Президент фармони билан вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий сони 56 573 нафар этиб чекланди. Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони эса жами 26 та этиб белгиланди.
Шавкат Мирзиёев 26−27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Дунёдаги энг бой, бизнес, яшаш, ўқиш учун қулай, коррупциядан холи ва «боғ ичидаги шаҳар» тамойилига қатъий риоя этувчи мамлакатлардан бири Сингапурни бугун аёл президент — Ҳалима Яқуб бошқаради. Унинг асосий мақсади — бошқалар қилолмайдиган ишни сингапурликлар қилсин.
Ўзбекистонда микро ГЭСлар қуриш учун 250 та истиқболли участка аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, улар йилига 675 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. ГЭСлар ёнида гибрид ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда.
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигидан кетганидан сўнг унга дахлсизлик ҳуқуқини берувчи кенгаш депутати ва сенаторлик лавозимларини сақлаб қолмоқда. Хусусан, у Сенат ва Кенгашнинг розилигисиз жавобгарликка тортилиши, ҳибсга ёки қамоққа олиниши мумкин эмас.
Суд «Ҳудудгаз Тошкент» корхонасининг собиқ директори Музаффар Алиевни гаров эвазига озод қилди. У декабрь ойида Ўзбекистондаги энергетика инқирози вақтида ҳибсга олинган эди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Кенгашнинг собиқ раҳбари, ишдан олинган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар ривожига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Музаффар Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.
Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарияти билан учрашди. Давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, «яшил» технологияларни жалб қилиш, шаҳарсозлик ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, янги орхидея турига Ўзбекистон президенти номи берилди.
Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари бўлди. Ўктам Машарипов эса Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Пискент туманига янги ҳоким тайинланди.
Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев оиласи билан Туркияга учиб кетмоқчи бўлган вақтда Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинган бўлиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни лавозимидан озод этганига тушунтириш берди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.
Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев аҳолини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказмоқда. Ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Шу пайтгача биринчи ўринбосар бўлиб келган Бахтиёр Раҳмонов ҳоким в.б. этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16−18 январь кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади. Мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказиш, «икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами»ни имзолаш режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Давлат раҳбари сафарбарлик соҳасидаги тайёргарлиги ва ҳудудий мудофаасини ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди. У ҳарбий авиация ва ҲҲМ тизимини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Сенаторлар, юқори палата масъул ходимларидан иборат гуруҳ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ўрганишни бошлади. Аслида ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан барча ташкилотлар иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиши керак эди.
Шавкат Мирзиёев «Глобал Жануб овози» саммитида нутқ сўзлади. Президент халқаро вазиятда кузатилаётган долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий вазифалар борасида фикр билдирди. У халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб бораётганига эътибор қаратди.
Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди.
Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Департаменти бошлиғи Азамат Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг