Сиёсат

USAID «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди
16 август 2023, 10:17

USAID «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Вашингтонда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзолади.

Бекзод Нариманов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди
15 август 2023, 14:43

Бекзод Нариманов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди

Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади. Қарор Сенатга юборилди.

Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди
15 август 2023, 10:46

Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди

Ўзбекистон президенти дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича парламент томонидан қабул қилинган қонунни рад этди. Ҳужжат жарималар миқдори кам бўлгани туфайли рад этилган бўлиши мумкин.

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент
14 август 2023, 09:50

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент

Президент Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўнлаб раҳбарлар ишдан олинганидан ҳар бир ҳоким хулоса қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, кенгаш халқ овозига айланиб, жойларда ким ишдан кетиши борасида таклиф бериши керак.

Ўзбекистон — Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорликда махсус-тактик ўқувлар ўтказди
13 август 2023, 09:55

Ўзбекистон — Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорликда махсус-тактик ўқувлар ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Ақтауда махсус-тактик ўқувлар ўтказди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланди. Дронлардан фойдаланилди, яқин масофада жанг қилинди, денгиз, тоғ, чўл ва шаҳар шароитларида операциялар ўтказилди.

Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди
12 август 2023, 12:15

Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев эса Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди.

Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
12 август 2023, 11:32

Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 2017−2020 йилларда у ушбу вазирликни бошқарган.

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди
12 август 2023, 08:15

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди

Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди
11 август 2023, 17:26

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди

Ўзбекистон президенти Бухорода ўтган йиғилишда энергетика ресурсларидаги йўқотилишлар ва куз-қиш мавсумига яхши тайёргарлик кўрилмаётганини танқид қилди. Совуқ кунларда энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун раҳбарларга фавқулодда иш режимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент
11 август 2023, 15:44

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент

Ўзбекистон президенти ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар сустлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, суғориш тизими йўқлиги сабабли 10 млн ниҳол нобуд бўлган. У бундан буён экологик вазиятни яхшилаш ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.

Буюк Британиянинг янги элчиси Тимоти Смарт Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади
10 август 2023, 15:23

Буюк Британиянинг янги элчиси Тимоти Смарт Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.

Президент Бухорога ташриф буюради
10 август 2023, 13:46

Президент Бухорога ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Бухоро вилоятида бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши кутилмоқда.

Бухоро вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
10 август 2023, 09:24

Бухоро вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Жалол Арашов ва Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Туркиянинг Cengiz Holding компанияси Ўзбекистон президентига 5,2 млрд долларлик лойиҳаларни тақдим этди
9 август 2023, 23:31

Туркиянинг Cengiz Holding компанияси Ўзбекистон президентига 5,2 млрд долларлик лойиҳаларни тақдим этди

Президент Cengiz Holding компаниясининг 5,2 млрд долларлик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришни топшириб, Жиззахда 520 МВт ли ИЭС қурилишини бошлаб берди. Туркиялик инвестор Тахтақорача довони орқали туннель қуриш, конларни ўзлаштириш ва энергетика объектларини бошқаришни режалаштирмоқда.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
9 август 2023, 22:47

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёевнинг Владимир Путин телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар алмашинувни давом эттиришга эътибор қаратилди.

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди
9 август 2023, 11:38

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди.

Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди
9 август 2023, 11:02

Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди

Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
9 август 2023, 09:22

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент фармони билан Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
8 август 2023, 23:21

Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Вазирнинг аввалги ўринбосари Азизбек Икрамов яқинда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда
8 август 2023, 16:36

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда

Август ойида Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг