2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Ёшлик» мис конини ўзлаштириб, 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш режаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, Навоийдаги Пистали конида 4 млн тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуаси қурилишини якунлаш режа қилиняпти.
Президент фармойиши билан генерал-майор Айбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва полковник Лутфулло Бузруков Қуролли кучлар бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги ва Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Термиз шаҳридаги транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқи учун 12 та юк машинасида 48 мингдан ортиқ кўрпа жўнатилди.
Ўзбекистон Туркманистонга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси совға қилди. Ўз навбатида, Туркманистондан суюлтирилган газ партияси етиб келди ва уни эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимлаш режалаштирилган.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасида ҳар ойда камида бир марта барча вилоят ва ҳудудларда ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш таклиф қилинмоқда. Бунда ҳудудларда аҳоли кўтараётган долзарб муаммоларнинг ҳукумат вакилларига етиб боришини таъминлаш мақсад қилинган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани делимитация қилиш жараёнини якунлаб, тезда унинг демаркациясига киришди. Бу борадаги икки давлат ишчи гуруҳларининг биринчи йиғилиши аллақачон бўлиб ўтган, кейингиси яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди. Президент дипломатга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» орденини топширди.
Президент иштирокидаги йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр соҳасида ўғирлик даражаси жуда юқори экани айтилди. Шавкат Мирзиёев энергетика назорати бўйича икки йил «фавқулодда тартибда» ишлаш вазифасини қўйди.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.
Туркияда 7 балли зилзила рўй бериб, оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳозирча зилзилада ўзбекистонликлар жабрлангани бўйича мурожаат келиб тушмаганини маълум қилди.
Нукус воқеалари бўйича текширув ўтказувчи парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетовнинг Бухородаги тергов изоляторида вафот этган ҳолатини ўрганишини маълум қилди.
Туркманистон Ўзбекистонга «биродарлик ёрдами» сифатида суюлтирилган газни «тегишли ҳажмда» бепул етказиб беради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов миссиясини якунлаётган Покистон ва Хитой элчилари билан учрашди. Вазир элчилардан ҳамкасбларига салом етказишни сўради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан учрашди. Мулоқотда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовнинг ҳибсда қийноққа солингани ҳақидаги даъволари текширилиши кераклигини билдирди. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти, шунингдек, «ҳуқуқ-тартибот органлари асоссиз ўқотар қуролдан фойдалангани учун» ҳануз ҳеч ким жазоланмаганини эслатиб ўтди.
АҚШ Молия вазирлиги санкцияларига тушган 10 нафар шахс рўйхатида Ўзбекистон фуқароси Макс Пифлакс ҳам бор. У «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш бўйича чекловлардан қочаётган» шахс сифатида қайд этилган.
Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлигида иш бошлади. У вазир Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси бўлади. Бу лавозим унга президент администрацияси томонидан таклиф қилинган.
Рустам Юсуповга Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Бунгача у ўз аризасига кўра ишдан бўшаган собиқ раҳбар Анвар Умаровнинг биринчи ўринбосари эди.
Эркин Мухитдинов, Жамшид Абруев ва Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар этиб тайинланди. Озода Парпибаева Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, Мирзохид Убайдуллаев эса Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг