нодавлат ташкилотининг 2023 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индексига кўра, Ўзбекистон 142 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади (2022 йилда ҳам шундай натижа бўлган).

Ўзбекистон президенти ҳузурида Иқлим кенгаши тузилмоқда
3 август 2024, 11:57

Ўзбекистон президенти ҳузурида Иқлим кенгаши тузилмоқда

Ўзбекистон президенти ҳузурида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича давлат раҳбари ҳузуридаги юқори маслаҳат органи — Иқлим кенгаши тузилади.

Қашқадарёдаги 4 та туман ҳокимлари қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилган — Рақобат қўмитаси
2 август 2024, 11:31

Қашқадарёдаги 4 та туман ҳокимлари қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилган — Рақобат қўмитаси

Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туманлари ҳокимлари 19 та ҳолатда қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилгани аниқланди. Ҳужжатлар товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келиши мумкин деб топилган.

Италия бош вазири Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди
1 август 2024, 10:36

Италия бош вазири Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди

Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Хитойда бўлди ва қайтаётиб, Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди. У билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов учрашди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради
31 июль 2024, 11:53

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Президент 7−8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. 9 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви ўтказилади.

Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди
31 июль 2024, 09:54

Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди

Халқаро ислом академияси профессори Матлуба Қаҳҳорова Дин ишлари бўйича қўмита раисининг янги ўринбосари этиб тайинланди.

БМТТДнинг Ўзбекистондаги янги доимий вакили тайинланди
30 июль 2024, 18:18

БМТТДнинг Ўзбекистондаги янги доимий вакили тайинланди

БМТ Тараққиёт дастури тизимида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга Акико Фужии БМТТДнинг Ўзбекистондаги янги доимий вакили этиб тайинланди. У аввал Мальдив оролларидаги доимий вакил ҳамда Вьетнам ва Фижидаги кўп давлат идорасида доимий вакил ўринбосари бўлиб ишлаган.

Юсуп Кабулжанов Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули этиб тайинланди
30 июль 2024, 18:00

Юсуп Кабулжанов Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули этиб тайинланди

Яқинда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули бўлган Юсуп Кабулжанов ўз вазифасини бажаришга киришди. У Приморск ўлкаси омбудсмани ва ИИВ вакиллари билан учрашди, улар билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини муҳокама қилди.

Президент 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди
26 июль 2024, 12:12

Президент 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди.

Ўзбекистонда парламент сайловлари 27 октябрда ўтказилади
26 июль 2024, 10:34

Ўзбекистонда парламент сайловлари 27 октябрда ўтказилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси сайлов компанияси 2024 йил 26 июлидан бошланишини эълон қилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни: У бу кунни қандай ўтказади?
24 июль 2024, 12:04

Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни: У бу кунни қандай ўтказади?

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 67 ёшга тўлди. Давлат раҳбари матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, президент бу кунни иш жойида, кечқурун эса оиласи даврасида ўтказади.

Нодир Ганиев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси бўлди
23 июль 2024, 22:30

Нодир Ганиев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси бўлди

Бунгача Швециядаги элчи лавозимида ишлаб келган Нодир Ганиев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси бўлди.

Шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда
23 июль 2024, 22:01

Шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда шаҳарсозлик талабларини бузгани учун жазоланганлар сони йилдан йилга ўсиб бормоқда. Шу сабабли Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ушбу соҳада қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг