«Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари ҳамкорлигидаги қўмондонлик-штаб стратегик ўқувлари якунланди. Чегарадаги шартли жангариларни йўқ қилиш бўйича жанговар топшириқ муваффақиятли бажарилди.
Тошкент прокуратураси Европа давлатларига ишлашга юбориш учун 52 кишидан 18−35 млн сўмдан олиб, ишга жўнатмаган Human бандлик агентлигига қарши жиноят иши қўзғатди.
Президент фармони билан Ўзбекистон «Ўзархив» агентлиги ташкил этилади. Миллий архив фонди ҳужжатлари босқичма-босқич рақамлаштирилади ва суғурта нусхалари яратилади.
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришга уринишда гумонланаётган икки эркак қўлга олинди.
Исломбек Рустамбеков Тошкент давлат юридик университети проректори лавозимига тайинланди.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган Улуғбек Азамов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
«Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари тактик ўқув машғулотларига тайёргарликни бошлади.
«Тез ёрдам»га тушаётган мурожаатларнинг 30 фоиздан кўпроғи асоссиз чақириқларни ташкил этади. Бу тиббий хизмат сифатига таъсир кўрсатади, дея маълум қилди ССВ.
Наманганда ўз исмини ошкор қилмаган тадбиркор шаҳардаги ўзи ўқиган мактабга 25 та телевизор совға қилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Баҳром Баҳодирович Ашрафхонов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.
Самарқанд вилоятидаги шахтада ўзбошимчалик билан олтин қазиётганларни тош босиб қолиши натижасида икки киши вафот этди, бири жароҳатланди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Ҳамроев «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида"ги қонунни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда ҳужжатлари йўқлиги учун бўлимга боришни таклиф қилган ЙПХ ходимига ҳужум қилди. Жиноят иши қўзғатилди.
Мобил қурилмаларни IMEI ўрқали рўйхатга олиш тартиблари белгиланди. 1 ноябргача автомат равишда бепул, 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.
2022 йилда Ижтимоий ҳимоя вазирлигини ташкил этиш, 2021 йилгача Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
Самарқандда бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган осма йўл қуриш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокидаги стратегик қўмондонлик штаб машғулотлари доирасидан ўрин олган «Марказ — 2019» ўқувига старт берилди.
Белгиялик 50 ёшли мутахассис Ханс Клюге олти нафар номзод орасидан Европа минтақавий бюросининг янги директори этиб сайланди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг