Сиёсат

Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши режалаштирилмоқда
18 ноябрь 2024, 16:32

Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши режалаштирилмоқда

Президент «Адолат» социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позициясини маъқуллади.

Президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди
18 ноябрь 2024, 14:11

Президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди

Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди. Шунингдек, у депутатларга Ҳукумат аъзоси ҳисоботи якунларига кўра, раҳбарни истеъфога чиқариш бўйича президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатди.

Қонунчилик палатаси спикерига янги ўринбосарлар сайланди
18 ноябрь 2024, 12:10

Қонунчилик палатаси спикерига янги ўринбосарлар сайланди

Депутатлар Мавлуда Хўжаева ва Раҳимжон Ҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари этиб сайланди.

Нуриддин Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери этиб қайта сайланди
18 ноябрь 2024, 11:27

Нуриддин Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери этиб қайта сайланди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери лавозимига яширин овоз бериш йўли билан ХДП депутати Нуриддин Исмоилов қайта сайланди.

Ҳудудлардан сайланган сенаторлар таркиби тасдиқланди
17 ноябрь 2024, 16:42

Ҳудудлардан сайланган сенаторлар таркиби тасдиқланди

Марказий сайлов комиссияси ҳудудлардан сайланган Сенат аъзолари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, сенаторларнинг бир нафари 30 ёш, қолганлари 40 ёшдан ошган. Сенатнинг биринчи мажлиси 19 ноябрь куни чақирилади.

Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
16 ноябрь 2024, 14:53

Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди

Батирбек Уббиниязов Бўзатов туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади
16 ноябрь 2024, 14:07

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади

Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Сенатининг 9 нафар аъзосини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Конституциянинг 92-моддасига кўра, ушбу 9 нафар сенатор давлат ва жамият фаолиятида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан тайинланади.

«Электр энергиясини чекловларсиз етказиб бериш бўйича топшириқ берилди» — энергетика вазири
16 ноябрь 2024, 11:57

«Электр энергиясини чекловларсиз етказиб бериш бўйича топшириқ берилди» — энергетика вазири

Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов президент ҳузуридаги йиғилиш якунлари бўйича ноябрь ойида совуқ туфайли аҳоли учун ҳам, иқтисодиёт тармоқлари учун ҳам энергия ресурсларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш учун захиралар, жумладан, газ омборидан газ жалб қилинганини маълум қилди.

Президент куз-қиш мавсумида аҳолини энергия билан барқарор таъминлашни буюрди
15 ноябрь 2024, 20:35

Президент куз-қиш мавсумида аҳолини энергия билан барқарор таъминлашни буюрди

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган, дейилади президент билан учрашувда. Ҳаво кескин совигандаги режалар ва ижтимоий муассасаларни энергия билан узлуксиз таъминлаш чоралари ишлаб чиқилган. Ҳудудларда газни тежаш имкониятлари амалга оширилади.

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битим иштирокчисига айланди
15 ноябрь 2024, 14:53

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битим иштирокчисига айланди

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди. Ҳужжат электрон савдо ҳужжатларини ўзаро тан олишга кўмаклашади. Бу ҳамкор давлатлар билан экспорт-импорт операцияларини тезлаштириш имконини беради, деб кутилмоқда.

Янгийўл шаҳрига янги ҳоким тайинланди
15 ноябрь 2024, 14:07

Янгийўл шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Шу вақтгача Янгийўл шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган Дилшод Султонов лавозимидан озод этилди. Шаҳар ҳокими лавозимига Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Равшан Раимов тайинланди.

Ўзбекистонда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скрининг усуллари такомиллаштирилади
15 ноябрь 2024, 12:11

Ўзбекистонда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скрининг усуллари такомиллаштирилади

Ўзбекистонда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун ПЦР ва цитологик текширувдан фойдаланган ҳолда скринингдан ўтказишни кенгайтириш режа қилинмоқда. ССВ раҳбари Асилбек Худаяровга кўра, саратонни эрта аниқлашнинг ҳар бир ҳолати учун бонуслар бериш тажрибаси муваффақиятли ўтган.

Экспорт субсидияларини бекор қилиш бўйича ишлар давом этмоқда — президент
13 ноябрь 2024, 18:53

Экспорт субсидияларини бекор қилиш бўйича ишлар давом этмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев COP29 конференцияси доирасида ЖСТ бош директори билан учрашди. Улар Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилишидаги долзарб жиҳатлар, хусусан, аъзо мамлакатлар билан музокаралар, қонунчиликни мослаштириш, шунингдек, экспорт субсидияларини бекор қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун қайси давлат ташкилотлари ва компанияларга татбиқ этилади? Рўйхат
13 ноябрь 2024, 15:45

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун қайси давлат ташкилотлари ва компанияларга татбиқ этилади? Рўйхат

Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди. Унга деярли барча давлат органлари, йирик давлат корхоналари, ҳокимиятлар, вазирликлар киритилди. Йил бошидан бери 1488 нафар ходим компания таъсисчиси экани аниқланди.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари «яшил» энергияни ривожлантириш ва узатиш тўғрисида битим имзолади
13 ноябрь 2024, 13:55

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари «яшил» энергияни ривожлантириш ва узатиш тўғрисида битим имзолади

COP29 саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон раҳбарлари «яшил» энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолади.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди
12 ноябрь 2024, 19:16

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Боку шаҳридаги COP29 саммити доирасида Ўзбекистон ва Финляндия президентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, саноат кооперациясини кенгайтириш, таълим ва экология соҳаларидаги алмашинувларни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталди.

Иқлим ўзгаришлари геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда — Шавкат Мирзиёев
12 ноябрь 2024, 18:16

Иқлим ўзгаришлари геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев COP 29`даги нутқида иқлим ўзгаришлари асосий глобал таҳдидга айланиб бораётгани, геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Президент глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда бартараф этишда қатор таклифларни билдирди.

Ўзбекистон Фаластиндаги урушда жабрланган болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёр — президент
11 ноябрь 2024, 20:06

Ўзбекистон Фаластиндаги урушда жабрланган болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёр — президент

Шавкат Мирзиёев араб-ислом саммитида Фаластин можаросида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш БМТнинг доимий эътиборида бўлиши кераклигини таъкидлади ва мамлакат урушдан жабр кўрган фаластинлик болалар ва аёлларни даволаш учун қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Янги чақириқ кенгаш депутатлари Ўзбекистон вилоятлари ва туманларида ҳокимларни қайта тасдиқлади
11 ноябрь 2024, 17:34

Янги чақириқ кенгаш депутатлари Ўзбекистон вилоятлари ва туманларида ҳокимларни қайта тасдиқлади

Кенгашларнинг янги сайланган депутатлари сайловдан сўнг Ўзбекистоннинг вилоят, туман ва шаҳарларида амалдаги ҳокимларни қайта тасдиқлади. Вилоят ҳокимлари кенгаш раҳбари лавозимини тарк этди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбайжонга боради
10 ноябрь 2024, 18:12

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбайжонга боради

Президент 11 ноябрь куни Саудия Арабистонида Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога ечим топишга бағишланган Араб-ислом саммитида иштирок этади. 12−13 ноябрь кунлари эса БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида қатнашади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг