Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ мамлакатнинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш заруриятини баҳолашни бошлади. Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари ЕХҲТ ДИИҲБ тавсияларини сайлов қонунчилиги ва амалиётига татбиқ этиш чоралари ишлаб чиқилгани учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари музокаралар ҳамда ҳудудлар кенгаши йиғилишидан сўнг тонгги соат учгача мулоқотни давом эттирди, дея маълум қилди Ўзбекистон раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов. Кремль вакили Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбини уйига таклиф қилганини билдирди.
2024 йил ёзида Жиззах вилоятида Россия технологияси асосида кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланиши кутилмоқда. Ўзбекистонлик фаоллар лойиҳа жамоатчиликка тақдим этилиши кераклигини таъкидлаб, ҳукуматдан барча маълумотларни очиқлашини сўрамоқда.
Ўзбекистон ва Россия президентлари меҳнат миграцияси масаласини муҳокама қилди. «Владимир Владимирович ушбу нозик масала бўйича таклифларимни қўллаб-қувватлаганидан жуда мамнунман. Ўйлайманки, биз ҳали бу масалада ҳар икки томондан зарурий тартибни йўлга қўямиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент кичик АЭС қуриш лойиҳасини «ҳаётий аҳамиятга эга» деб атади. «Агар биз Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига чиқиш истиқболлари ҳақида ўйласак, катта миқдордаги уран захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакатимиз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга», — деди у.
Ўзбекистон ва Россия делегациялари ўртасида 27 та ҳужжат, жумладан, кичик атом станциялари қуриш, Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон президенти Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар чоғида мамлакатлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 30 млрд долларга етказиш, газ ташиш тизимини модернизациялаш, газ, нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш ва бошқалар бўйича келишувга эришганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича «муҳим келишув» имзолашини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилди. Мирзиёев Путинга илк ташрифларидан бирида Ўзбекистонни танлагани учун миннатдорлик билдирди. Тошкентда ўтадиган ҳудудлараро биринчи форумда Россиянинг 28 та ҳудуди раҳбарлари қатнашади.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашувида Ўзбекистонда Бауман номидаги Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиаллари очилиши маълум бўлди. Етакчилар, шуниндек, атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, миграция, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ҳақида гаплашди.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия президенти Владимир Путинни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкентга келган Россия президенти Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Владимир Путин Мустақиллик монументи пойига гул қўйиб, Янги Тошкент меъморий ансамбли ва қурилиш лойиҳаси билан танишди. Фото.
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Уни аэропортда Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Бу Владимир Путиннинг март ойида қайта сайланганидан кейинги иккинчи давлат ташрифи ҳисобланади. Фото.
Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда, у ядро энергетикаси ва ядро технологиялари объектлари, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик сиёсати учун масъул бўлади.
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан 26−27 май кунлари мамлакатда Ўзбекистонда бўлади. Томонлар бир нечта қўшма ҳужжатлар имзолашни режалаштирмоқда.
ПА Маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Миллий рассомлик ва дизайн институтига ҳам ректорлик қилган.
Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ёрдам таркибида чодирлар, шунингдек, ун, гуруч, консерва, макарон, ёғ ва бошқа маҳсулотлар бор.
22 май куни Эронда ўтадиган марҳум президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Унга Қонунчилик палатаси cпикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, президент Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзиб қолдирди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилиб, Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг